Спорт - соғлик гарови!
Ўзбек халқининг анъанавий спорт турларидан бири бўлмиш кураш уч ярим минг йиллик тарихга эга. Шарқнинг буюк мутафаккирларидан бири бўлмиш Абу Али Ибн Сино кураш билан шуғулланмоқ жон ва тан соғлигини таъминлашнинг энг яхши воситасидир, дея эътироф этган. Жамиятда соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадада жорий йилнинг 29 сентябръ куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳрида жойлашган “Алпомиш” спорт мажмуасида спортнинг кураш тури бўйича катта мусобақа ташкиллаштирилди. Кураш мусобақаси бошқарма ходимлари ўртасида кўтаринки руҳда, қизғин беллашув ва тортишувлар тарзида бўлиб ўтди. Кураш мусобоқасида 1,2,3, ўринни эгаллаганларга пул мукофоти топширилди.Бундай спорт мусобақаларининг кўплаб ташкил этилиши ходимлар ўртасида соғлом турмуш-тарзини шакллантирибгина қолмасдан, улар ўртасида аҳиллик ва бирдамликни ҳамда ишчанлик қобилятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.