August 16, 2021
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак бериш давом этмоқда!
Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш гендир тенглигини таминлаш, шунингдек "Аёллар дафтари"га киритилган ҳуқуқий ва психологик ёрдамга мухтож хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида, туман адлия бўлимлари, туман прокуратураси, туман хокимининг хотин-кизлар масалалари буйича маслахатчиси иштирокида жойларда ўқув семинарлари ва сайёр қабуллар ўтказилиб, мавжуд муаммоли саволлар буйича ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар берилмоқда. Семинарларда ҳамда сайёр қабулларда иштирок этган хотин-қизларнинг қийнаётган муаммоларига амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида ҳуқуқий тушунтиришлар ва амалий кўмаклар берилмоқда.