АВФ 2 ФАСЛ - 1 ҚИСМ
Пов_Иман : Биз севишдан ва севилишдан бошқа нарсага умид қилмайдиган инсонлардан эдик. Қалбимизни парчалашди. Бир куни қисқа бир жумла ўқигандим: "Эҳтимол мен ҳар доим ёнингда бўлолмасман, аммо ифорим ҳамиша сен билан бирга бўлсин. Қўлларимнинг тафтини доимо қўлларингда ҳис қил. Билакларимизни ҳар он бир-бирига ёпишган деб фараз қил. Буни шуурингга муҳрла. Сени жуда қаттиқ севаман!" Шу жумла атаб ёзилган инсоннинг ўрнида бўлишни ва шу қадар кучли севилишни истардим. Аммо гувоҳи бўлганингиздек, кучли севилишни бир четга қўйиб туринг, қаршимиздан чиққанлар қалбимиздаги туйғуларни абадий деб ўйлаб, аҳамиятга олишмайди. Бошида ўзларини ҳаммадан бошқачадек ҳис қилдириб, охир-оқибат, аслида, уларнинг ҳам ҳеч кимдан фарқи йўқ эканлигини кўрсатишади. Эҳтимол буни уддабуронлик деб ўйлашар, лекин инсонларнинг туйғулари билан ўйнашиш ҳеч қандай инсонийлик қонун-қоидаларига тўғри келмаслигини билишмайди.
Бироқ шундай бўлса ҳам, мен бир жойларда ҳануз мойчечакдек нозик қалб эгалари борлигига ишонаман.
Агар ундай бўлмаганида, мойчечаклар бунчалик хушбўй таратмасди. Мойчечакларнинг бу қадар ёқимли ифор таратишининг бирор сабаби бўлиши аниқ. У ҳам мойчечак иси таралган туйғулардир. Балки бошқа бир инсонларнинг ичида, балки ўзга бир туйғуларнинг ичида, балки бошқа муҳаббатларнинг ичида, аммо мутлақо бир жойларда мойчечак мисол нозик қалбли инсонлар бор.
Ва шубҳасиз, энг чиройли шаклда севадиганлар мутлақо мойчечак мисол зариф қалбли инсонлардир.
Таассуфки, биз бир мойчечак донаси эдик ва бизнинг кўз ўнгимизда бошқа гулни ҳидлашди. Бу ҳам бизнинг энг катта чорасизлигимиз, уларнинг эса энг оғир айби эди.
Али ваннадан юзини артганча ошхонага кириб келди
Али Иман тайёрлаган ширинликларни кўриб кайфияти кўтарилдида столга ўтирди
- Йўқ, бугун бироз қиладиган ишларим бор эди, уйларни тозалашим керак
- Тушунарли, уйда ҳамма нарса етарлими бирон нима олиб келиш керак эмасми?!
Иман Алига қараб жилмайиб қўйди
- Бугун акам билан бироз ҳужжатли ишлар бор эди
- Мурод айткан қандайдур оффис бўйичами?!
- Ҳа, ўша оффис ҳал бўлиб қолиши керак.
- ИншаАллаҳ дуо қиляпман ўхшайди, ахир шунча ҳаракат қиляпсиз
Али майингина жилмайиб Имани қўлини ушлаб аста ўзига тортди
- Ишларим тезроқ битса сизни ҳам ўзимники қилиб олардим
- Никоҳ ўқиттириб тўй қиламиз Иман
Иман Алини гапларини эшитиб бироз жилмайдида, ундан аста қўлини олиб ҳижолат бўлганча қайтиб ошхонага кириб кетди
- Ўзимни уятчангимдан ўргилайда
Али финжондаги чойни ичиб бўлиб ўрнидан турдида ҳонасига кириб кетди
- Майли яхши ўтиринг, бирор нима керак бўлса телефон қилинг
Али кийиниб чиқиб шошганча эшикдан чиқиб кетди
- Мен 4 соатдан буён кутябман сени
Али ва Мурод ўзаро сухбатлашганча машинага бориб ўтиришди, Мурод машинани ҳайдашни бошлаганча Али ойнадан уйининг деразасига бир зум қараб қўйди
- Куёв бола ҳаммаси жойидами, қонинг қайнаябдими дейман
- Ака тезроқ ишимизни битириб олсак тезроқ мен ҳам уйлансам дейман
- 1 йилдан буён бирга яшаб келябсиз, бир бирингизга ўрганиб қолгандурсиз шу учун айтяпманда
- Билмадим, базида Иман ўзини олиб қочади мендан, гохида итариб ҳам юборади, кеч қурун еғлаб чиқади аммо нега еғлаганини айтмайди
- Ҳа энди қиз болада, уни ҳам тушун
- Уят, ибо ҳаё қилябдими тушунмайман
- Балки шундайдур, ахир ўзинг айтасанку тинмай намоз ўқийди деб, ўртангизда никоҳ бўлмай туриб у харомга йўл қўймайдику
- Айтганча, ўқишга бормаябсанми?!
- Нима бор ўқишда, ахир 2 курсман, баҳоларимга пул тўлаб қўйганман, ёпилябди ҳаммаси
- сиз ўзингиз ҳам бормаябсизку
- Ўткан ҳафта Даврон учиб келибди Ўзбекистонга
Али бирдан Муроднинг гапларини эшитиб кўзлари катта катта бўлиб кетди
- Ўқишга чиқган экан, шунга кўрмадингми деяпман
- Отасини оффиси бизни номимизга ўтаётганидан тез орада ҳабар топади
- У отасиники эмас ака, у сизники! У оффис сизга тегишли, ҳеч қандай Даврон ҳам унинг отаси ҳам тўсқинлик қилолмайди!!!
- Даврон отасини қанчалик катта қарзи борлигини билмайди, бўлган ишлардан ҳабари йўқ
- билганда нима бўларди?! барибир қўлидан ҳеч нима келмайди
- Тоғри, уни худбин отаси бутун бошли уйини ҳам тикиб юборган экан қиморга
- Бугун Адвокат айтиши бўйича қўлимизга ҳужжатлар етиб келса бўлди ишимиз битар экан
- У ерга Вориснинг имзоси керак.
- Даврон рози бўлмаслиги мумкин
- Рози бўлади, рози бўлмай қаерга ҳам борарди.
Пов_Мурод : Ана энди мени даврим келди.. ана энди мен сени устингдан куламан Даврон..! Мендан олиб қўйган барчасини қайтараман тйин тйинигача қуритиб оламан.! Мени онамни кўчада қолдирганинг учун ҳам рахм қилмайман.! Тинчимни бузган эдинг энди мен бузаман.! 1 йил.. 1 йил мен ухламай ҳаракат қилдим. Мен исботладим, дадангга тегишли мол мулк ноқонуний йўл билан ундирилганини исботладим!!! Дадангни ҳам сени ҳам умрингни бутун умр қамоқда чиритаман!!! Мен шу ишни қиламан Даврон. Қўлингдан ҳеч нима келмайди деганмидинг?! Мана қўлимдан ҳеч нима келмаслигини энди кўрсатаман!
- Зайнаб ҳуш келибсан, анча ўзгариб қандайдур аёллик жозибаси урибди сенга
Зайнаб Университетда дугоналари билан кўришиб буфет томон йўл олишди
- Ҳа айтма, Туркияни ҳавоси тасир қилди шекилли
- Охооо сиз бир яшаманг эканда Туркияда
- Зайнаб 1 йил йўқ бўлиб кетдинг, нималар бўлди, нима янгиликлар… айтчи
- Янгилик йўқ, эрим Туркиядан Франшиза олиб кирябди
- Ҳозирча Туркия ошхонасига этибор берябди, шу учун янги туркча ресторан очмоқчи
- Бизнесменнинг аёли экансанда Зайнаб
- Айтма, ишлари юришиб анча яхши бўлиб қолдилар
- Мени ҳам, тоғриси анчадан буён турк сериалларини кўриб уларни овқатига ҳам эътибир бераётган эдим ана Зайнаб энди бизни мехмон қилади
- Худо хохласа ҳаммангизни мехмон қиламан
- Зайнаб анча ўзгариб қолибсан а? Қандайдур оғир босиқ
- Жуда бахтлидурда, ахир шундоқ йигитни аёли
Зайнаб шу гапларни айтдида бир зум жим бўлиб қолди, атрофни сукут қоплаганида унинг дугоналари ҳайротомус ҳолатда Зайнабга қараб туришар эди
Пов_Зайнаб : Афсус.. пул борку, аммо бахт.. тинчлигим йўқ, 1 йилдан буён итни кунини солди бошимга..! Мехрсиз мехрга муҳтож бўлдим! Этиборга муҳтож бўлдим. 1 Йил Туркияда катта шахарда ўзим қолиб кетдим бутунлай пулсиз ёлғиз қолиб кетдим, бу Даврон бор аламини мендан олди..! Компанияси касодга учраса ҳам мени айбдор қилди..! Мени ҳар куни кўчага ҳайдади тунлари эса Иман деб алахсираб ҳар кун ҳар онда уни ёдига олди..!, овқат қилсам емай ахлатга отди..! Ярим йил ўтиб эса мени ташлаб бошқа шахарга учиб кетди бутунлай катта шахарда ёлғиз ўзимни қолдириб кетди..!
- Ҳа.. ҳа яхши, бироз қорним оч қизлар тезроқ овқатланайлик
Мурод ва Али Усмоннинг компаниясига кириб боришди
Али ва Мурод лифт орқали Усмоннинг ҳонасига кўтарилиб кириб боришди
- Ассалому алейкум Усмонбей, кирсак бўладими?!
Мурод эшикни қия очиб баланд овозда гапирди
- Сабр тоқатим етмаябди қачон шу тезроқ номимга ўтар эканда компания
Мурод тоғри кириб Усмоннинг рўпарасига жилмайганча ўтириб олди
- Бир пайтлар шу ердан мени қўлимга кишан солиб ҳайдаган эдингиз ёдингиздами?!
- Йиллар ўтиб ўзингизга қайтаётганини сезяпсизми?!
- Даврон оғлингиз қайтибди деб эшитдим
- Давронни олдига яқинлашишни ўйлама.!
- Нега?! Яқинлашсам нима бўлади?!
- Мурод қинғир ишларинга оғлимни аралаштирма!!!
- Бутун бошли бойлигини тортиб олишимдан қўрқябсизми?!
- Биз сен билан фақат компанияга келишганмиз!!!
- Нима эдия номи.. ҳаа эсладим.! Таксим. Таксим деб номланаётган ресторанни укамни номига ўткизиб берсам қандай бўлар экан а ..?
Али Усмоннинг ёнига ғазаб билан юриб келиб унга дўқ урди
- Сениям она туққан Мурод. Ишингни ўйлаб қил.
- Сизни ҳам она туққанку. Нима бундай фатво амрларингиз энди ёдингизга тушдими?!
- Ахир 1 йил олдин мен шифоҳонада..
Мурод ғазаб билан ўрнидан турдида Усмоннинг столига қўлини мушт қилганча жахл билан урди
- Ёрдам берган бўлсангиз ўзингизни ўйлаб бергандиз ўша ёрдамни!!! Эваз мақсадида!!! Мен чалажон ҳолатимда сизни устингиздан арз қилмаслигим учун ёрдам бергансиз!!!
- бундай эмас, мен сени ўз оғлимдек кўраман..
- Оғлим.?! Мени оғлим дея кўрманг!!! менга оталик қилиб қўйган жойингиз йўқ.!
- Мурод сен ғазабдасан биламан, аммо келишувни эсла
- Усмоннинг барча бойликлари бизни номимизга ўтказилиши бириктирилган шундай эмасми?!
- Аммо биргина компания учун келишганмиз..
- Акам билан ҳужжатдаги келишув бутун бойликга дейилган
- Давлат варроқлардаги расмий ҳужжат билан иш кўради, гапда айтилган келишув билан эмас.
- Аммо деган гапларни еғиштиринг.
- Демак Усмон. Сиз ўз қўлингиз билан ҳужжатга имзо қўйгансиз, адвокатимиз келганида суд пешхонасида муаммо бўлмайди деб ўйлайман.
- Менку компанияни бемалол ўтказиб бераман Мурод. Аммо ҳужжатда Давронни мулкига келишмаганмиз
Мурод Усмонга қараб айёрона кулдида стол устига ҳужжатларни қўйиб Али билан иккиси ҳонадан чиқиб кетишди
Пов_Усмон : Мен.. мен бу Муродни йўқ қилишим керак.! Агар Давронни мулкига кўз олайтирса.. бу шу ишни қилади ҳам! Компания номига ўтмасидан аввал бу иккисини тинчитсам. Қарзлар ҳам ҳамма ҳаммасидан эркин бўламан. Мен шунчаки ҳамма бойлигимни бериб қўядиган ахмоқ эмасман.! Кўрасан ҳали Мурод. Сен мени совунимга кир ювмабсан бола.
- Йўқ бугун акам билан қиладиган ишларимиз бор
Иман Алининг ҳонасининг эшиги ортида баланд овозда гапирар экан, Али уйқусираб зўрға жавоб қайтарди
- Ҳа тушунарли, нонушта тайёрлаб қўйганман туриб еб оларсиз
- Мен ўқишга бориб кўриниб келаман
- Пул керак бўлса картамни олаверинг
Иман индамадида устига устки кийимини ташлаб уйдан чиқиб кетди
- Дўстим мен ҳурсандман сен учун
- Ўсман тоғриси мен бу конпанияга жуда катта пул тикганман. У пайтлар ишим ҳам яхшимас эди, энди энди мана бу Университет Нархозни контрактини ўзим тўлаб юрган вақтларим эди
- 1,2 курсда қандай қийналганингни биламан Мурод. Сен арзийсан шуларга
- Яхшиямки укам ёнимда ҳар томонлама мени қўллаб қувватлаябди у бўлмаганида нима қилар эдим
- Али ҳам анча катта йигит бўлиб қолдида, қора оқни ажрата олябди
- Шу десанг уйимда яшаётган қиз борку
- Ҳа ўша, кўрсанг ўша қизга муккасидан кетганда, у сиз яшолмайди
- Биламан, ўткан куни чойхонада ўтиргандик эсингдами?
- Шохруҳ мен боргандим, Али бир чеккада ўтирган экан, ошпазлар ош олиб келганида Али телефонига термулиб ўтирганди ўшанда Шох бориб нималарни кўрябсан берилиб деса Иманни суратини томоша қилаётган экан Шох келиши биланоқ суратни беркитиб телефонини ўчириб қўйдида
Мурод баланд овозда кулиб юборди
- Ҳа бизгаям кўрсат нимани беркитябсан десам қўйинг ака қизғонаман бировлар кўришини истамайман дейди
- Бу йигитчани ақлини оғдирди қиз
- Айтма мендан ҳам қизғонади ўзим олиб берган уйга киргазмайди, кирманг Иман бор дейди
- Ҳааа той бола, тезроқ уйлантириб қўйиш керак шу қизга
- Мана шу иш битаман деб қолди, компания номимга ўтишу биланоқ ярмини Алига бириктириб кейин тўйини қилиб юбораман
- Ўзи билмайди, ану куни ҳам ака менга ҳеч нима керакмас сиз билан мол мулк талашишни истамайман, ишим бор пулим етарли менга сиздан ҳеч нима керакмас дейдида
- Ўсман агар чет элдан қайтмаганида мен бунчасини ўзим эплолмасдим
- Суянчиғим у да мени. Отам йўқ бўлса
- Шу учун ярим мулк уники бўлсин
- Нима қилсанг ҳам мен сен томондаман Мурод.
Иман қўлида бир уюм варроқларни ушлаганча зинадан кўтарилар экан тўсатдан қоқилиб кетиб қўлидаги барча ҳужжатларни тушуриб юборди
- Худойим.. энди нима қиламан а, ҳаммаси адашиб кетдику
Иман чўккалаб ўтириб асабийлашганча варроқларни бирма бир еға бошлади
- ҳўш.. мана бу қаерда эдия, ҳа биринчи ҳужжат мана бу эса иккинчи ҳужжат, учинчиси қаерга кетди
Иман зиналардан варроқни излаётганида учинчи рақамли ҳужжатни у томон узатди
Иман қўлига ҳужжатни олиши биланоқ бошини кўтариб ҳужжат узатган одамга қаради
Иманнинг бутунлай танаси музлаб қолган эди, у бутунлай сукут ҳолатига шўғиб турган жойида карахт бўлиб қолди
Даврон ва Иманнинг кўзи бир бири билан тўқнашди, Иман аста ўрнидан туриб унга узоқ тикилди, кўзидан қувонч ёшлари оқа бошлаганди.. Даврон бир оғиз сўз ҳам айтмай Иманга қарадида сўнг бурилиб зиналардан тушиб кетди
Иман ортига ўгирилиб Давронга термулиб қолди, Даврон Иманни ҳудди танимагандек индамай зиналардан пастга тушиб кетди
Пов_Иман : Даврон.. давроним мени.. сизни кўрдим, бутун танам гўёки мени тарк этгандек.. карахт бўлиб қолдим, танамни қўлларимни қаттиқ титроқ қоплади, сизнинг овозингизни эшитганимда - гўё кўксимдан бир тўда кабутар кўкка парвоз қилди, сизнинг ифорингизни туйганимда -гўё кўзларимдан тўфонлар тошиб , дунёнинг чангини ювди, сизнинг қўлларингизни тутишни ҳис қилганимда ўлкада тантанали байрам бошланиб кетди. сени...
Сизни севганимдан буён менга нималар бўляпти,билмайман.
Гўё фаришталар келиб, ҳовучларидан конфетлар тўкиб кетаётгандек туйилди. Хаёлий лаззатга чўмилдим. Кутдим.. 1 йил кутдим..
Иман Давроннинг ортидан тезда югуриб тушдида уни чақирди, Даврон ортига индамай ўгирилди
- Нега бундай кетябсиз.. кўришмадингиз ҳам..
Даврон Иманга узоқ термулдида бир икки қадам у томон яқинлашди
- Мен сени унутиб бўлганман. Сен билан ўртамизда ҳеч нима йўқ
Даврон шу гапларни ҳиссиз оҳангда айтдида ортига ўгирилиб юриб дарс бўлаётган ҳонага кириб кетди
Иман индамай қолди, бир оғиз ҳам гап гапиролмай аста зиналардан ўйланганча кўтарила бошлади