АВФ - 29 ҚИСМ
Зайнаб ялтироқ келин кийимларини кийиб олиб Давронни ўз ҳонасида кутиб ўтирар экан, Даврон ҳонага кириб кастюмини ечиб краватга отди
Даврон индамай ортига ўгирилиб ҳонадан чиқиб кетмоқчи бўлганида Зайнаб ўрнидан турдида шошганча уни қўлини ушлаб тўхтатиб қолди
- Мен сизни келасиз деб ухламай кутиб ўтирибман
Даврон ортига ўгирилиб чуқур уф тортганча Зайнабга узоқ тикилди
- Даврон ахир бугун илк кечамиз, вақт алламаҳал бўлди
Даврон жахл билан Зайнабни ўзидан туртиб узоқлаштирди
- мен қўлимни учини ҳам теккизмайман сенга.! Сени кўргани кўзим йўқ.!
- мен сен билан бур хонада ухлаш турсин, бир хонада нафас олишга жирканаман!
Зайнабнинг кўзидан ёш сузилиб чиқдида Давроннинг киймига тушди
- эртага.. эртага учиб кетамиз
- Отамга бир оғиз гапирмайсан! агар сени ортингдан уйимда уруш бўлса билиб қўй Зайнаб, мана бу лашлушларингни оласанда уйинга жўнайсан!
Даврон эшик ёнига катта қадамлар ташлаб бордида жойида бироз тўхтаб ортига қаради
- мен.. мен сизга ишониб текган эдим.. энди одамларни олдида ким деган бўлдим
Зайнаб краватга ўтириб кўзларини икки қўли билан беркитганча еғлай бошлади
- энди нима қиламан.. шарманда бўлдим.!!!
Даврон Зайнабга қараб жилмайдида
- Сен У эмассан!!! Мен истаган инсон эмассан .!
Даврон шу гапларни қаттиқ юзаки гапириб эшикни ғазаб билан ёпиб чиқиб кетди
Даврон ўз ҳонасига кирдида, ҳонасида жойлашган ойнали шкаф олдига бориб ичидан алкогол ичимлик Винони қўлига олди
Пов_Даврон : Мийям ёрилиб кетай деяпди.. ҳаммасидан, барча барчасидан чарчадим
Винони очиб стаканга қуйдида ўрнига ўтириб телефонини ёқди
- Эхх… Даврон адашдинг..! Адашдинг..!
У телефонидаги Иманнинг расмига узоқ термулди
- Ўртамиздаги муносабат барчаси ёлғон эканлигига ишонгим келмаябди Иман, қандай қилиб адашганимни билмай қолибман.. устимдан кулиб мазах қилганингни севги дебман.! Гарчи сен севмайман деганингда ҳам.. нима бўлибди мен севаман дедим..! сендан нафратланаман..! энди ҳаммаси тугади.! Бу шахар билан алоқадор ҳамма ҳаммаси ўз якунига етди. Энди сени қайтиб кўрмайман Иман. Сен ҳам мени кўрмайсан. Онт ичаман энди ҳеч кимга ҳаётимда ўрин йўқ !
Даврон ва Зайнаб Қариндошлари билан ҳайирлашиб Аирпорт йўлакчасидан самалёт борти томон юриб кириб кетишди, Даврон ҳуддики отаси билан ҳайирлашиб бутун юртини, дўстларини, севгилисини қолдириб кетаётгандек эди. У барча барчасини ёдидан чиқаришга ўз ўзига вада бериб самалёт бортига кириб кетди