October 8

АВФ 3-ҚИСМ 

«ILK TUYG'U»

« Модомики кетар экансиз, нега келасиз?

Ҳамма кетиш учун келади, қолиш учун келадиганнинг ўзи йўқ. Инсонлар гўё "Кетиш учун келиш" деган мусобақада беллашаётганга ўхшайди. Сўзда ҳамма ишончли одам, ҳамма ошиқ-у беқарор, ҳамма қолиш учун келган. "Хўш, ундай бўлса кетаётганлар ким?" деб сўрасак, ҳеч ким чурқ этмайди. Ким қолиш учун келган бўлса эртаси куни кўздан ғойиб бўлади. Асосий нарса қолиш учун келиш керак, кетиш учун эмас. Аммо ҳеч ким буни билмайди. Ваҳоланки, бир куни кетиш учун келар экансиз, бундан нима фойда? Бундан нима ўзгаради? Сизнинг ҳам бошқалардан фарқингиз қолмайди. Сиз ҳам одатий инсонларнинг қаторига қўшиласиз ва бу ҳолат эса, бизнинг янглишмаганимизни билдиради. »

Даврон бир қути сигаретани қўлига олиб ўйнаганча шифоҳона деразасидан ташқаридаги манзарага чуқур қараб турар эди.

Пов_Даврон : Бу ҳаётда нега яшаябман.. на қўрқув бор на пушаймон, кундан кунга совуққонлашиб бораётганимни фақат ўзим сезябман ҳолос, кундан кунга қалбим торлашиб борябди, Севинч телефонимга тинмай қўнғироқ қилябди бу ҳам менга ортиқча муаммо бўлмаса бўлди. Оҳирги маротаба Севинч билан тунги клубдан сўнг қолган эдим ундан кейин эслолмайман.. у қиз менга муаммо қилмаса бўлди, отамни юраги яхши эмасдек ора сирада юрагини ушлаб қошларини чимирганидан кўрдим ҳол аҳволини, уларни докторга корсатишим керак

Бирдан Давроннинг отаси хонадан чиқиб Давронга жилмайганча юриб келди

- Оғлим барча дориларни пулини тўлаб қўйдим Инша Аллоҳ дўстинг тузалиб кетади

- Ота нима кераги бор эди?!

Даврон чуқур уфф тортганча кўзини дераза ортидаги манзарадан узмай отасига юзланиб гапирди

- Мен сенга айтдимку ҳар бир фарзанд ширин бир немат. Мен биласанми сен дунёга келганингда қандай қувонганман

- …

- Осмонларча, бутун дунёларча қувониб ичимга сиғмай кетган эдим

Даврон бирдан кулиб юбордида отасини қаттиқ қучоқлади

Пов_Даврон : Ёшлигимдаги бўлган воқеалар кечагидек ёдимда аммо дадамни айблашим керак эмас менимча борган сари бу муаммо менда чуқурлашиб бормоқда, инсонларга нафрат кўзи билан қарашдан тўхтамаябман ҳаттоки дадамга ҳам бази бир вақтларда нафратимни сочябман, 7 йиллик дўстимни пичоқлаб шол қилиб қўйишимга озгина қолди.. қилдим ҳам дейлик ўрнидан туролмаябди, аммо кимни айби билан?! онамни ўтмиши мени ҳаётимга таъсир қилмаслик керак эди..

“13 йил муқаддам”

- Шахзода!!!

- Мени сиздек эрим йўқ!!! Жавобимни беринг..!

Шахзода қўлига кийимларини сиққанча олиб турли хил сумкаларга жойлай бошлади

- Бироз чидасанг бўлмайдими?! Нега йўқчиликга бардош беролмаябсан?!

- Усмон. Мен аёлман! Мен ҳам ҳамма каби бахтли яшашни истайман! истаган нарсаларимни ейишни, кийишни истайман. Мен ҳам одамман тушунябсизми?!

- Шахзода ахир фарзандимиз эндигина 11 ёш бундай уруш қилмайлик.!

Даврон ўз ҳонасида эшик ортига яшириниб икки қулоқларини қўллари билан беркитиб кўзларини чирт юмиб олганди

- Менга фарзанд керакмас..!

Даврон бирдан шу гапларни эшитдида эшик ортидан югургилаб кўзлари ёш ҳолатда онасининг этагига ёпишди

- Онажон.. жон она ундай деманг..! мен ақилли фарзанд бўламан, айтканингизни қиламан она ундай деманг илтимос..!!!

- Даврон ана отангга айт шарт шароитни қилиб қўйсин!

- Фарзандимизни олдида бундай дема!!!

Усмон жахл устида бирдан ўз аёлининг юзига тарсаки тортиб юборди

- Дада онамни урмангг!!!

Шахзоданинг кўзлари катта катта бўлиб кетди бирдан, у бир қўли билан юзини ушлаб Давронни ўзидан силталаб итариб юборди

- Хали сен менга қўл кўтарадиган бўлиб қолдингми?! Ўзинг ночор етим бўлсанг ифлос!!!

- Ўчир овозингни!!!

- Она дадамни ундай демангг

Даврон Онасининг этагида дод деб еғлар эди, боланинг кўзлари шишиб кетган тинмай қалтираб онасини қўйиб юбормай турарди

- Фарзандингни ўзинг боқ!!! Мен қашшоқ билан умримни хазон қилиш нийятим йўқ.!

Шахзода қўлига телефонини олдида шу сўзларни дўқ уриб айтганча уйдан бош олиб чиқиб кетди

- Онааа…!!!

Даврон югургилаб ўз ҳонасининг ойнасига ёпишиб деразадан ташқарига чиқишга ҳаракат қилар эди, онасининг ортидан типирчилаган Даврон, ўз онаси бошқа бир эркакнинг машинасига ўтирганини кўриб бутунлай тамом бўлган эди

- Чиқтингми?? нега юзинг қизғиш аҳволда ?!

- Усмон қўл кўтарди менга. Кетаман десам этакларимгача ёпишиб олди.

- Ҳавотир олма энди кунинг у етимга қолмайди

- Ойижон сизни соғинган эдим келдингизмиии

Машина ортидан кичик бир қизчани овози жарангдор янгради

- Э ҳаа Зайнаб, қизим сен ҳам шу ердамидинг

"13 - YILDAN SO'NG"

Даврон бирдан қалтираб нигоҳлари бутунлай совуб қолди

- Оғлим тинчликми?!

- Шунчаки.. бир нарсалар ёдимда тушиб кетди

Пов_Даврон : Мактабга борар чоғимдаги турли хил гаплар қулоғимда бирдан жаранглади бутун танам музлаб қолди ич ичимдан чуқур дард келди аммо эркакман. Ҳис туйғуларимни бошқаришим керак, мен кучсиз эмасман, мен ўша ўз танасини пул учун сотган аёлнинг фарзанди эмасман.! Мен Усмоннинг фарзандиман.!

- Бугун бир бассейнга бормаймизми?! Ота оғил дам олардик?! уйга боришдан аввал?!

- Сиз нима десангиз шу дада, бугун кўп асабингизни буздим менимча

Даврон отасига жилмайганча қўлини ушлаб бир икки силтаб қўйди

- Шу одатингни ёқтираманда Даврон, бирдан унутасан бирдан кайфиятни кўтарасан

- Ахир Усмоннинг оғлиман

——————————————————-

Орадан вақт ўтиб Зайнаб асабий ҳолатда уйга етиб борди

- Мен келдиим

Уйнинг ичкарисидан ҳеч қандай овоз чиқмагач Зайнаб янада асабийлашиб оёқ киймини пала партиш ечганча шошиб кирди

- Она қаердасиз?!

- Зайнаб.. зайнаб қизим

Зайнаб товуш чиққан ҳонага тоғри онасини олдига кириб борди

- Мен келдим, яхшимисиз?!

- Зайнаб томоқларим қақшаб кетди қизим сув обериб юбор мен умуман ололмаябман негадур кучим йўқ

- Ҳа ҳопда

Пов_Зайнаб : Энди дам оламан деб кирганимда ўша аҳвол, яна касалга қара уни ювинтир, тоғриси чарчадим. Мени ёшлик даврим бутунлай касалга қараш, отам билан курашишга ўтиб кетябди

Зайнаб ўйланганча ошхонага бориб оппоқ финжонга оддий раковинадан муздек сув қуя бошлади

- Сувни қайнатиб беришим шартмасдур

Зайнаб финжонни онасининг ҳонасига олиб бордида онаси ётган крават олдига қўйди

- Мана ичинг

- Рахмат қизим..

- Она мени безовта қилманг мен бироз дам оламан, кейин овқатга ҳаракат қиларман

- қизим бугун дарсинг эрта тугабдими?!

- …

Зайнаб онасининг бу сўзларига аҳамият ҳам бермай индамай ҳонани тарк этди

- қизим..

- Яна Нима Она?!

Зайнабнинг ҳавфсаласи пир бўлиб қайта ортига қайтиб онасига энсаларини қотирганча қаради

- мени исмим нима эди қизим.. негадур эслолмаябман

Пов_Зайнаб : Онамнинг бу касаллиги туфайли унинг эси паст гохида мени кимлигим ҳаттоки укамни кимлигини эсидан чиқариб қўяди, доим асабимга тегади, мен ҳам қайта қайта эслатавераман эслатавераман

- Шахзодa

3-қисм тамом