Байрам муносабати билан болалар ҳолидан хабар олинди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди.
Учрашув давомида, болажонларни байрам билан табриклаб, уларга турли хил бадиий китоблар ва ўқув қуроллари, ширинликлар ҳамда болаларга ўзларининг ҳуқуқлари акс эттирилган 4 турдаги 100 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.
Байрам муносабати билан туман адлия бўлимлари томонидан жойларда вояга етмаган ишлари бўйича комиссиянинг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка тартибда таълим олаётган, ногиронлиги бор шахслар ҳамда эҳтиёжманд оила фарзандлари ҳамда чин етим болалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ўқув қуроллари ва эсдалик совғалар берилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.