АВФ 2 ФАСЛ - 6 ҚИСМ
Иман уйқусираб жиринглаётган телефонини олди
Телефонини кўтариб қараганида Али унга 11 маротаба қилганини кўрдида 12 маротаба қўнғироқ бўлаётганида телефонни кўтарди
- Менга умуман телефон қилманг.! Тинч қўйинг мени.
- Мен ҳеч нима демайман шунчаки илтимос бир маротаба мен билан кўриш
- Ташқарига чиқ. Бир оғиз гап айтаман кетаман
Иман телефонни қўйдида эринганча ўрнидан туриб тезда кийиниб ташқарига чиқиб кетди
- Ҳа Университет Рамазоннинг биринчи кунига ифтор қилябди
Мурод ва Усмон иккиси машинада ўзаро сухбатлашиб кетишар эди
- Бир ҳафтадан бери асабда юрибди овқат ҳам емай билмайман бу йигит ўзини ўзи бир нима қилиб қўймаса бўлди
- Ҳа, кетиб қолган ҳозир Нозиманикида турган экан, 1 ҳафтадан буён ўйланиб юрибди
- Нозимага айтмадингми бирор нима деб
- Айтдим, бу ерга жўнатиб юбор десам у ҳам инжиқда
- Укангиз ундай қилибди укангиз бундай қилибди қўрқиб қолди ундай бундай деб
- Ҳайронман Алидан сўрасам шунчаки бироз урушиб қолдик деганди
- Даврон ўйиндан чиқса ҳаммаси жойига тушиб кетади
- Алига тушунтиргансанку тўғрими?!
- Али ишга киришса бизни ҳам йўлимиз очилардида
- Тағин.. ўзинг аралашиб юрмагин тушундингми
- Ўйинда қариндош уруғ ука опалар ўтмайди. Ҳаққоний бўлиши керак
- Шундоқ ҳам Али сенга қариндош эмас
- Билмадим дема. Бошлаб қўйдингми энди охирига етказ кўнгли бўшлик қилмасдан! Бундай имконият қайта бўлмайди деяпман.! Бир деганда синдирасан Давронни оиласини. Қанчадан қанча ер.. мол мулк сеники бўлади.! сен ўйлаябсанми шуни..? Биласанми нима агар шу ишни қилсанг кейини.. айнан кейини жуда зўр бўлади Мурод. Умринг давомида тўқчиликда яшайсан!!!
- Агар.. агар шу уканг яни ўгай уканг вақт ўтиб сен билн мулк талашсачи?!
- Пул бир жойда. Таниш билиш кетмайди Мурод.! Ақлингни ишлат.
- Онанг ҳеч нима демайди. Нима ўз ўғли турганда ўгай фарзандига қарайдими?!
- Дўстим мени гапим қачон нотоғри бўлган?!
Али ҳомуш ҳолатда Иманга тикилиб қараб турар эди
- Яна зўрлик қилгани келдингизми?! Яна мендан фойдалангани?!
- Тоғриси.. ўша кун учун кечир, мен ўзимни тутиб туролмадим
- Мен пушаймонман Иман.. нима десанг де. Нима деб сўксанг қарғасанг ҳам розиман фақат мени кечир
- Шунча ишдан кейин ҳам қайси юз билан келдингиз?!
- Иман.. эркак кишининг севгиди шу қадар кучли бўлар эканки.. кўзимни кўр қилди
- Майли мени ҳайда. Мен кетаман аммо.. аммо мендан ҳафа бўлишингни истамайман
- Мен.. сени Даврондан қизғондим.. сени барча барчадан қизғондим.. аммо севги бир томонлама бўлмас экан. Мен жуда кўп ўйладим.. мен қанча ҳаракат қилсам ҳам барибир сени севгинга эриша олмас эканман
Иман жимгина Алига қараб турар эди
Али Иманга бироз яқин келдида қайғуга тўлган нигохлари билан Иманга узоқ тикилди
- Тўғрисини айт.. сен Давронни севасан.. тўғрими..?
Иман бошини ерга қаратганча жим бўлиб қолди
- Мен сени чинданам севаман Иман.. мен сени борингча қабул қилишга тайёрман..! Ҳамма ҳаммадан ҳимоя қилишга тайёрман Иман.!
- Севилмасдан яшашни истасангиз.. унда уйланинг.
- сизга нисбатан ҳеч нимани ҳис қилмайман
Али Иманни гапларини эшитиб бошини эгдида чуқур нафас олиб унга жилмайди
- Мени шунчалик ёмон кўрасанми?
- Уйга қайтиб бор, мен у ерга бормайман, квартира сени номингда, бундай юрма
Али шу гапларни айтиб тушкун ҳолатда ортига ўгирилдида машинасига ўтириб ҳайдаб кетди
Пов_Али : Бу ўжар қалбимга сира гап уқтиролмадим..
майли бир амаллаб яшарман.. Аммо Иман..
Али машинада ўтириб яширинча Иманни ортидан кузатиб турар эди
Пов_Али : Менинг кўзим ҳар он сенга боқади Иман, Бекорга овора бўлма, мен ўзимнинг феълимни жуда яхши биламан. Бу ёш боладек ўжар қалбимга сира гап уқтиролмайман. Биласан, у жуда қулоқсиз. Сени ҳеч нарсага қарамай севишда давом этади. Бекорга овора бўлма, сендан узоқлашиш учун босган ҳар қадамим мени сенинг қаршингдан чиқаради. Юрагим қон айлантиришдан ташқари бир сен учун урарди Бекорга овора бўлма, сенга ва иккимизга тегишли бўлган ҳамма нарсани унутиш учун қилган ҳар бир ҳаракатим мени сенинг ҳаётингнинг қоқ марказига олиб бориб қўяди. Сен қолдирган жароҳатларни силаш учун қўлини узатган ҳамма жонимга янада кўпроқ азоб беради. Майлига, буларнинг ҳеч бири юрагимда сен ниҳоя ясашга уринаётган сенинг ёдингни заррача ҳам ўчиролмайди. Сўнган ва қайта тикланмайдиган туйғуларимни тиклашга уринаётганлар вазиятни баттар чигаллаштиради. Мени баттар чарчатишади. Чунки мен сени барибир унутмайман... Унутолмайман... Чунки ишқ дегани унутилишга номуносиб! Ҳақиқий ошиқликнинг шарти, дард забтига олганда ҳам қалбдаги ишққа содиқ қолмоқдир. Иман.. Ўзингни унуттиришнинг йўлида қилмаган ишинг қолмади. Бироқ барча уринишларинг беҳуда. Мен кирган ҳар бир кўчамда сенга қандай дуч келадиган бўлсам, сен ҳам ўзинг нуқта қўйишни истаётган шу ишқнинг ичидан ўзингни топасан. Ёнимга келишингни ва мени эшитишингни истайман.. менга шу етарли
Достон қўлига бир стакан газли ичимлик қуйин Давронга узатди
- отам телефон қилиб қаерда келин дедилар
- Эх Даврон.. шу қизга ҳеч раҳм шавқат кўрсатмадингда.
- Достон менга ақиллилик қилма.
- Анави.. ишларинг тинчиб кетдими?!
- Тинчиди менимча менам билмайман, Компания бутунлай Муродни номида менга заррача қисми ҳам керак эмас
- Лекин шундоқ бервординг Даврон
- Мурод ҳақдор эди ярмига шундоқ ҳам, агар шу компания билан тинчиса жойида тинчиб қўя қолсин, мен Туркиядаги бизнесимни давом эттираман
- Тўғриси Достон, ўқиш ҳам Тошкент ҳам жонимга тегди, ўша ерда яшаб бизнесимни қилиб юрсам ана ўша яхши менга
- Қолади, мен уни олиб кетмайман
- уни ҳам тушунса бўлади. Бечора қизга рахмим келябдида Даврон, 1 йилдан буён ҳизматингни қилади, қанча ҳаракат қилса ҳам лекн доим унга қўполлик қиласан
- Менга деса умрини охиргача шундай яшасин
Давронни бир неча сония чуқур сукут қоплади
- Унда кўнглим йўқ умуман, Али билан яшайверсин менга на уни на эрини ҳаёти қизиқтирмайди
- ҳааа демак анча улғайибсанда
Атрофда баланд мусиқа янграшни бошлади барча студент талабалар бир жойга еғилиб тинмай ўйин кулгу қилишар эди, Даврон ва Достон бир чеккада катта студент талабалар билан ўтирар эди
Достон Иманни ишора қилиб Давронга қаради
Даврон жимгина Иманни кузатар эди
- Кел Иман, Партй авжида кетябди
- Айнан оғиз очар вақтига келдинг, мана байрам энди бошландида
Иман қизлар ёнига ўтириб рўпарасида ундан кўзини узмай қараб турган Давронни кўрди
- Зайнаб ҳам шу ерда эди, қаергадир ғойиб бўлди
- Имааааан айтганча бизга янгиликларни айтмайсанми?!
- Қандай? қайси янгиликни айтяпсиз
- Али билан тўйинг бўлаётган эмуш..
Иман бирдан ҳижолат тортиб қайғуга чўкиб бошини ерга қаратиб олди
- Қандай тўй, ҳеч қанақа тўй бўлаётгани йўқку
- Бутун патокда росса гап бўлдингизку иккингиз ахир, бечора Евро патокдагилар еғлаб юришибди эх Алини ишқида ёнганлар
Зайнаб ўз дугоналари билан сухбатлашганча қизлар томон юриб келдида Иманни кўриб тўхтаб қолди
- Яхши рахмат ўзинг яхшимисан Зайнаб?
- Зайнаб янгилик йўқмии эе сенда ҳам
- Поччамиз билан 1 йилдан буён яшаябсиз ахир муҳаббатингиз нематларини айтаяпмандааа
Зайнаб Қизни гапини эшитиб ҳоххолаб кулиб юборди
- Ажойибсанда, ҳаракат қилябмиз Худо хохласа насиб қилганида
- Нега бу ҳеч қайсингизда янгилик йўқ товба қилдим ҳаммангиз ўлик кутган гўрковга ўхшаб ўтирибсиз ахир шундоқ зўр байрам кетябди
- Майли мен нариги тарафдаги ҳоналарнинг бирига нарсаларимни қўйган эдим бориб келайчи
Иман ўрнидан туриб ғала ғовур дискотека авжида кетаётган бир пайтда бир ўзи мутлақо рўпарада жойлашган бўмбўш қоронғу факултет ичига кириб кетди
Пов_Иман : Кўнглимга ҳеч нима сиғмасди, телефонимни факултетдаги бўш ҳоналарни бирига қўйган эдим, менимча қуввати ҳам тўлиб қолган бўлса керак.. нарсаларимни оламан у кетаман, мен бу ерда ортиқ қололмайман
Иман Ҳонага кириб чироқни ёқдида сумкасини қўлига олиб ичидан лаб бўёғини чиқариб юзларини тоғирлай бошлади
Пов_Иман : Кўз ойнакга қараб лабимни бўяётганимда ойнага ортимдан бегона йигитни акси тушди, чўчиб кетиб ортимга ўгирилдим.. менга Муроднинг дўсти Осман жилмайиб қараб турар эди
- Тинчликми?! Нимадурингизни йўқотиб қўйдингизми бу ерда?
Осман тобора Иман томон яқинлашиб юриб келар эди
Иман қўлига нарсаларини олдида тезда ҳонадан чиқишга урунганида Осман йўлини тўсиб уни чиқиб кетишига йўл бермади
- Бундай қарасам бир Давронга осилдиинг..
бир Алига осилябсан.. энди мўлжалинг Муродми???
- Нималар деяпсиз?! қочинг йўлимдан.!
- Сени узоқ кузатябманда, бир қанж*қ ҳам сенчалик рўл ўйнамаса керак
- Оғзингизга қараб гапиринг.! Тилим бор экан деб гапиравермайди!!!
- Қочинг йўлимдан сиз қолдингиз энди мени айбламаган.!
- Алига барибир турмушга чиқмайсан Мурод йўл қўймайди
- Мен унга тегаман деётганим йўқ!!!
- Нима Давронга иккинчи хотин бўлмоқчимисан?
- Муродга айтиб бераман ҳаммасини!!!
- Мурод нима дерди?! Дўстим бос газини дейдида
Осман Иманга яқин келиб уни аста сочларини силамоқчи бўлганида Иман ўзидан қаттиқ итариб юборди
- Жоним қаерга ўжарлик қилябсан ахир бу ерда ҳеч ким йўқ.. ҳавотир олма ҳеч ким билмайди.. на Мурод ва На Али
Ҳонага ғазаб билан Даврон кириб келдида Османни ёқасидан ушлаб ўзига тортди
- ҚАНДАЙ ҲАДДИНГ СИҒДИ ИФЛОС!!!
Даврон жахл билан Османни юзига мушт туширди
- МЕН СЕНИ ҚУРИТАМАН!!! СЕНИ ЎЛДИРАМАН ОСМАН!!!
- Даврон тўхта.. тўхта Даврон..!
Осман бурнидан оқаётган қонни артиб Даврондан узоқлашиб ерга ўтириб олди
- СЕН ҚАЙСИ ИФЛОС ҚЎЛЛАРИНГ БИЛАН УНГА ТЕГИНЯБСААН?!
- Даврон мен.. мен ундай қилмоқчи эмасдим мени тушун
- Иман бор ташқарига чиқиб кет!!!
Иман еғлаганча ҳонадан югуриб чиқиб кетди
- ИМАНГА ЯҚИНЛАШМА ДЕГАНМИДИМ?! МАРАЗ!!!
- Барибир ҳеч нима қўлингдан келмайдиии турган битканинг гадойсан
Даврон бор кучи билан Османни ерга ёткизиб тўхтамай юзига мушт тушира бошлади
- ҚЎЛИМДАН ҲЕЧ НИМА КЕЛМАЙДИ?!
- ҚЎЛИМДАН ҲЕЧ НИМА КЕЛМАЙДИ ШУНДАЙМИ?!
Османнинг юзи бутунлай қонга беланганди
- Етар.. Етар Даврон!!! Даврон буни менга Мурод айтканди.. менга Мурод айтди!!!
Даврон уришдан тўхтаб Османнинг гапларини тинглай бошлади
- Мурод айтди Иманни бир ёқлик қил деди!!!
- Мен айбдир эмасман!!! Бу қизни ўзи Алини заррача севмайди, Мурод укасини ўйлаб бу иккисини бирга қилишни истамаябди!!!
Даврон чуқур нафас олганча ўрнидсн турдида нафрат нигохлари билан Османга қаради
- Агар мен яна бир мартда шу қизга ўралашганингни кўрсам Осман. Билиб қўй уйинга ўт қўяман!!! Тириклайин ёқаман оилангни!!!
Даврон шундай деб киймларини тўғирлаганча ташқарига чиқганида эшик ортида турган Иманни кўриб лом лум демай юриб кетди
Даврон Иманга қайрилиб қарамай тоғрига юриб кетаётганида Иман ортидан югуриб бордида уни қаттиқ қучоқлаб олди
Пов_Даврон : Танамда уни икки қўлини сезган заҳотим ўз ўзидан йўлимдан тўхтаб қолдим.. унинг ёқимли ифори димоғимгача уриб турар эди, қаршилик қилмадим.. ич ичимдан ҳаловатни топган эдим
- Иман.. мени қўйиб юбор, мени ҳам ўзингни ҳам қийнама
- Йўқ!!! Ҳеч қаерга қўйиб юбормайман!!! Мен 1 йил олдин қўйиб юбориб катта хато қилдим!!!
- Даврон мен сизсиз.. мени ҳаётим барбод бўлди
Даврон Иманни қўлларини ушлаб аста ортига ўгирилди
Иман Давронга бош ирғидида, Даврон эса Иманни қўлини ушлаб ташқарига олиб чиқиб кетди
Иман Даврон билан Университетдан бутунлай чиқиб кетди, йўл бўйи машина тураргохи томон иккиси лом лум демай кетар эди
- Али номимга уй ўтказиб берган.. ўша ерда
- Мен уни шунчаки дўстим деб қабул қилганман
Даврон Иманнинг гапларидан бироз ўйланиб қолди
Иман бутунлай қайғуга чўмиб жим бўлиб қолди
- Машина чиқ, ўтириб бафурча гаплашамиз
Иман Давроннинг машинасига ўтирди, Даврон ҳам Иманнинг ёнига ўтирдида бошини ортга суяб чуқур нафас олди
- Даврон мени гапларим сизга ёқмаётгандур чунки оилали эркаксиз сизни ўз аёлингиз бор, балки ўртамиздаги бўлиб ўтган муносабатларни унутгандурсиз..
- Балки мени ҳам бутунлай унутгандурсиз..
Иман шу гапларни айтдида бошини эгганча сукутга чўмиб қолди
- Бир лаҳза ҳам унутмадим..! Унутолмайман, ҳаракат қилдим бўлмади.
- Зайнабга қўлимни учини теккизганим йўқ Иман.
- Мен сени қандай унута оламан?
Иман Даврон томон ўгирилдида уни юзига қўлларини қўйиб аста силашни бошлади биргаликда кўзидан ёш сузилиб чиқиди, Иман шу қадар чуқур нигохлари билан Давронга термулиб юзидан қўлларини олмай турар эди..
- менга сиздан узоқ туришликни айтишди жуда кўп бора сиздан итаришди аммо севги қалбда бўлса қандай узоқ турайин..?
Иманнинг кўзидан тинмай ёш оқар эди, бутунлай қўллари қалтираб Давронга термулиб гапиришда давом этди
- сиз учун.. сизни кутиб мен 1 йил жаҳаннамда яшагандек яшадим..!
- Агар шунча синовлар борлигини билганингда.. мен билан яна қайта бирга бўлишни истармидинг..?
- қўлларимни қайта тутган бўлармидинг..?
Иман бутунлай еғлаб юбориб Давроннинг икки қўлини ушлаб олди
- Тутардим Даврон..! Ҳеч нимага қарамай сизни қўлларингизни ушлардим..!
- Аммо сизни севган аёлингиз бор.!
- Менда яна бир имконият, сўнги имконият бўлганида ҳам мен сизни танлаган бўлар эдим Даврон…!
- Ўша куни сизни ёнингизга югурган бўлардим, сизни ўзимдан итармасдан бор кучим билан қучган бўлардим..! Ёлворардим..! Мен ҳеч қачон қўйворманг деб ёлворардим Даврон..!
Иман Давроннинг қўлларини ушлаб еғлаганча юзига суяганида Даврон буни кўриб бутунлай карахт ҳолатга тушиб қолди
Давроннинг кўзидан ёш аста томди
- Ҳеч бўлмаса яшаш учун етади..! Буни ҳаммасига чидаш учун етади..!
- Сиз менга яшашим учун кераксиз..!
Даврон Имандан кўзини узмай қараб турар эди
- Мен сиз учун яшаябман Даврон..! Кутиб яшаябман..!
- Бутун олам менга ҳуддики сизни унутишни буюрябди..! Эсингдан чиқар Иман, Унут Иман.! Энди уни оиласи бор Иман! Ҳуддики мен буларни билмайман, мана бу юракга буюриб бўлмас экан, ҳар он шу қадар сизга талпинди, ҳамма менга ёдингдан чиқар деди аммо қалбга мухрланган бўлса қандай..? қандай қилай буни?!
- мен ишонаман.. қачонлардир барчаси тугашига ишонаман, ҳар куни бир умид билан уйғонаман
Пов_Иман : мени юрагим бутунлай ўлиб бўлди, мен ҳудди ёниб кетаётгандекман.. мен ҳаттоки бу оғриқни бартараф этолмадим, ўтиб кетар дея яшадим..! тирик ўликдек яшадим..! аммо ўтмади, ҳеч нима ўтиб кетмади
- Еғлама Иман.. мен буни кўтаролмайман