May 18, 2020

Адлия бўлими ёрдами билан 19 нафар фуқарога товон пули тўлаб берилди.



  Хусусан, Денов туман адлия бўлими томонидан Денов тумани, “Боғи эрам” маҳалласида яшовчи фуқаро И.Мардаев, А.Ганиев, Э.Хусанов ва бошқа жами 19 нафар фуқароларнинг Денов туманидаги “Хайробод пахта тозалаш” АЖ томонидан меҳнатда майбланганлиги бўйича товон пули тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб туман адлия бўлимига оғзаки равишда қилган мурожаатлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида, “Боғи эрам” маҳалласида яшовчи фуқаро И.Мардаев, А.Ганиев, Э.Хусанов ва бошқа жами 19 нафар фуқароларнинг Денов туманидаги “Хайробод пахта тозалаш” АЖдан 124 млн сўм меҳнатда майбланганлиги бўйича товон пули тўлаб берилмаганлиги аниқланди ва тезда адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига 19 нафар фуқароларнинг манфаатини кўзлаб даъво аризалари киритилди.


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 189-моддаси биринчи қисмида ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шартлиги белгилаб қўйилган.

Суд томонидан даъво аризалари кўриб чиқилиб “Хайробод пахта тозалаш” АЖдан 124 миллион сўм меҳнатда майбланганлиги бўйича товон пули ундирилиши таъминланди ҳамда фуқаронинг мурожаатлари қаноатлантирилиб инсон ҳуқуқлари тикланди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.