Адлия ёрдам берди!
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Шеробод тумани, Э.Бердиев кўчаси, 12-уйда яшовчи фуқаро Авелбаева Римажон Ауезбаевнанинг ўзига тегишли бўлган савдо дўкони биноси бузилиб, туман ҳокимлиги томонидан компенсация тўловлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижалари бўйича Шеробод туман ҳокимлиги томонидан Р.Авелбаевага бузиб ташланган бино учун 50 383 418 (эллик миллион уч юз саксон уч минг тўрт юз ўн саккиз) сўм компенсация тўлаб берилиши ҳамда бузилган биноси жойлашган ер участкасининг ўрнига ер ажратиб берилиши юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди даъво аризаси киритилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига киритилган даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилиб, фуқаро Р.Авелбаева фойдасига 50 383 418 (эллик миллион уч юз саксон уч минг тўрт юз ўн саккиз) сўм компенсация ундириб берилди. Шу билан бирга, Шеробод туман ҳокимлиги зиммасига фуқаро Р.Авелбаеванинг бузилган биноси жойлашган ер участкасининг ўрнига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ер майдони ажратиб бериш мажбурияти юклатилди.