May 7, 2021
Компенсация пуллари ундирилишига эришилди!
Қизириқ туман адлия бўлими томонидан фуқаро Эргашев Эркиннинг компенсация пулини ундиришда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаат кўриб чиқилиши натижасида фуқаро Эргашев Эркиннинг манфаатида буздирилган савдо дўкони учун жавобгар Қизириқ туман ҳокимлигига нисбатан 70 753 208 сўм компенсация пулини ундириш ҳақида киритилган даъво ариза Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди томонидан тўлиқ қаноатлантиилди.