АВФ-2 ФАСЛ / 9-ҚИСМ
Даврон ҳомуш ўрнидан турдида Иман томон яқин борди
- Умидим бор, отам яна қандайдур бизнесларни режалаштириб юргандур
- Бугун Зайнаб билан судга бораман, аризамиз тасдиқланибди
Иман ошхонадан нонушта тайёрлаётиб жим бўлиб қолди
- Мен унга қўлимни учини ҳам теккизмаганман.
- Сени кутдим. Мана ўша кунлар келди, энди бутунлай нуқта қўяман
- отангизчи?! улар рози бўлмасаларчи?!
- Охирги вақтда уйимизда ҳаловат йўқ эди. Зайнаб билан ҳар куни тортишардик, отам охири нима қилсанг қил деди
- Мен ўзимни мажбурлаб яшолмаслигимни тушуниб етди
- Бугун Судга бориб ишларни ҳал қилсам тезроқ ажрашаман
Али бошини саждадан кўтардида икки томонга салом бериб қўлларини дуога очди
- Нима қилай..? Аллоҳ мени акам у инсон, қандай қилиб Милицияга бориб акамни сотаман..?! 1 ҳафтадан буён ўзимда эмасман, туним қандай ўтаётгани ухлаябманми йўқми билмайман, акамни бу тубанликдан қандай қайтарай..? қўлимдан ҳеч нима келмаябди.. Менинг отам йўқ аммо Давронни тирик юрган отасини акам аламзада ўлдирди, уни ҳаққи йўқ эди сен берган жонни олишга аммо у ҳам банда Аллоҳ.. уни тубанликдан қайтар!!! Ўзинг инсоф бер!!! Минг жахл қилсам ҳам ўз Акам..!
Алининг кўзларидан томчи, томчи ёш оқа бошлади
- Онам бугун тунда учиб келади, мен қай кўз билан қарайман уни кўзига.. нима қиламан Эй Худойим.. қаерга борай..?! қайси эшикни тақиллатай..?!
Али чуқур нафас олдида саждага бошини қўйиб бутунлай ётиб олди
- мени бу дунё чарчатди Худойим..
- Нима нима қиласан?! Айтканимни қил.
Осман Муродга шубхали нигоҳлар билан тикилди
- Мурод. Давронни отасини изига тушишган!!! Агар бирор нима бўлса..
- Нима бўлади?! Қаердан топади отасини?! ўша кул бўлиб ёниб кетган танасини қаердан тиклаб олади?!
- Осман. Мен охиргача бораман!!!
Мурод шундай дедида телефонини қўлига олиб нотаниш рақамларни тера бошлади
- Хўш.. демак Сумайя қизи Зайнаб сиз турмуш ўртоғингиз Даврон билан ажрашишга розимисиз?
Зайнаб аҳли Судияга қарадида бироз ўгирилиб ёнида ариза ушлаб турган Даврон ва Иманга қаради
Пов_Зайнаб : Бутун танам музлаб қолгандек эди.. юрагим эса оловдек ёнарди. Ҳазон каби оловда ёнди.. энди ёримни ўзга ёри бор.. орзуларим эса барчаси бекор..
- Демак Аҳли Судия 10 дақиқадан сўнг қарорни чиқаради.
Судия ва прокурор адвокатлар ўзаро гаплашиш учун залнинг ортки ҳонасига кириб кетишди, Зайнаб ҳомуш Давронга қаради
Зайнаб Давронга қарата шу гапларни айтди
- Барибир Иман билан бирга бўлдингиз
- Зайнаб бировни бахтсиз қилиб бахтли бўлолмайсан
Иман Зайнабга қарадида шу гапларни айтди, майда қадамлар ташлаб Зайнаб Давроннинг рўпарасига бориб турди
- Билиб қўйинг, сизни охиргача севаман.. Сизни севгандай бошқа ҳеч кимни севолмасам керак энди
Иман Зайнабни гапларини лом лум демай эшитиб турар эди
- Балки сиз мени бахтим эмасдурсиз шунга бирга бўлолмадик.. севолмайди севган бу кўнгиллар энди ҳеч қачон. Сизни қаттиқ севганди, сизга суянганди бу юрак
- Менсиз бахтли бўласан Зайнаб. Қўй бу ерда рол ўйнашинг шарт эмас!!!
- Рол? Мен оҳиргача яшадим! Лоақал мехр берарсиз деб охиргача чурқ этмай яшадим Даврон!!! Менга жахл қилганингизда ҳам индамадим!
- Майли бу юрак бошқа севмасин, ўша танлаган инсонингиз билан бахтли бўлинг
- Зайнаб сен ҳеч қачон бировни бахтига тинч яшай олмайсан!!!
- Бировни бахтига?! Иман нима Даврон энди эсинга тушиб қолдими?! Компания касод бўлганида қаерда эдинг?! Бутунлай йўқ бўлиб қолдинг!!! Уни олдида мен турдим!! Сен эса бориб ўша..
- Билмайман?! Алидан фойдаландинг энди навбат Давронгами?!
Даврон қўпол оҳангда Зайнабни қўлини қаттиқ ушладида силталаб итариб юборди
- Мени оиламга аралашишга ҳаққинг йўқ!!! Сен энди бегонасан!!!
- Иманга эса яқинлашганингни кўрмай нодон!!!
Зайнаб индамадида кўз ёшини артиб жойига туриб олди
Зайнаб тирноқларидан бармоқларидан кўзини узмай қалтираб ўз ўзига пичирлаб гапирар эди
Судия қўлида ҳужжатларни ушлаганча ҳонадан чиқиб келди
- Демак, қарор шундан иборатки, бугун 20 март 2025 йил куни Акбаржановлар оиласига ажрим эълон қиламиз, Ажрим қонуний бўлиб Султанова Зайнаб ва Акбаржанов Даврон ўртасида расмий тасдиқланди. Ҳужжатларни олишингиз мумкин
Даврон катта қадамлар ташлаб Судиянинг ёнига бордида ҳужжатларга имзо қўйди, Зайнаб ҳам узоқ ўйланганча ҳужжатларни қўлига олди
- Никоҳ тузилганлик ҳақида гувоҳнома…
Зайнаб қўлида Никоҳ ҳужжатини олиб узоқ тикилиб турар кўзларидан эса тома тома ёшлар оқарди
Пов_Зайнаб : энди қандай яшайман..
“Орадан бир неча соат вақт ўтди”
- Худо хохласа ана бу ишимизни ҳам битирдик Иман, энди бахтли ҳаёт сокинликда яшаймиз
- Шунча қийинчиликдан сўнг ҳам бирга бўлишимиз бу қандай ажойиб Даврон
- Айтганча бугун севимли овқатимни пишириб берасана?!
- Ўйлаябман… кеча росса мени қитиқлаб асабимга текган эдингиз
- Ия нима овқат қилмайман демоқчимисан?!
Иман ва Даврон ўзаро кулишиб машинада кетишар эди
- Кечагидан баттар бўлар эканда бугун
- Иман ундай дема ҳозир эриб кетаман мен
- Эриманг эржоним ахир никоҳдан ўтдиккуу
- Никоҳдан ўтдик аммо шаръийда, мен катта тўй қилишни истайман.. келажакда фарзандларимга кўрсатишни истайман
Иман машина ҳайдаб кетаётган Давронни бирдан кайфияти тушиб кетганини кўриб қўлларини ушлади
- Умидим бор Иман, отам қаердадур мени соғинаётгандур
- Соғинади Даврон ахир ўглисизку ягона, менимча отангиз сизга сюрприз қилиб қайтиб келади яқин орада
- Ахир айтдингизку компания очишни ўйлаб юрганди деб
- Ҳа балки аммо бир ўзи эплармикан