Яна бир фермернинг ҳуқуқи тикланди!
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Узун туман Кенгашининг 2020 йил 9 ноябрдаги “Тумандаги пахта-ғалла экини учун ажратилган ер майдонларидан самарали-оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш тўғрисида”ги 119/19-06-сонли қарори асосида тумандаги “Замин Султон Барака” фермер хўжалиги билан тузилган ижара шартномаси бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24 моддаси тўққизинчи қисмига мувофиқ, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган.
Шунга асосан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан "Фермерга мадад" акцияси доирасида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Узун туман Кенгашининг юқорида қайд этилган қарорини “Замин Султон Барака” фермер хўжалиги манфаатларига зид бўлган ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилмасдан қабул қилинган қисмини бекор қилиниши юзасидан Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига хат киритилди.
Натижада “Замин Султон Барака” фермер хўжалиги ҳуқуқлари тикланиб, у билан тузилган ижара шартномаси ўз кучида қолди.