АВФ 5-ҚИСМ
Пов_Иман : Икки қадам ортга ташладимда қўлларимда сумкамни тутқичини сиққанимча ортимда индамай ўгирилдим, чуқур нафас олдим, Иман.. бу оддий йигит нега қалтираб кетябсан.. ўзингни бос. Астаҳфириллоҳ, Астаҳфириллоҳ
- Иман сумкасидан типирчилаб электрон тасбехини қўлига олдида бош бармоғига тақиб олди
Зайнаб Иманнинг қўлига унинг тезликда қилаётган ҳаракатларига қараб ҳайрон қолди
- Иман аҳволинг яхшими?! Зайнаб тинчликми??
Даврон Иманнинг унга қараб кўзларини турли бурчакга олиб қочаётганини кўриб ундан диққатини узмай қараб кузатар эди
Айрим инсонлар севгига ишонмайди. Айрим инсонлар севгисиз ҳаётини тасаввур ҳам қилолмайди. Кимдир умр бўйи севгининг тотини билмай яшайди. Севишни истаса ҳам қўлидан келмайди. Чунки у ўзини бир куни ҳамма нарса тугашига ишонтирган. Қолаверса, ўзим ҳам бир куни ҳамма нарса поёнига етишига ўзини ишонтириб, ҳеч қандай туйғу учун қадам босмаган инсонлар билан ҳамфикрман. Лекин ҳамма нарса бир кун тугайди деб, бошдан кечириш керак бўлган шунча нарсадан қочишга уриниш менга мантиқли фикрдек туйилмайди. Агар мендан сўрайдиган бўлсангиз, ишқнинг поёни йўқ. Уни ўзлари тугатишади. Қолаверса, чиндан севган одам майда икир-чикирларни деб севган инсонидан юз ўгирмайди. Агар севишини иддао қилган ҳолда сени тарк этаётган бўлса, ундан умидингни уз. Ундай инсон севмайди. У турдаги инсоннинг севгисидан сенга яхшилик чиқмайди. Зеро, ишқнинг поёни бор деб ўйлайдиганлар ишқни ўз мияларида тугатишади. Мен бунга ишонаман. Агар ишқ бор бўлса, у қандай тугаши мумкин? Буни менга тушунтириб берасизми? Кўнгил қўйган, қадрлаган, ҳаммадан қизғонган ва авайлаган инсонингга нисбатан ҳис қилган туйғуларингни агар қалбингда яшатишни билмасанг, албатта, севги тугайди. Аммо уни сен тугатган ҳисобланасан. »
Даврон Иманга қарадида аста ўрнидан туриб кутубхонадан чиқиб кетди
Пов_Зайнаб : Бу йигит жуда ҳам ўзига тортябди.. нечинчи курс экан.. шу ерда ўқирмикан.. ёки устозми?! кўринишидан ёши каттага ўхшайди аммо ўзига нисбатан ҳайбати бор етарлича.. Иманнинг тўсатдан мазаси қочдими?! тушунмадим
- Зайнаб Иманни қўлларини қўйиб юбордида қўлида сумкасидан биргина дафтарни олиб шошганча Давроннинг ортидан юриб кетди
- Шахбоз мен соч турмакларимни тоғирлаб келай, Иманга қараб тур
Пов_Иман : Нега менда бу ҳолат бўлябди дея ўйланиб турганимда тўсатдан телефонимга қўнғироқ бўлди, телефоним оддий ва бузуқроқ бўлгани учун овози шивирлаб чиқиб атрофдаги курсдошларимни ҳайрон қолдирди, телефонимни тезда қўлимга олганимда менга онам қўнғироқ қилаётганини кўриб ҳавотирланиб кетдим
- Сиз шу ерда бўласизми? мен тезда телефонга жавоб берай ҳопми?
Иман Кутубхонанинг ташқарисига чиқиб ҳеч ким бўлмаган жойни излаб коридорнинг оҳири йўлагига бориб телефонни кўтарди
- Иман?! Қаердасан?! Қай вақт қайтасан уйга?!
- Менимча 1 соатларда қайтсам керак ҳозир курсдошлар билан кутубхонада курс ишини қилаётган эдик, тинчликми?!
- Иман мен чарчадим..! Мен уканг ва синглингни олиб уйдан кетябман.
- Аммо она нега ундай қилябсиз яна?! отам нимадир дедими сизга?!
- Отанг оппоқ доим.! Айбини тан олмайдиган номард отанг. Мен маҳалла кўйда бош кўтаролмай қолдим.!
- Она менга уйга боришимни истайсизми?! кетмай туринг ҳал қиламиз ҳаммасини
- Мен кетаман Иман. Отанг яна ичиб келиб уйга ўйнашини бошлаб келди чунябсанми?!
- Нега Жимсан?! Иман мени тоғри тушун қизим. Сен ёш қиз эмассан, отанг менга очиқдан очиқ хиёнат қилиб келябди, мана бугун ҳам такрорланди, мен қандай чидай?! тишимни тишимга қўйиб яшай десам отанг бошимга чиқиб олябдику.!
Иман онасининг гапларини тушкун ҳолатда жимгина эшитар эди
- Мен сенга гапирябман. Лоақал мени эшитябсанми?!
- Уфф.! Отанг билан нима қилсанг қил. Ҳа айтганча кеча кимни уйини тозаладинг?!
- Кеча қўшнимизни уйини тозалаб чиқган эдим тунда
- Тонгда ўқишга кетаётиб картангизга ўткизиб юборган эдим
- Ишласанг ҳам фаррошлик қилсанг ҳам менга тйин тйинигача олиб келиб бер тушундингми?! Отанга ўхшаб кўрнамак бўлма.!
- Иман мени эшитдинг а ?! Отанга нима десанг де.! Мен бувингникига кетдим, истасанг келиб биз билан яша
Иманнинг онаси жиззаки ҳолатда шу гапларни айтдида телефонни қўйиб қўйди
Иман аста сирпаниб ерга ўтириб олди
- Аллоҳим.. мен тамом бўлябман
Пов_Иман : Ич ичимдан ўтиб кетябди бу муаммолар, мен эндигина 18 ёшман аммо шу ёш бошимга шунча муаммо, мен ҳам бахтли яшашга ҳақли эдимку.. нега бундай қилишябди нега тобора мени чилпарчин қилиб боришябди.. айбим мени бу оилада туғилганимми?! Айбим нима?! ҳар куни.. ҳар куни тунда жанжал… бировга бир оғиз ҳам ҳеч нима деёлмайман.. оилавий муаммолар ташқарига олиб чиқилмайди аммо мен тўлиб кетдим, шу кунгача келиб ҳеч кимга ҳеч нима демадим, индамадим, лом лум демай юрдим, Зайнабнинг онаси унга қўнғироқ қилиб ҳабар олганида ич ичимдан тилка пора бўламан нега менга ундай қилишмайди?! Нега отам хиёнаткор..! Нега онам бор аламини мендан олади.. нега?! Бу ҳаётда кимга керакман.. эртаю кеч бировни уйини тоззалаб пул топаман онам лоақал қизим сенга рахмат дейиши учун. Аммо.. Аммо мен бу рахматни 4 йилдан буён кутиб яшайман.. 4 йилдирки мудом мени тинимим йўқ
Иман жимгина икки қўли билан оғзини беркитганча ўксиниб еғлаб юборди
- Ҳей.. тўхтаб туринг майлими?!
Зайнаб Давроннинг ортидан югуриб бордида унга қарата бақирди
Даврон ортига овоз келган томонга ўгирилиб қаради
Зайнаб Давронга Жилмайганча ёнига борди
- Яхшиман, тинчликми?! биз танишмизми?!
- Аввал мен сизни қандайдур мусобақада кўрган эдим.. Университетимизда..
- Ҳа сизни, мен мусобақаларга қатнашишни яхши кўраман шу сабабдан сиздан бир икки маслахат олмоқчи эдимда
Зайнаб уялганча Давронга жилмайишда давом этди
- Мени кимдур билан адаштирябсиз яхши қиз.
- Йўқ бўлиши мумкинмас. Исмингизни билсам бўладими?!
Пов_Даврон : Ёлғон гапирмасдан танишгим келябди деяқол. Мени ҳеч қандай мусобақаларга қатнашмаслигимни ҳамма билади қолаверса мен ўқишда ҳафтада бир келсам қандай мусобақа яна.
Даврон Зайнабга қошларини чимирин мийиғинча кулдида бош оёқ уни кўздан кечирди
- Мени исмим Зайнаб, Даврон танишганимдан ҳурсандман, бу ерда қайси факултетда ўқийсиз..
- Мени мусобақаларда кўрган экансизку, нима мусобақада нечинчи курскар қатнашишини билмайсизми
- Ҳа.. ҳа мен айтмоқчиманки.. мен аҳамият бермаганим учун сиздан сораябман
- Ростанми?! Унда инстаграм ёки телеграм иловасига кирасизми?!
- Зайнаб мен ҳозирча телефон ишлатмаябман афсуски
Пов_Зайнаб : Жин урсин.! нега телефон ишлатмайсан?! нима ёлғоним иш бермадими.. йўқ.. мен бу борада жуда ақиллиман мана мен деган йигитларни бошини айлантириб оламан, сен ҳам менга қийин эмассан..
Даврон Зайнабга жилмайганча ортига ўгирилдида юрган йўлида давом этди Зайнаб ортидан ўйланганча қараб қолди.
Иман қўлига сумкасини қўлига олдида индамай ўрнидан туриб чиқиш эшиги томон юриб кетди
“Зайнаб мен уйга зудлик билан кетябман, ишларим чиқиб қолди, эртага кўришгунча, ўзингни асра дугонажон”
Иман шундай ҳабарни Зайнабнинг рақамига ёздида унга юбориб ўзи Университетдан аста қадамлар ташлаб чиқиб кетди