Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳуқуқий тарғибот
Бугун Бойсун туман адлия бўлими томонидан тумандаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларига “Болалар учун махсус ҳуқуқий портал” ва “Сиз сайлов ҳуқуқларингизни биласизми?” ҳамда “Ҳашар нима” Мажбурий меҳнат-чи?” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “bolahuquqi.uz” ҳуқуқий ахборот портали орқали Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар, кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билимлар, ҳуқуқни тарғиб қилувчи турли хил ўйинлар, машғулотлар ва дастурлар бўйича услубий қўлланмалар ва бошқа зарур маълумотларни олиш тўғрисида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонунчилик ҳужжатлари тизими, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон “Ўзбекистон Ренспубликасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талаблари тўғрисида таништириб ўтилди.