ҲАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ – БУ ФУҚАРОЛАРГА ЯНАДА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТАДИ.
Жорий йил 16 июнь куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Нотариал Палата ҳудудий бошқармаси, вилоят Солиқ бошқармаси, вилоят Ғазначилик бошқармаси, вилоят Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда вилоятда фаолият юритаётган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга ҳуқуқий-амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида видеконференция режимида онлайн мулоқот ўтказилди.
Мазкур мулоқотда нотариусларга солиқ ҳисоботлари ва молия органлари билан боғлиқ ҳисоботлар бўйича видеконференцияга таклиф қилинган мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди ҳамда нотариуслар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Шунингдек, мазкур видеконференцияда фуқароларга янада қулай ҳуқуқий хизматлар кўрсатилишида адлия бошқармаси томонидан ташкил қилинган “ЭЛЕКТРОН ҲАМКОРЛИК” телеграм гуруҳи орқали соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳамкор ташкилотлар билан бирга нотариусларга амалий ёрдам кўрсатиш йўли билан ҳал қилиш бўйича келишиб олинди.
Бундан ташқари, нотариусларга ҳозирги Пандемия шароитида карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фуқароларни қабул қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда нотариусларга фаолиятлари давомида қулай шароитлар яратиш мақсадида видеконференция орқали суҳбат ўтказиб боришга келишиб олинди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.