Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимида ойнинг энг яхши ходими аниқланди.
Маълумки, ҳар ойда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман(шахар) адлия бўлимлари жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходими аниқланади ва рағбатлантирилади.
Ушбу анъанага кўра, Жарқўрғон туман адлия бўлими бошлиғи Арипов Ўткир Сапарович 2020 йил апрель ойининг ''Энг яхши ходими” деб топилди.
Ўткир Сапарович ўз меҳнат фаолиятини 2015 йилда Тошкент давлат юридик университетининг услубчиси лавозимида фаолият юритишдан бошлаган.
Ў.Арипов 2017-2018 йилларда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Шартномавий – ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2018 йил 27 апрелдан буён Жарқўрғон туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
Адлия бошқармаси жамоаси У.Ариповни бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди. Адлия идораларидаги самарали меҳнатларига муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини, шунингдек, инсон сифатида доим элимиз ҳамда оиласининг ардоғида бўлишни тилайди.