March 9, 2025

АВФ - 2 Фасл // 8 ҚИСМ


Даврон устидаги кстюмни ушлаганча уйга ярим кечаси кириб келди

- Зайнаб

Даврон уйга кирдида тўғри ошхонага борди, борган вақти ошхонада Зайнаб бир чеккада бошини ушлаганча ўтирар эди

- Яхшимисан, Отам қаерда

Даврон яхши кайфиятда Зайнабнинг рўпарасига ўтирди

- Чарчамай келдингизми?

- Шукур чарчамадим

- Иман билан бўлганингиздан кейин чарчамайсизда

- Нима..?

Даврон ҳайрон Зайнабга қаради

- Мана бу узук.. мана бу эса ажрим учун хат.

Зайнаб стол устига узукни ва хатни қўйиб Давронга узатди

- Бир бегона йигит отангизга тегишли хат ва мана бу суратларни ташлаб кетди

Зайнаб яна бир хатни ва Даврон Иман иккиси Универдан чиқиб кетаётган суратни олдида Давронга узатди ўзи эса индамай ўрнидан туриб ҳонаси томон юриб кетди

- Давроним ўғлим мен бир йилга Россияга пул ишлаб кетиш учун жўнаб кетябман, ишларим юришиб кетгач сенга хабар қиламан. Сен билан ҳайирлашмай кетганим учун хафа бўлма, отанг Усмон

Пов_Даврон : тушунмадим отам четга кетишга ҳаракат ҳам қилмаётган эдику.. мана бу суратлар.. буларни ким олди..?!

Даврон бир қўлида сурат ва бошқа қўлида отасига тегишли ҳатни ушлаб турганида кийимларини жамадонга солиб судраб тушганча Зайнаб аста келди

- қаерга?

- Бахтли бўлинг. Ҳавотир олманг ажрашманг деб тўсқинлик қилмайман чунки ажрашишни истаётган ўзимман. Мен темир эмасман, мен чарчадим. Ортиқ сизни безовта қилмайман

Зайнаб ҳомус шу гапларни айтдида оёқларига кийиб уйдан ташқарига чиқиб кетди

“Орадан 3 кун ўтди”

- Отангиздан ҳабар борми?

- Йўқ Иман, мен Россиядаги барча танишларимга алоқага чиқдим аммо отамни келмаган деб айтишябди

- …

- Отам компания учун ҳаракат қилмоқчи яна..

- Компания учун дейсизми?

- Ҳа, унинг иш жойи жуда қадирли эди

Иман аста Давроннинг қўлини ушладида елкасига бошини суяди

- Ҳавотир олманг ҳаммаси яхши бўлади, отангиз ёш бола эмас, у нима қилаётганини жуда яхши билади Даврон

- …

- Шу учун ҳамма нарсани ўз ўзига ташлаб қўйинг, вақт ўтса жойига тушиб кетади

- бугун меникида қоласанми?

- Зайнаб келсачи..

- У келмайди. Кеча ажримга ариза топшириб келганмиз, энди қайтиб келмайди

Даврон Иманга жилмайиб қарадида уни пешонасидан ўпиб қўйди

- Энди бизга ҳеч ким қаршилик қилолмайди

- Энди бахтли бўламиз

- Бахтли бўламиз


- Агар мен айтканимдек қилсанг ҳаммасини айтканингни оласан

Мурод айёрона жилмайдида Зайнабни сочларидан силади

- Мурод менга аниқ ёрдам берасиза?

- Ҳа деяпманку Зайнаб. Фақат.. фақат сен ҳам менга ён босиб тур.

- Муродни гапига кирсанг кам бўлмайсан Зайнаб.. айниқса ҳозирги дамда

- Ахаха

- Ахир Мурод бутун бошли бир компанияни эгаси

- …

- Муродга дўст бўлсанг у ҳам сенга дўстлик балки вақтида акалик ҳам қилади

Осман Муродга қарадида сўнг Зайнабга қараб гапирди

- Аличи?! Али бирор нима қилмаябдими ахир у Иманни севардику.

- Эхх.. Али, Али, укам у қизни қандайлигини билиб бўлди. Биз унга ҳам суратларни юборганмиз, хақиқат юзага чиқиб бўлган

- Энди у Иманинг қанча ҳаракат қилмасин Алини кўнглини ололмайди

- Менга энди барибир ҳох Даврон билан ҳох Али билан яшасин фарқи йўқ. Лекин бахтимни! Иман бахтимни мендан тортиб олди!!! Даврон мени тўхтатишга ҳаракат қилмади лом лум демай ҳайир ҳам демай кетди. Аммо кетишим биланоқ ўрнимга Иманни олиб келди! Бир паста мени ўрнимни эгаллади!!!

- Мен сени тушуниб турибман, оғир, инсонга алам қилади ахир 1 йил уларни ҳизматини қилгансан.. эх не не ғам дард чекгансан

- Мурод яхши ҳам сен боракансан бўлмасам Зайнабга ким ёрдам берар эди

Осман Муродга имо ишора қилганча гапирди


- Али ўқишни яна ташлаб кетасанми?

Али курсдошлари билан еғилиб факултетда бирга сухбат қуриб ўтиришар эди

- Тўғриси менга Тошкент бўлмас экан

- Ундай дема ахир у ердаги шароитларни бу ердан ҳам топсанг бўладику

- …

- мана бир неча йил яшадинг, лоақал кўнглингдагидек бўлмади

- Йўқ мен истаган ҳаёт бу ерда эмас экан

- Америкага кетсанг яна биринчи курсдан бошлайсанми ўқишни?

- Йўқ, ўқиш нийятим йўқ, ишлайман. Дўстларимни соғиндим, уйимни ҳам

- майликуя акангчи..?!

- Акам шу ерда ўзини ўзи эплаб юраверади.. шундоқ ҳам..

- …

- Шундоқ ҳам мен билан иши йўқ

- Нима деганинг бу Али?!

- Ҳамма аравасини ўзи торцин экан

- Аканг яхши инсон, агар бу ер чинданам ёқмаётган бўлса унда кетавер, қолганинг билан бу ерда яшашинг қийинлашади

Алининг тўсатдан телефони жиринглашни бошлади

- Йигитлар мен шундоқ жавоб бериб келай

- Ҳа бемалол

у ўрнидан турдида телефонни олганча ташқарига чиқиб кетди

- Ало Ассалому алейкум

- Ассалому алейкум Али, адашмадим тўғрими?!

- йўқ йўқ мен Алиман

- Ҳа, сиз бизни агентликга Америка қўшма штатларига чипта буюртма қилган экансиз

- Ҳа шундай

- Калифорнияга?

- Ҳа ҳа

- Али қаранг, бизда тоғри рейс йўқ сиз Туркия орқали учиб кета оласиз

- ҳа менга фарқи йўқ етиб борсам бўлгани

- унда чиптани 1 ҳафтадан кейинга брон қилайми?!

- Ҳа

- ҳоп Али, ҳужжатларингизни ва Виза пасспортингизни шу рақамга юбориб қўйсангиз мен малумотларингизни жойлан чиптангизни тайёрлаб қўяман

- Ҳоп, ҳали кечроқга ташлаб қўяман бўладими?

- Бўлаверади

- майли рахмат

- Соғ бўлинг

Али телефонни ўчириши биланоқ ортига ўгирилганда рўпарасида келаётган Давронни кўрдида жойида қотиб қолди

- Яхшимисиз

- Али тузукмисан

- Мен яхшиман

- Ишларинг, Аканг яхшими?

- Ҳамма яхши

Даврон ва Али бир бирига тикилганча бироз сукут сақлашди

- Иман яхшими..?!

Али тортиниб тортиниб Даврондан зўрға Иманнинг аҳволини сўради

- Яхши, бугун шаръий никоҳдан ўтябмиз

- …

Али бу гапларни эшитиб бутунлай жим бўлиб қолди

- айтганча.. Али, Россияда айрапортда ишлайдиган танишларинг йўқми?!

- Йўқ, Россияга ҳеч ишим тушмаган, Америкада бор аммо Россияда йўқ

- ҳа..

- тинчликми?! Чипта бўйича муаммо бўлябдими?!

- Йўқ, отам тўсатдан ғойиб бўлди, қидирмаган ерим қолмади, Россияга кетябман деб хат қолдирган аммо отам Россияни ҳушламайдиган эди

- …

- 3 кундан буён қидирябман Россиянинг Элчихонасига алоқага чиқсам бизга ҳали бундай эркак учиб келмади дейишябди

- Камераларни текширдингизми?

- Айрапортними?

- Ҳа

- Тошкентни Айрапортини ҳам Россияникини ҳам текширдим у ерга тушмаган отам.

- …

Али Давронни гапларидан ҳавотирланиб узоқ ўйланиб қолди

- нима қилишга ҳайронман

- Поездларничи?! Балки поездда кетгандурлар

- Отам депорт қилинмаган, у поездда кетмайдида

- унда мен танишларимдан суриштириб кўрайчи Россияда убу кимдур бўлса сизга алоқага чиқаман

- яхши бўлар эди

- ҳоп

Али шошганча Университетдан чиқиб кетишга отланди

- Али

Али ортига ўгирилдида Давронга қаради

- Ҳа?!

- Рахмат сенга

- Нима учун?!

- Аканга ўхшамаганинг учун.. менга ёрдам бераётганинг учун

- …

Али индамадида Университетдан чиқиб кетди

“Орадан бир неча соат вақт ўтди”

- Ака!

Али баланд овозда Муродни чақирганча кабинетига кириб борди

- Ия укажон ҳуш келибсан, тинчликми не не шамоллар учирди бу ерга

- Давронни отаси қаерда?!

- Нима?! Нималар деяпсан?!

- Билмаганликга олманг!!! Давронни отаси қаерда?!

Али ғазаб билан Муроднинг рўпарасига турдида унга баланд баланд гапира бошлади

- Мен қаердан биламан уни отасини, нима келиб келиб сенга дардини сочдими

- Ака мен ёш бола эмасман!!! 3,4 кун аввал Давронни бир ёқлик қиламан деб юрган эдингиз, уни отаси қаерда?!

- Мен қаердан билай?! Нима келиб келиб мендан гумон қилябсанми?!

Мурод жахл билан ўрнидан турдида Алини ёнига юриб борди

- Мени бошқа қиладиган ишим йўқми уни отасидан бошқа?! Мендан кичик бўла туриб менга катта кетасан сен!

- Ака.. мен сизни нималарга қодирлигингизни биламан. Нималар қилишгача боришингизни ҳам биламан.

- нима демоқчисан?!

- Биз отасиз катта бўлганмиз.

- …

- Уни отаси сизга менга вақтида ёрдам берган. Давронни сизга ёмонлиги йўқ! У ҳеч нима қилмаябди!!! Отаси ҳам индамай компанияни номингизга ўтказиб берган. Қаршилик қилса бўлар эди аммо қилмади!!!

- …

- Давронни отаси қаерда?! У ўз ўзидан ғойиб бўлмайди Ака!!! Билсангиз айтинг!

Мурод Алини кўзларига тик қарадида чуқур уф тортганча гапирди

- Отасини ўлдириб юбордим

- …

Али шу гапларни эшитиши биланоқ лом лум демай караҳт бўлиб қолди, бутун танасини исканжа босиб бирданига оқариб кетди

- Менга қилганларини ўзига қайтардим. Вазият келганда темирни иссиғида босдик. Бунга битта мен аралашмадим. Осман ҳам бор эди

- …

- Ука..

- Ука деманг мени!!!

Алининг кўзлари ёшга тўлиб сузилиб оқа бошлади

- Укангиз энди йўқ!!!

- Нима?! Нима сен оша Давронни деб мендан воз кечмоқчимисан?!

- Бир бегунох инсонни ўлдирганингиз учун бировни отасидан айриганингиз учун!! Мен сизни кечирмайман!!! Асло кечирмайман!!!

Али ортига ўгирилдида эшик томон катта катта қадам ташлаб чиқиб кетаётганида бирозга тўхтаб қолди

- Мен полицияга барчасини айтаман.

- Нима?!

- Сизни қинғир ишларингизни ҳамма билиши шарт!!!

- Ҳеч кимга айтмайсан!!!

- Айтаман!!! Айтаман!!! Мен сиздек акам борлигидан ор қиламан!!! Кечирмайман Мурод!!! Худо хаққи сизни кечирмайман.! Сиздек акам йўқ мени!!!

Али тутилиб тутилиб шу гапларини кўзидан ёш томганча айтдида эшикни зарда қилиб ёпиб ташқарига чиқиб кетди

- Жин урсин!!! Энди нима бўлади..?! Агар у мени айтиб берса.. йўқ..! Йўқ у айтмайди. У ўз акасини сотмайди.

Мурод бирдан ҳавотир исканжасида катта катта қадамлар ташлаб шоша пиша ҳонадан ташқарига чиқиб кетди, у тез тез юриб кетаётган Алига етиб олдида уни елкасидан ушлаб тўхтатди

- Али тўхта. Биз ака укалармиз

- Мени Ука дема!!!

Али бақириб Муродни сансирашни бошлади

- Аканга ҳурмацизлик қилма!!!

- Ака?! Сен акамисан ҳали?! сен мени қондошиммисан ҳали?! Сендек инсон а ?!

- Бу ҳаётда курашиб яшаш керак Али!!! Агар мен бу ишни қилмасам у яна бизга тахдид қилар эди!!!

- Ўзингни оқлама!!! Сени мана бу пул мана бу бойлик кўзингни кўр қилган! Шу қадар кўр қилганки қотилликгача бординг.!

- Мени сансрама деяпман!!! Йўқса

- Йўқса?! Йўқса нима?! Мени ҳам ўлдирасанми?!

- …

- Агар мен сендан пул талаб қилсамчи?! Лом лум демай сўйиб юбораркансанда

- Али етар

- Пул турганда ўз яқинларингдан биз кечадиган даражада номард экансанда.

- Али деяпман!!!

- Билганингни қил! Энди менга барибир.! Мен бориб ҳаммасини айтаман!!! Истасанг мени ҳам ўлдир!!! Мени ҳам Давронни отасини ўлдиргандек ёлғон Россияга юборгандек мени ҳам юбор!!! Кўрамиз, қўлингдан нима келар экан

Али жиззаки ҳолатда Муроддан бутунлай юз ўгириб зиналардан шошганча тушиб кетди

- Мен сени онамни келажагини ўйлаб иш қилсам у.. сен мендан воз кечаркансанда Ука

Мурод айёрона кулдида ортига ўгирилиб ҳонасига кириб кетди

Пов_Мурод : Истаганингни қил, қўлингда далил бўлмас экан сенга ким ҳам ишонарди, қуруқ бўхтон қилябсан бойлигимга кўз олайтирябдан деб давъат қилсам айбдор мен эмас сен бўласан. Ўзгага чоғ қазима зероки ўша чоғга ўзинг тушасан қадирдон ука