February 12, 2021

Соғ танда соғлом ақл!

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари, тегишли адлия муассасалари, шунингдек, бошқа давлат идора ва ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 25 ноябрдаги 241-ум-сон "Адлия органлари ва муассасларида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида"ги буйруғига асосан иш вақтларидан бўш вақтларида спортнинг минифутбол, воллейбол каби турлари билан машғулотлар ўтказишмоқда.