August 16, 2021

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак давом этмоқда

Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш гендир тенглигини таминлаш, шунингдек "Аёллар дафтари"га киритилган ҳуқуқий ва психологик ёрдамга мухтож хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида, жорий йилнинг 14 август куни туман адлия бўлими, туман прокурори ёрдамчиси, туман Халк таълими бўлими психологи, туман хокимининг Хотин-кизлар масалалари буйича маслахатчиси иштирокида ўқув семинари ўтказилиб, мавжуд муаммоли саволлар буйича ҳуқуқий ва психолог маслаҳатлари берилди. Семинарда иштирок этган хотин-қизларнинг қийнаётган саволларига амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.