28-ҚИСМ
Тўй маросим авжида эди, шахарнинг ҳамма бойлари еғилган атроф ўйин кулгуга тўлганди. Даврон ҳомуш бир нуқтада кўзини узмай Зайнабнинг ёнида куёв тимсолида ўтирар Зайнаб ора сирада айёр нигохлари билан Давронга қараб суюниб қўяр эди
Давроннинг дўстлари ора сирада унинг ёнига келиб ҳол аҳвол сўрашди
- Ҳа яхши, сиқилиб кетябман бу ерда
- Даврон, тўйхона иссиқ эмас, агар ҳозир ташқарига чиқаман десанг бўлмайди ўзи яқиндагина келдик
- Ванихоят яккаю ягона тойчоғингни уйлантирибсанда Усмон
Усмон ўзаро дастурхон атрофида дўстлари билан қаҳқаҳлашиб ўтирганида қўлида вини кўтарган аёл жилмайганча Усмоннинг ортидан аста келиб елкасига қўлини суяди
Усмон дўстларига имо ишора қилиб ўрнидан турдида ортига ўгирилиб аёлга қаради
- Севара, сени кўрганимдан ҳурсандман
- Усмон нега Келинимизни онаси келмади? Қудалар орасида негадур кўрмадим?
- Севар бутун бошли тўйда сени қуда тараф қизиқтирябдими?!
- Албатта! Ахир Усмонбейнинг кимсан кимсан бейлар сулоласи хожи бўлган Усмоннинг қудаси ким экан бу ҳаммага қизиқ!
- Қуданинг мазаси йўқ. Шу сабабдан тўйга келолмади, жиддий сабаб десак ҳам бўлади
Севара айёрона кулганча Усмонга қараб ўйланиб қолди
- Усмон, ўғлинг Даврон чиндан ҳам бу тойдан ҳурсандми?
- Негадур ўхшамаябди, айтишларича келинни уйига борганида ҳаттоки ош емабди, ўз дўстларига узатиб.
- Нима бўлса бўлсин бойлигим йўқ бўлмасин деяпсанда а, ахир шунча обро этибор, тўғри йиллаб курашдинг булар учун. Аммо Давронни сал ўйласанг бўлар эди.
- Мудомики тўйда экансан, жим юр!!! Сен менж ҳаётимга аралашма! Ўғлимни ҳам!
- Сендек ҳудбинни ҳаётинга аралашиш нийятим йўқ, шунчаки жиянимга ачиниб кетябман.
- Ўчир овозингни!!! Бир оғиз ҳам чурқ этма!!! Агар Даврон билса..
- Сени ташлаб кетади? Тоғрими?
Севара бур финжон винони кўтариб ичдида Усмоннинг столидан узоқлашиб даврада янграётган шўх мусиқага рақсга тушиб кетди
- Майли Иман, биз эртага қайтамиз.
Иман индамай телевизор пултини ушлаганча ўтирар эди
- Нимадур бўлса қўнғироқ қилинг. Эшикни қулфлаб олинг.
Али уйдан бир иккита нарсаларини олиб кўчага чиқиб кетишга отланди
- Акамни рақамларини ҳам биласиз агар мен кўтармасам уларга қилинг ҳопми?
Али катта сумкасини ушлаганча Иманга жилмайиб уйдан чиқиб кетди, Иман ўрнидан турдида аста бориб эшикни қулфлаб олиб уйнинг бир бурчагига ўтириб олди
Пов_Иман : Бугун унинг тўйи.. у Зайнаб билан энди бирга яшайди.. Зайнаб унга ширин овқатлар пишириб беради.. уни ишдан қайтаётганида кутиб олади.. мен эса, мен эса тамом бўлябман.. тобора заррачаларга бўлиниб борябман
Иман икки қўли билан кўзларини беркитганча еғлар эди
Қизлар бирин кетин баралла кулганча Зайнабнинг ёнига келиб расмга туша бошлашди
- Эх ҳавас қилябман, шундоқ тез бахтинг очилиб кетди
- Айтма мен ҳам ҳавас қилябман шундай йигит энди Зайнабнинг эри, тоғрими поччажон?!
Зайнабнинг курсдошлари Давронга қараб ҳиринглаб кулиб юборишди
- Даврон қизларга қараб бироз кулиб қўй
- Достон ҳозир шуларга қўшиб сени бир нима қилиб қўяман.
- Даврон илтимос оғайни чехрангни очиб ўтир! Ахир бугун тўйинг.
- Отангни икки кўзи сенда, мехмонлар сезиб қолишади.
- Сезса сезаверсин! Жин урсин шу тўйни!!!
- Даврон ўзингни бос. Истасанг, йигитларни чақираман бироз ташқарига чиқиб ҳаво алмаштириб келасан
- Шундай қил, Димни чақир келсин
- Дилмуродни ўзи ҳам сендан ҳавотирда, ҳозир чақираман
Достон йигитлар ўтирган стол томон бордида ўйин кулгу қилиб ўтирган йигитларга қараб гапира бошлади
- Ассалому алейкум, Хола тузукмисиз
Севара жилмайганча Давронни ёнига келдида уни қаттиқ қучоқлаб табрик сўзларини айтиб юзидан ўпиб қўйди
- Ванихоят ўша Американгиздан келибсизда
- Сени тўйингни деб келдим ўғлим
- Ўғлим ёқишга ёқди, сени нега кайфиятинг йўқ?!
- Аниқми?! Ёки келинболада бирор муаммо борми?
- Мен ўзи билган эдим.! Усмон билан гаплашиб қўяман
- Йўқ керакмас. Отамни биласиз қандайлигини, аҳволи баттар оғирлашишини истамайман
Севаранинг ортидан Дилмурод дўсти Давронга қараб уни чақирди
- Майли Даврон, тўй ўтиб олаверсинчи кейин гаплашиб оламиз бафурча
Севара жахлдор бўлиб бирдан Даврондан узоқлашиб ўз столи томон бориб ўтирди
- Иная вафотидан аввал Давронни Усмонни қарамоғига қолдирмаслигимни тайинлаган эди!!! Аммо мен ахмоқ отасику дея рухсат бердим энди мана аҳвол, бечора йигитни тамом қилиб бўлибди бу нўнкўр Усмон! Эхх.. Иная, Иная, гўрингда тинч ёткинда синглим..
Даврон ва дўстлари тўйхонадан ташқарига чиқиб кетишди
- Даврон нега бундай аҳволда ўтирибсан?!
- Мен.. мен ҳаммасини тўхтатишни истайман Дилмурод!
- Даврон ахир буни иложи йўқ! Нималар деяпсан?!
- Зайнабни кўргани кўзим йўқ!!!
- Достон бу нималар деяпди ахмоқми бу, Даврон ўзинга кел!!!
- Эе БУЗИЛСА БУЗИЛСИН ШУ ТЎЙ!!!
- Даврон. Биз йигитлар билан нимадур қиламиз, тўйдан кейин албатта сени ажратиб олишга ҳаракат қиламиз. Илтимос тўйингни бузма оғайни.
- Дилмурод тоғри айтябди. Даврон ақлингни еғиб ол.
Даврон индамай йигитларни гапини эшитиб турар эди
- Мана биз бормиз оғайни. Сени ташлаб қўймаймиз.
- Энди эса ичкарига юрақол, кутиб қолишгандур
Орадан бир неча соат ўтганидан сўнг тўй ўз ниҳоясига етди, Куёв навкарлар Давроннинг уйига, куёв томон мехмонлар ҳам ҳаммаси бирин кетин Давроннинг уйи томон йўл олишди, Даврон ва Зайнаб бир машинада кетар экан, Даврон ҳаттоки Зайнабга қайрилиб қарашни ҳам истамас эди.
- Келинни ичкарига олиб киринҳ, келин саломни бошлаймиз
Куйив ва Келин уйга баланд машина овозида ташриф буюргач, келиннинг янгалари тезда Зайнабни машинадан тушуриб келин кўйлагини бир четидан ушлаганча ичкарига олиб кириб кетишди. Аёллар ҳурсанд ҳар бирининг қўлида совға саломлар бор эди.
- Даврон қаергадур кетябсанми?
- Ҳа Машинамни бироз четроққа олиб қўяй, мана бу машиналар қириб қўймасин
- Ҳа, кейин тезроқ қайт, келинни ёнига киришинг керак
Давроннинг дўстлари баланд овозда кулиб юборишди, Даврон индамай машинасининг калтини тутганча кўчага чиқиб кетди
Даврон кўчага чиқиб машинасига тезда ўтирдида, катта тезликда машинани ҳайдаб кетди
- У аниқ машинасини четроққа олмоқчимиди?
Даврон Машинани энг катта тезлигида ҳайдаб кетар эди, ҳаттоки йўлидан чиқаётган кўрсаткич белгиларга ҳам қарамай кетарди
Пов_Иман: Телефоннинг баланд овозидан уйғониб кетдим, бир бурчакда деворга суянганча ухлаб қолибман, ўрнимдан тезда турдимда крават устида турган телефонимни қўлимга олдим, қонғироқ қилаётган киши Даврон экан.. бутун танам қалтираб кетди, телефонни кўтардим, жавоб бермасимдан олдин Даврон менга маюс овозда “Пастга туш” деди, мен телефонни қўймай туриб дераза ёнига бордимда ойнадан пастга қарадим, Даврон машинадан тушиб деразага қараб турган экан, у мени кўриши биланоқ телефонни қўйди, мен унга деразадан узоқ тикилдим, у ҳам жимгина қараб турар эди, кет деёлмадим.. ўзим истаб тезда кийиниб пастга ошиқдим..
Иман югургилаб уйдан чиқиб кетдида зиналардан тезда пастга тушди
Пов_Иман : Давронни кўришим биланоқ кўзларим ўз ўзидан ғарқ ёшларга тўлдида оқди, ўзимни тўхтата олмадим
- Ахир.. ахир бугун тўйингизку
Даврон Иман томон яқин келдида, бирдан ўзини ерга ташлаб Иманнинг оёқларига тиз чўкди
Иман Давронни ҳолатини кўриб шок бўлиб қолди, у тезда Давронни ўрнидан тургизишга ҳаракат қилиб уни қўлларидан ушлади
- Иман мен сенсиз тамом бўламан..!
- Даврон.. ундай деманг илтимос ўрнингиздан туринг
- Мен тамом бўламан Иман, мен сенсиз яшолмайман, ёлвораман мени ташлаб кетма..!
- Сенсизликда қолдирма мени Иман..!
Иман Давронни мажбурлаб ўрнидан тургиздида кўзларига тик боқди
- Сенга бўлган севгимни қаерга борсам ҳам, ким билан бирга бўлсам ҳам, қалбимда асрайман.
Пов_Иман : Даврон бу сўзларни сўзлар экан, кўз ёшларим яноқларимни ювди. Кўзимиз кўзимизга тушди. Кўрди-ю қотиб қолди. Ҳеч кутилмаганда кўзимиз кўзимизга тушганди.
Қўнган шоҳидан энди учиб кетаман деганида овчининг тўрига тушган нозик бир кабутар каби ожиз ва чорасиз эдик. Жим турдик. Дарахтлар жим турди. Энг кўп мен жим турдим. Гўё барча томирларим гапирмасликка қасам ичгандек жим турдим. Бир мойчечакларга, бир унга қарадим. Кейин эса хаёллари чилпарчин бўлган ва севганига пушаймон бўлган бир суратда Давронга қарадим. Ёмғирли бир чоршанба кунида учратган севгилимдан бошқа чоршанба куни воз кечдим. "Мен бунга арзийдиган нима қилдим?" дея ўзимга савол берар ва ўзимни йиғидан тўхтатолмасдим. У йиғлаганча гап бошлади
- Мен унга ҳам, сенга ҳам, ўзимга ҳам, ишққа нисбатан ҳам ноҳақлик қилдим.
Пов_Иман : Мендан нималардир дейишимни кутди. Сукутимни бузмаганимдан сўнг менга умид билан қаради. "Кетма", деёлмадим. Ичимдан бир нарсалар нураб тушар экан, "кетма" деёлмасдим.
- Мен сизни ҳеч қандай манфаатсиз, сабабсиз, айблашларсиз севдим! Мен сизни ҳеч нарсага қарамай, шу ифлосликларнинг ичида ҳам топ-тоза севдим! Сиз ўлган одамни яшатишга уриниб, яшаётган инсонни ўлдирдингиз! Сиз мени тириклайин ерга кўмдингиз!Мен биланлигингизда уни ҳар куни яшатиб, мени ҳар куниўлдирган экансиз. Мен бу разиллигингизга арзийдиган нима қилгандим сизга? Бу саволнинг жавоби сизга асосларсиз ишонганимми? Мен сизга ишондим! Аммо ҳаётимнинг энг катта хатосини сизга ишониб ва сизни севиб қилган эканман. Ҳеч қандай тўсиқларга қарамай севишимга арзийсиз деб ўйлагандим, янглишган эканман. Ўзимни кўриб туриб оловга ташлабман-а? Аҳмоқман!
- Иман мени тушун, мен Зайнабни севмаганман!!!
Али тўсатдан машинанинг ортидан ҳайрон Иман ва Даврон рўпарасига юриб келди
- Куёв бола, бугун тўйингиз эмасмиди?!
- Нима акамни кўргани келдингизми?!
Даврон жахл билан Алига қаради
- Али у шунчаки мен билан гаплашиб олгани келган экан.
- Даврон, мен сизга айткан эдим, Иманни ёнида ўралашманг деб.
Даврон ғазаб отига миниб жахл билан Алини ёқасидан ушлаб машинага тиради
- Даврон!!! Даврон Алига тегманг!!!
Иман Давронни қўлларини Алидан тортиб, ўртага тушдида, Алини тўсиб олди
- Унга қўлингизни учини ҳам теккизманг!!!
- Даврон етар!!! Мен сизга ёш бола эмасман!!! Сиз оилали эркаксиз, энди аёлингиз ҳам бор!!! Мени ва Алини оиласини тинч қўйинг!!!
- Мен шундайман!!! Муродни қай аҳволга солганингизни биламан!!! Алини бу аҳволга тушишига мен йўл қўймайман!!!
- Демак Али ҳақида айтганинг ёлғон эмас? Демак сен мени севмагансан
- Ҳа!!! Алида кўнглим бор!!! Алини севаман!!! Менга эса осилманг!!! Мени оиламга, Алига, Муродга осилманг!!!
- Қайтиб асло йўлингдан чиқмайман.
Даврон тезда машинасига ўтирдида, ғазаб билан машина эшигини ёпиб, ҳайдаб кетди
- Қўрқиб кетдим.. Муродни ҳолати эсимга тушиб кетди Али..
- Ҳавотир олманг, қайтиб кетгани яхши бўлди. Ахмоқ, қайси жинни тўйида, айниқда тунда бировни уйига келади
- Уйда нарсам қолиб кетган экан, яхши қайтибман, бўлмасам мана бу сизни нимадур қилиб қўярди