АВФ 2 ФАСЛ - 7 Қисм
- Иман сени шу кўйга солиб қўйганим учун мени кечир
Даврон Иманни қўлларини тутдида кўзларига термулди
- Тақдир биз кутмаган зарбаларни бераркан.. мен сенга кўп озор бердим
- Ундай эмас Даврон!!! Бу менимг танловим..! Мен ўзим сизни танлаганман!
- Сиз келган кунингиз ҳаётим бутунлай ўзгарган.. орада қийинчиликлар бўлди аммо тақдир бизни яна бирлаштирябди
- Мен сенга айткандим!!! Шу қизга ишонма дегандим Ука!!!
Мурод баланд овозда Алига бақириб гапирар эди
- Мурод тоғри айтяпди Али. Бу қиз аввал сени кейин акангни мўлжаллаган.!
- Мен ўз кўзларим билан кўрдим!!! Иман қандай қилиб бирга Даврон билан чиқиб кетганини мен гувоҳи бўлдим!!!
- Бирга чиқиб кетган эмиш! Осман нега ўша заҳотиёқ гапирмадинг?! Бечора укамдан фойдаланибдида бу иккови
- Мурод мен гапирдим!!! Иман ундай қилма дедим аммо.. на қилай Даврон билан тил бириктирган экан.
- Эх Укааа соддасан сен соддасан!!! Кўзинг кўр бўлиб бўлган!!!
- Иман бундай ишга қўл урмайди мен биламан.
- ИМАНИНГ НОПОК КЎЧАДАГИ БИР ПУЛГА УЧАДИГАН ЕТИМЧА БЎЛСА!!!
- ДЕЙМАН!!! ДЕЙМАН!!! МЕНИ ЯРИМ БОЙЛИГИМНИ ЎШАНИ НОМИГА ЎТКАЗИБ БЕРДИНГ!!! КАМИГА МАШИНА СОВҒА ҚИЛДИНГ!!!
- Миннат қилябсизми?! Ака тушунмадим сизга!!!
- Аканг.. аканг шунчаки сени ойингни ўйлаябди Али.
- Ахир менга уларни совға қилгансиз. Миннат қилишингиз шарт эмас эди.
Али ўрнидан туриб акасига жиддий нигоҳлар билан қаради
- Нима унда?! Нега Бойликга ёпишиб олдингиз?! Бир соатдан буён ўша уй, ўша жин ургур машинани гапирябсиз!!! Лоақал ука сенга ёрдам бераман, мен ёнингдаман менга суян демаябсиз!
- Али ундай эмас акангни ҳам тушун
-Осман.! Ака Ука ўртасига аралашманг!!!
- Мен сизларни ўйлаябман холос
- Ўртамизга тушиш тушмаслигини мен ҳал қиламан!
- яхши. Унда иккингиз ҳал қилиб ўтираверинг!
Али Мурод ва Османга дўқ уриб ҳонадан чиқиб кетди
- Бунинг ҳеч нимани эплолмайди
- Ҳаммаси орқага қараб кетябди!!!
- Агар анави Даврон бўлмаганида мен Иманни бир ёқлик қилган бўлар эдим!
- Бўлар иш бўлди. Алини қўлидан ҳеч нима келмайди. Калтафахм!!!
- Ҳа. Йигитларга айт. Ишга киришишсин, темирни иссиғида босган мақул.
- Ҳаммаси ўзинг айтканингдек..?
- Ҳа. Фақат тезроқ!!! Даврон йўқлигида ишни битириб олмасак ҳўракни қўлдан чиқарамиз.
- бўлди мен йигитлар билан гаплашаман
Осман шошганча қўлига телефонини олдида ҳонадан ташқарига чиқиб кетди
- Ана энди кўрсатаман сенларга..!
- Аммо Алини уйига қайтиб борма. Мен сенга уй жойни ҳал қиламан
- Османдан қўрқиб қолдим Даврон..
- У қайтиб сенга яқинлашмайди. Мен эртага ўқишдаги йигитларга ҳам айтиб қўяман сенга қараб юришади
- Муродни ақли кирмади. Кирмади.
- Алини ёмон деёлмайман.. акаси сабаб балки шу ҳолатга келгандурам деб ўйлаб қоламан базида
- Али бировни ҳаққига хиёнат қилмайдиганлардан, жуда яхши йигит аммо охирги пайтда Акаси уни ўйнатаябдими дейман
- Ҳа, акаси нимани айтса қиладиган бўлиб қолган
- Мени Алига нисбатан душманчилигим йўқ, уни қандайлигини биламан. Мурод айнитябди уни
- Мен Мурод билан жуда кўп ўзари гаплашишга ҳаракат қилдим аммо кўнмади. Уни ҳаётдан мақсади бутунлай пул. Фақат Пул. Бу дунё бойликлари бутунлай кўзини кўр қилган.
- Отам.. шу сабабдан унга ўз улушини бермаганди Иман
- Мурод бузилиб кетиши аниқ эди, оҳирги пайтда наркотикга берилиб кетганди, ҳар хил дорилар олиб сотишни бошлаганди, отам уни тоғри йўлга қайтараман деб пулдан қисмоқчи бўлди аммо Мурод тушунмади, компания очилганида наркотикага жуда рўжо қўйган берилиб кетган эди, менга кўчадаги оғайниларим Муродни ўғрилик қилиб бировларни тунаб пул топаётганини айтишди.. мен эса отамга айтдим, мени гапимга кирмас эди Мурод. Мажбур маслахатлашай деб айтдим, ўшанда компания очилиш кунидан 1 кун олдин кечаси эди. Отам менга уни пулдан қисиш кераклиги оз муддатга қамоқга олиб бориш кераклини айтди, ўшанда ақли киради деди мен ҳам ақли кирса керак деб ўйладим рози бўлдим. Муродни қамаб қўйишганида уни товламачиликлари кундан кунда чиқиб келаверди мен ҳар бир тунаган одамларини олдига бориб бор пулларимни бериб уларни Муродга нисбатан ҳеч қандай айб қолдирмасликларини сўрадим.
- Отам ҳам қанчадан қанча қарзларини ёпди, лекин биласанми нима.. яхшилик ҳеч қачон кўринмас экан. Мурод қамоқдан чиқиб биздан ўч олишга тушди. Мендан! Отамдан!
- Шу сабаб у бизни ёмон кўради.
- Даврон.. наҳот шулар рост бўлса..?
- Рост Иман. Мен муносабатимизга ташқи мухит тасир қилмасин дея сенга ҳеч нима айтмаётган эдим аммо сен ўртага аралашиб бўлибсан
- Мен истамагандим Даврон!!! Мен фақат Али билан дўст бўлдим
- Мурод Алини ўлжа қилиб олган шу орқали ҳаммани бошқармоқчи, Мурод сабаб Университетдаги 4 та қиз сотилиб кетган
- Мен шу сабаб Али билан бирга бўлишингни истамадим Иман. Сени хор бўлишинга қараб туролмайман!!! Университет тўла Муроднинг айғоқчилари!!! Қадам пойлаб юришади.! Тушун! Алидан узоқлаш.
- Мен борман Иман. Мен сен биланман.! Мен ҳимоя қиламан сени! Алини еғиштир илтимос сендан!!!
Эшик баланд овозда тақиллади, уй ичидан Усмон шошганча эшикни очди
- Келинг, ҳуш келибсиз, Даврон уйда эмас эди, агар уни сўраб келган бўлсангиз
- Биз Давронни олдига келмадик отахон
- ҳозир.. келинимни огохлантириб қўяй
Усмонни бирдан ҳовур босди, у чуқут ютунганча ўйланиб ошхонага бордида қўшиқ ҳиргия қилиб пишириқ пишираётган Зайнабни чақирди
Зайнаб қўлидаги идишни стол устига қўйиб тезда Усмон томон борди
- Дадажон яхшимисиз?! Қорнингиз очдими?!
Усмон Зайнабга бироз тикилдида уни қаттиқ қучоқлади
Зайнаб ҳайрон жимгина турар эди
Усмон секин Зайнабни қўлларини олдида уни пешонасидан ўпиб ортига эшик томон майда қадам ташлаб юра бошлади
Пов_Зайнаб : Тавба.. негадур кўриниши бошқача.. нимадандур қўрқиб кетгандек.. нега шу пайти юришга кетябди?! Ҳеч кўчага чиқмаган одам юришга кетябдими
Усмон кўчага чиқдида эшикни ёпиб Йигитлар келган машинага ўтирди
- Иман.. сен ҳавотир олма, мен бугун Отам билан гаплашаман, нима қилиб бўлса ҳам сени никоҳимга оламан.
- Отангизни райига қарши борманг Даврон.
- У нима деса шуни қилинг, мен ҳафа бўлмайман, кўникиб бўлганман
Машина эски ташландиқ бир уй тагида тўхтади, ичидан йигитлар Усмонни икки елкасини маҳкам ушлаб олиб тушдида уй ичкарисига олиб кириб кетишди
Стаканда вино ушлаб турган Мурод кулганча уй ичидан чиқиб Усмонни кутиб олди
- Анча қариб қолибсизку отагинам
Муродни ортидан айёрона кулганча дўсти Осман келди
- хўш.. ўша палон палон қарзи бор шуми..?!
- Ха. Яхшигини тушиб қўйган. Энди беришга келганда думини чақябди
- Мени сенлардан қарзим йўқ!!! Мурод ақлингни еғ!!!
Мурод ҳиринглаб кулдида Османга ўгирилиб қаради
- Қарзинг йўқ?! Биринчи марттами.. иккинчи марттами буни зиғирча фарқи йўқ. Ютқаздингми тўла!!!
- Мурод ўзи қанча қарзи бир сендан бу қари чолни?
- Неч пул экан а.. хўш.., йигитлар қанча эди?!
- Демак.. Юзз Ўн Уч миллион АҚШ доллари..
- Компанияни олиб бўлдинг Мурод!!!
- Нима компаниядан келадиган чиқим қоплайди деб ўйлайсанми?!
- Унда бундай қиламиз. Усмонбей тўғрими?! Давронни суянган тоғи..
- Усмонбей биз сизни 1 йил муддатга Россияга жўнатамиз, ишлаб пул топасиз.. қарзизни узасиз, бундан бошқа иложингиз йўқ
- Мурод сен сўраётган сумма жуда катта! Ўғлим ақлингни еғиб ол!!!
- Ҳа яшанг.. мен сўраётган пул катта.. сизга борми?! Сизда эса бу пул йўқ.
Жуда эски бўлган стол устига Осман бир варроқни қўйдида чўнтагидан ручкани чиқариб Усмонга узатди
- Унда тилхат ёзиб берасиз, ручкани олинг
Усмон ўйланганча қалтираб қўлига ручкани олди
- Ёзинг. Мен Палончи Палончиев, пасспорт малумотларингизни унутманг. Муроддан бизнес қилиш мақсадида 120.000.000$ қарз олдим, биламан биламан аслида 113 миллион, ўзингиз ўйлаб кўринг бир йилда шунча пул фоиз туғмайдими?
- Агар мен пулни ўз вақтида қайтаролмасам унда мени ўғлим Акбарджанов Даврон ушбу қарзимни тўлайди, ана шунақа!
Усмон варроқга имзо қўйгандан сўнг йигитларни бири яна бир бошқа варроқни стол устига қўйди
- энди яна айтканларимни ёзасиз ва мен на сизни ва на ўғлингизни безовта қилмайман.
- Давроним.. ўғлим мен бир йилга Россияга пул ишлаб келиш учун жўнаб кетябман, ишларим юришиб кетгач сенга ҳабар қиламан. Сен билан ҳайирлашмай кетганим учун ҳафа бўлма, отанг Усмон. Сана, Ой, Йил ва Имзо
- Бу хатни мана бу конвертга сол, ва манзилингни ёз
Усмон иккта хатни конвертга солдида лом лум демай манзилини ёзди
- ана бўлди, энди бу чол сени ихтиёрингда.
Усмоннининг ортидан Баланд бўйли йигит аста келдида уни елкасига қўлини қўйди
Усмон индамай ўрнидан туриб Йигитни ортидан юриб кетди, Йигит уй ортига олиб бориб очилган эшик томон бордида Усмонни ортидан тепиб ичкарига итариб юборди
- Нима қилмоқчисан?! Нега ундай қилябсиз?!
Йигит Усмонни мажбурлаб ерга ёткизиб икки қўлларини арқонга боғлади
- Қўйиб Юбор!!! Мени қўйиб Юбор деяпман!!!
Ташқарида Усмоннинг овозини эшитган Мурод Дўсти Османга қарадида кулиб қўйди
- Қўйиб юбор деяпман!!! Нега бундай қилябсиз?! Ахир Худодан қўрқмайсизми?!
Йигит Усмоннинг оғзига мажбурлаб латтани букиб тиқиб қўйди
- ахаха дўстим, келажагимиз учун
Усмон ва Мурод стакандаги виноларни бир бирига уруштириб кулганча ичишди, Йигит ташқаридан кетмонни олиб келдида Усмонни кўз олдида чуқурча қазиди
Йигит индамай Чуқур тепасига ўтириб Усмонга термулиб қараб қўлига пичоқ олиб уни чархлай бошлади, Усмон тинмай типирчилар кўзидан ёш тинмас эди
- Мени кечиринг отахон, менга бундай қараманг. Ишим шундай бўлгани билан ўзим кўнгилчан одамман. Сиз эса биринчиси ҳам эмассиз, оҳиргиси ҳам эмас.
- Дунёда қарз деган нарса бор экан ҳали не не одамлар сизга ўхшаб Россияга кетади, Лекин.. хатни бекор ёздингиз, энди сизни ҳеч ким қидирмайди. Сиздан ҳеч ким ҳавотир олмайди, иши ҳам бўлмайди.
Усмон мўлтиллаб еғлаб йигитга қараб турар эди
- Мени қўлимдан биргина яхшилик келади, пичоқни бир тортаману буёғига қазиб юбораман
Йигит ўрнидан туриб Усмонни сочини қаттиқ ушладида тепага кўтарди, Усмон тинмай бақиришга уруниб типирчилар эди, Йигит икки елкасини қаттиқ ушлаб сочини янада қаттиқ тортди
Йигит шундай дедида Пичоқни тортиб юборди
- Ха тайёр, жасадни кўмиб юборсам бўлди
- Мана бу хатни Осман олгинда Давронни уйига ташлаб кет.
- Қонларни тозалаб олинг, сасиб кетмасин
Мурод шундай дея машинасини калитини олдида ташландиқ уйдан яхши кайфиятда чиқиб кетди