February 14, 2025

АВФ 2 ФАСЛ - 2 ҚИСМ 

- Даврон.. Даврон..

Даврон қўлида еғлаётган чақалоқни ушлаб Иманга қараб турар эди

- Мана бу қийналаётган чақалоқни кўряпсанми?!

Иман бир бурчакда Даврон ва Чақалоққа термулиб турар эди

- Чақалоқ қийналаяпди Даврон, уни қийнаябсиз!

Иман Чақалоқни ишора қилиб Давронга тинмай бақиришни бошлади

- Бу Зайнаб ва мени фарзандимиз!

- нима..

- Сен менга бахтни қизғонган бир оайтда у менга фарзанд неъматини ато этди..!

- Даврон.. ахир, ахир сиз Зайнабни севмайсизку

Иман Давронга қараб талпинар аммо жойидан бир қадам ҳам жилолмас эди

- Нафратимдан пайдо бўлган севгини айтяпсанми?! Қандай қилиб энди уни севмаслигим мумкин..?

Даврон чақалоқни юзини майин силадида чўнтагидан кичик пичоқни чиқарди

- Мен севгимиз мевасига сен оналик қилишингни ягона сен умрйўлдошим бўлишингни истаган эдим.. лекин ундай бўлмади, энди мени суянадиган ҳеч кимим йўқ на тоғдек отам на севгилим, сиз йўқсиз. Мутлақо мени ҳаётимда йўқсиз.

- Даврон..!!! Даврон мен сизни севганман, лекин..

Даврон пичоқни найза томони билан кўтардида еғидан инграётган чақалоқни димоғига тутди

- На бу ва на сен борсан ҳаётимда

- Даврон нималар қилябсиз?! Тўхтанг.!!! Даврон илтимос бундай қилманг!!! Даврон ахир бу гўдакку

- Мен ҳам гўдак эдим.!

Даврон Чақалоқни димоғидан пичоқни тортиб сўйиб ташлади, атроф чақалоқни қип қизил қонига бурканди

- ДАВРООН!!!

_

Иман қўрқув исканжасида уйғониб кетди, ҳаловати бутунлай ёқолган эди, танаси тинмай исканжада қалтирар ўзини эса ҳовур босганди

- Астаҳфириллаҳ.. Астаҳфириллаҳ…

Пов_Иман : Жуда қўрқинчли бу тушдан кейин танамни титроқ ўзимни эса чуқур қўрқув қоплади, билмайман нега.. аммо Зайнабнинг аҳволидан ҳавотирдаман.. эх Худойим.. кеча Давронни кўрган эдим.. бугун эса мана бу туш.. менга нима демоқчи бўлябсан я Аллоҳим.. мени нимадан огоҳлантирябсан..?

Иман аста ўрнидан туриб ванна ҳонасига ўйланганча юриб кириб кетди


Даврон ҳовлисида жойлашган катта ҳовуз атрофида бир стакан винони ичиб тушкун ҳолатда ўтирар эди

- Ҳаммасини жин урсин! Шу қадар чарчадим.. шу қадар тўйиб кетдим мен.. на яшашни ва на ўлишни билади бу жоним..

Даврон ҳўрсиниб стакандаги винони кўтариб ичиб қўлига телефонини олдида унинг ғилофини ечиб ортидан кишик яширинган суратни қўлига олиб узоқ термулди

- Севсанг эди мени мендайин..

У Иманни суратига термулар экан, кўзидан майда ёшлар ғарқ бўлиб Иманнинг суратига оқди

- Қалбингда ўзга ёр.. қўйнингда эса ўзга ёр Иманим.., бунчалар азобламасанг мени.. бунчалар ўзинга муҳтож қилмасанг мени.. Иман.. Иман мен чарчадим, мен ҳар куни ўликдек яшашдан чарчадим..! Маносиз ҳаётда жасадимни кўмган ҳолатда яшашдан чарчадим..! Сенку менсиз яшаябсан.. аммо.. аммо мен сенсиз яшолмаябман, сен ўртамиздаги муҳаббатни унутиб юборгандурсан, аммо мен унутолмадим, сен мени йўқдек яшаётгандурсан аммо мен ҳар он.. ҳар лаҳза сенга интилиб яшаябман, мен темир эмасман Иман.. мен тобора тугаб борябман..! тобора ич этимни еб тамом бўлябман..! Сенку еғлаб дардингни ўша Алига ё бўлмаса Муродга суяниб айта оларсан аммо менчи..?! мени суянадиганим сен эдинг. Ишончим сен эдинг, охиратимга таянганим сен эдинг..! Мен кимга суянай..?! Қайси эшикни бориб тақиллатай..?! кимдан ёрдам сўрай..?!


Зайнаб Давроннинг ҳонасини тозалаётганида бирдан ўриндиқни кўтариши биланоқ тагидаги суратни кўриб ҳайрон қолди

- Бу нимаси бўлди энди?!

Зайнаб Суратни қўлига олиб ўгирганида, тасвирда Иманни кўриб ғазабланиб кетди

- …

Пов_Зайнаб : Мен шунча йил давомида тишимни тишимга қўйиб яшадим.! Чидадим.! Нафас олиб нафас чиқариб жимгина яшадим.! Аммо етар.!!! Мен ҳам бахтли бўлишга ҳақлиман! Мен аёлман!!! Менга доимий хиёнат бўлса ҳам чидадим.! Эримни телефонининг суратларида Иман бўлса ҳам чидадим! Аммо.. аммо ўз ўриндиғида ўша мени ҳаётимни бузган қизни сурати бўлишлик.. бунга мен чидолмайман, мен чидолмайман!!!

Зайнаб уйнинг ҳовлисига ҳовуз ёнига суратни қаттиқ буклаб сиққанча ушлаб чиқдида Давроннинг ёнига борди

- Бу нимасси?!

- …

- Даврон менга қаранг! Яна ичиб олдингизми?!

Даврон Зайнабга ўгирилиб қарадида қўлидаги букланган суратга кўзи тушди

- Нималар қилябсан, суратни менга бер

- Бермайман! Бермайман Даврон!!! Нега ахир бундай қилябсиз?!

- Суратни менга бер дедим!!!

- Мен қийналиб кетдим!!! Сизни кўнглингизни оламан деб тамом бўлябман Даврон.! Мана бир йилдирки қилмаган ишим қолмади, лоақал менга эътибор бердингизми?! Йўқ.! На Мехр ва на Эътибор кўрдим сиздан.!

- Сен кимсанки мендан эътибир талаб қилябсан?!

Даврон аста ўрнидан турдида қўпол нигохлари билан Зайнабга қаради

- Айт кимсан?!

- Даврон ахир мен аёлингизман..!

- Аёлим?! Сен менга ҳеч кимсан! Мен сенга тупуриб қўйганман.! Хаттоки исмингни айтишга ҳам жирканаман тушуняпсанми?!

- …

- Яна кимлигингни айтайми?! Ё ўзинг тан оласанми?!

- Ҳайф сизга.!

- Менга?! Фариштамисан ўзинг?!

- Мен.. мен бир йил гап сўзларга қолиб чидаб сизни номингизни, ота онангизни шанига доғ тушурмай деб индамай яшаб келябман.. сиз эса.. сиз эса ҳаттоки қўлингизни учини ҳам теккизмадингиз! Қанчадан қанча инсонлар бизни фарзандимизни кутаётган бир пайтда сиз қаерлардаги қизни деб мени..

- ЎЧИР ОВОЗИНГНИ!!! ҚАЕРЛАРДАГИ ҚИЗ СЕНСАН!!! ЁҚМАЁТГАН БЎЛСА КЕТ ! ТЎРТ ТОМОНИНГ ҚИБЛА!!! ФАРЗАНД ИСТАЁТГАН БЎЛСАНГ АНА КЎЧАДАГИ ИТ БИЛАН ЁТ!!! СЕНГА БЎЛАВЕРАДИ!

- …

- МЕНГА СЕНИ ЗАРРАЧА ҚИЗИҒИНГ йўҚ, СЕН У ЭМАССАН!!!

- …

- СЕН ИМАН ЭМАССАН!!!

- …

Даврон жахл қилиб ерга стаканни отдида нам чим устидан юриб уйга кириб кетди

- Зайнаб.. шу ҳам бормиди бошингда..

Зайнаб ерга еқилдида еғлай бошлади


Иман юзини муздек сувга ювдида ойнадан кўзини ўзмай узоқ еғидан кизариб шишган кўзларига қаради

Пов_Иман : Ҳайвонларни севиш керак экан аслида, чунки улар азоб бермайди

Ҳеч кимга ошиқ-у беқарор эмасман. Ишқ дардида ёниб куймайман. Соғинчида ҳасрат чекадиган бир инсоним ҳам йўқ. Совуқ ҳаволарда "Ишқилиб, қалин кийиндимикан?" деган хавотир билан ўзимни тинчимни бузадиган даражада ўта кучли меҳр билан кўнгил қўйган инсоним мен билан дугона бўлган бир бегона билан тўйи бўлганини эшитганимдан бери инсонлар севилишга арзийдиган бир мавжудот деб ҳисобламайман. Тўғри, ҳайвонларга бўлган меҳрим азалдан ўзгача эди, лекин шу каби воқеалар уларга бўлган севгимни янада оширди. Чунки чиндан ҳам инсон зоти гўзал туйғуларга азримайди.

Инсонларга кўнгил бериб, уларнинг асл юзини кўрганимдан кейин ҳайвонларга бўлган меҳрим янада ошди.

Ҳайвонларни севиш керак экан, чунки улар азобламайди. Энг муҳими, улар ҳеч қаерга кетмайди.

Ҳаттоки кўчадаги дайди итда бор садоқат туйғусини инсонлардан топа олмайман


“Тонг”

Даврон қўлида ҳужжатлар билан Отасининг компаниясига шошганча кириб келди

- Давронбей яхши дам олдингизми?!

- Отам ҳонасидами?

- Ҳа.. мехмонларимиз бор, сизни кутишябди.

- …

Даврон катта катта қадамлар ташлаб лифтга шошиб чиқиб кетди

- Даврон билмаса керак отасини компанияси касодга учраганини

- Қайдан билсин, бола бечора ўткан ҳафта чет элдан келдику ахир

- Эх тоғри айтасан ғирт бечора бўлиб қолади бу кетишда, топаётган миллиард миллиард пуллари ўз чўғига ғарқ қилди

- Менимча компанияда харом аралашган, Аллоҳни қаҳри туфайли олиб қўйябди шекилли

- Биз шунчаки қўриқчимиз, биз билган нарсалар бор билмаганларимиз эса қанча экан

- Айтма, мана бу Мурод деганлари жуда бақувват чиқди. Фундамент яхшия ўхшаябди

- Ортидан укаси Али бошқариб турибди бу йигитни. Агар Али инвестицияга катта сумма тикмаганида эди компания билан шартнома туза олмасди

- Тоғри айтасан. Демак пул миқдори шунчакар кўпки улар бутун бошли компанияга қўшиб сотиб олишябди

- Усмонбейни қарз миқдори ҳатто 10 йилга кредит олса ҳам ёпилмас экан..

- Бу Усмонбей бутун бошли давлатдан қарз олганми дейман

- билмайман, ҳодимлар бирин кетин бизни ҳам қарзга тиқмасин деб бўшаб кетишябдику

- Мурод деганлари шунча катта пул тикган экан демак унга ишчилар ҳам муаммо бўлмайди

- ҳа энди миллиардерларга нима бўлибди ишчилар, ана мана дегунча топиб олади

- Сен билан мен шу ерда қоламиз

- ҳали ҳам мен кетаётганим йўқ, сиёсатга аралашмаганимиз мақул. Мен тинчгина оиламни боқябман тамом

- мен ҳам шундай

Компания бош ишчилари Давроннинг ортидан ўзаро бир бири билан сухбатлашиб туришар эди

_

- Давронбек ҳуш келибсиз

Мурод ўрнидан туриб Давронни жилмайиб кутиб олди

- Мурод…

Даврон Муродни кўриб бирдан караҳт ҳолатга тушиб қолди, қўлидаги ҳужжат сирпаниб қўлидан тушдида ерга сочилиб кетди

- Кутганмидинг?!

- …

- Отанг ўзини розилиги билан компанияни мени номимга ўтказди. Табриклашинг мумкин

- …

Даврон ғазаб билан отасига қаради, отаси ердан кўзини узмай жимгина қўлларини қўвуштириб ўтирар эди

- Ота.?!

- Даврон.. ер думалоқ кўрябсанми?! Бир пайтлар мендан тортиб олганинг энди ортиғи билан қайтди.

- …

- Тоғри ҳозир ичингда тушунмовчилик бўлиши табиий ахир қандай қилиб бутун бошли компания бир деганда менга ўтябди?! Шундайми?!

- …

- Сабаби.. отанг бечора катта қарзга кириб қолган эди

Мурод рўлга киришиб тушкун оҳангда Давроннинг атрофида гирду капалак бўлиб воқеаларни сўзлай бошлади

- Ахир сени отанг мени ҳам ота эди эсингдами?! Эсингдами илк бизнесимизни бошлаганимизда мени отам сени отанг дегандинг.!

- …

- Отангга.. тоғрироғи отамизга ачиндим. Рахмим келди, шу учун ёрдам берай, оғирини енгил қилай дея ахир отамиз мен бир ўлик ҳолатда чалажон ётганимда дори дармонимга ёрдам берганку, мен ҳам шу сабабдан ёрдам берай дегандим

- …

- Афсус… мен берган ёрдамим сизни касодга учратди

- …

- Бунда мени айбим йўқ. Айб отамизда!

Даврон Отасига бурилиб индамай қаради, отаси икки кўзини ёшларини артиб турар эди..

- Ҳўш отанг компанияни номимга бутунлай расмийлаштирган экан сени имзойинг зарур

Мурод стол устига ҳужжатни қўйиб Давронга ручкани узатди

- Акбаржанов Давронбек, ҳужжатга ҳозироқ қўл қўймасангиз жаноб Мурод отангизни ишини судга ошириб юбориши мумкин

Адвокат Давронни жиддий огоҳлантириб ручкани олишликни ишора қилди

- Камида 16 йил муддат, товламачилик учун. Буни устига сизга эса чегара қўйилади. Яни доимий назоратда бўласиз, шубхали иш қилсангиз шу заҳотиёқ ҳибсга олинасиз

- …

- Қўл қўй Даврон!

- …

- Ахир отангни қамалишини истамайсанку

Даврон лом лум демай жойида қотиб турар эди, у секин аста ручкани қўлига олдида ҳужжатга яқинлашиб бироз кўздан югуртириб ҳужжатга қўл қўйди

- Ассалому алейкуууууум

Кабинетга Али жилмайганча ҳуш кайфиятда кириб келди уни ортидан эса Иман кирди

- Мана ака Айтканингиздек рафиқамни ҳам олиб келдим

- Айни муддао!

Даврон ортига ўгирилганда Иманни кўриб баттар шок ҳолатига тушди

- Танишинг бу Укамни бўлажак турмуш ўртоғи Иман яни компаниянинг ярим вориси эгаси

- …

- Али Иманга барча мол мулк расмийлаштирилябди.

Иман Даврондан кўзини узмай турар эди

- Ҳўш демак, Даврон. Мана имзо ҳам қўйилди. Укам ва унинг бўлажак аёли ҳам келди. Энди бемалол бизга компанияни топширган ҳолатда кабинетимни тарк этишингиз мумкин

- …

- Отангизга қаратилган суд ишларини иложи борича қайтаришга ҳаракат қиламиз Акбаржанов Даврон. Агр бирор қаршилигингиз бўлса мен билан учрашишингиз мумкин. Яни жаноб Муроднинг шахсий адвокати Семиҳ Абдуллаҳ билан.

- …

- Ва албатта ўзингиз эмас, Адвокатингиз билан биргаликда. Агар бизга нисбатан ортиқча ҳаракат қилсангиз, устингиздан ёзиб беришга ҳақлимиз.

Даврон ерга сочилган ҳужжатларини аста қўлига олдида ортига ўгирилиб Иманга қаради

- Даврон биздан ҳафа бўлдингми?! Нега ҳеч нима демаяпсан?

Даврон индамай ҳонадан чиқиб кетди

- Ахх ана ўғлингиз ҳафа бўлди. Тоғри ўрнида мен ҳам ҳафа бўлар эдим, тоғрироғи ҳафа бўлиш гапми шу ердан ўзимни ташлаб ўлдирворсам арзийди, ахир бу ҳолат эркакчилик учун шармандалик!

- …

- Қўриқчилар, Усмонбейни ташқарига кузатиб қўйинг илтимос

- Мен.. мен ҳали сенга кўрсатиб қўяман!!! Агар ўғлимга нимадур бўлса Мурод!!! Сени соғ қўймайман.!!!

Ҳонадаги икки қўриқчи Усмоннинг ёнига бориб уни қўлларидан ушлашдида ҳонадан олиб чиқиб кетишди

- Хайф сендака фарзандга! Мен ҳали ҳаммасини қайтариб оламан!!!

- Ҳайир яхши етволинг

Қўриқчилар Усмонни олиб чиқишганидан сўнг Мурод кабинетдаги асосий столга ўтирди

- ана.. энди буларни ҳаммаси бизники, расмий.

- Ака ҳаммаси тугади энди. Орзуйимизни амалга оширди

- Айтма укажон, мен бу дамларни қанча кутган эдим

- Давронни бор будини тортиб олдингиз..

Иман бутункай тушкун ҳолатда ҳиссиз гапиришни бошлади

- Тушунмадим?!

- Отаси билан бўлган мунозарага нега уни аралаштирдингиз?!

- Иман тинчликми?!

Али Иманга жиддий қаради

- Даврондан бор будини тортиб олдингиз Али!

- Биз ўзимизга тегишлисини олдик!

- Бу инсонийликданми..? У энди нима қилади.. ахир у сизни безовта қилмаётган эдику

- Иман мен сизга тушунмаябман.!

- Инсон қанчалар разил бўлиши мумкин Мурод..

Иманнинг кўзидан ёш сузилиб чиқиб оқишни бошлади

- У бечорани айби нима эди..?

- …

- Сиз ҳам инсонмисиз..?!

- …

2 ҚИСМ ТАМОМ, ФИКРЛАРНИ КУТАМАН!