Адлия тизимидаги ислоҳотлар жойига чиқиб ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев 2021 йил 12 октябрь куни Сурхондарё вилоятида хизмат сафари билан бўлиб, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида учрашув ўтказди.
Учрашув давомида вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал қилиш чораларини кўриш билан бирга, масъуллардан соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам эшитиди.
Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев хизмат сафари давомида Сурхондарё вилояти Ангор туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказди. Унда ташкилотлардан масъул ходимлар ҳам иштирок этиб, тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни атрофлича ўрганган ҳолда мутассадди идоралар билан ҳамкорликда уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шундан сўнг, вазири ўринбосари Х.Мелиев Сурхондарё вилояти Шеробод туманида истиқомат қилувчи фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида фуқаролардан 71 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 24 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
Ташриф давомида вазири ўринбосари Х.Мелиев “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида тумандаги "Галагузар" маҳалласига ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Шундан сўнг, тумандаги адлия бўлими, давлат хизматлар маркази ва янги ташкил қилинган юридик марказ фаолияти ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида жойларга ташриф буюрди.