АВФ 2 ФАСЛ - 5 ҚИСМ
Отахон аста Давронни елкасини ушлади
- Во алайкум салам, ҳалақит бериб қўймадимми?!
- Йўқ ҳаммаси жойида энди турмоқчи эдим
Даврон ўрнидан туриб Тик оёқда қабрга тикилиб турар эди
- Эх оғлимей оғлим, ёш бошинга шунча ташвиш
- Аллоҳни суйган бандаси экансанда
- Аллоҳ таоло муаммо бердими демак уни ечими ҳам бўлади
- Но умид Шайтондир ўғлим, ахир Аллоҳ пайғамбарларни не не синовлар билан синаган, бизники нима бўлибди
- Отангдан ҳафа бўлма бу ерга кўп келиб туради биласан ана ўшанда ҳар гал мен унга насихат бериб тураман
- Насиҳатларингиз фойда бермаётганга ўхшайди
Даврон отахонга қараб юзини четида жилмайиб қўйди
- Вақт ўтса ақли кириб қолади ўғлим
- Билмадим.. мен ҳеч тушунолмайман уни
- У қилган ишларига пушаймон бўлади, ҳозирча шундай бўлиши керак экан
- ҳаа нима ҳам деймиз, майли мен борақолай унда
- Ўғлим биласан эшикларим сен учун доим очиқ
- Рахмат катта, Ота бир нарса.. бу ерга келганимни ҳеч ким билмасин
- Онамни қабрларини тез тез тозалаб туришсин, мана бу гуллардан 3,4 кун оралиғига ҳабар олиб туринг.. сўлиб қолмасин
- Ҳоп Даврон, ўзи энг чиройли қабр шу бўлса керак буларни ичида
- онам ёткан жойида тинч ёцин..
Даврон Отахон билан ҳайирлашиб машинанинг пултини қўлига олиб ортига қайтди
- Тузукмисан?! нега асабий кўринябсан?!
Али Муроднинг ҳонасига кирдида қўлидаги ҳужжатларни жахл устида сочиб юборди
- Нима бўлди тинчликми?! тушунмаябман сенга. Даврон нимадур дедими?!
- уни десам бу дейди бу десам у дейди! Нега гап тушунмайди булар
- Компания номига ўтказилдими?
Али катта катта қадамлар ташлаб ҳужжатларни устидан босиб ўтиб Муроднинг ёнига ўтирди
- Иман.. Иман мен билан жанжал қилябди.
- Ака менга Иманни ёмонламанг! Мен ким қандайлигини жуда яхши биламан
- Бу қиз сени умрингни еябди.!
- Нега жанжаллашади?! Айтсангчи нима бўлганини
- Мурод компанияни олмайман деди. Мен унга тўғри тушунтирдим сенга ҳам бизга ҳам 50/50 тушади дедим ҳужжатларни ҳар бир ишини ҳал қилганман десам ҳам мени.. мени оёқ ости қилиб олиб мискинларга бер деди
- Исқирт қилиғини кўрсатибдида!
- Энг қизиғи ака, Иман билан машинада кетябмиз Иман ҳам менга қарши чиқябди! Менга Давронни қилган иши алам қилмади, мен шунча Иман учун ҳаракат қилябман ана ўшани кўра била туриб Давронни ёнини олиб турибди! Ваҳоланки Даврон Иманни..
- Иманни бир тйинга олгани йўқ.
- Демак.. Дамка ўз юришини бошлабдида
- Дамка дейсизми?! Ака бу сизга шахмат ўйини эмас
- Давронга тушунмаябман ақилсизни ишини қилябди!
- Ақлсизни ишини қилаётган бизмиз! Мен Давронни бу ишни қилишини билар эдим.! Мен шу сабабдан мулкни иккига бўлишни истамаган эдим.! Биласанми нима.?! Давронга сабаб керак эди. Мана сабаб ҳам тайёр унга на биз ва на мана бу Иманинг керак.! У ақилли, мийяни ишлатиб юрябди. Биз эса.. биз. Қўпол қилиб айтканда унга рахм шавқат қиламиз деб еб қўйдик!
- Ака нималар деяпсиз. Ҳали ҳеч нима бўлмади.
- сени ҳам мени ҳам ҳаловатимиз йўқ.
- Иманга уйланишинга нима тўсқинлик қилябди..?!
- Даврон. Даврон сенга ҳам менга ҳам тўсқинлик қилябди.
- НИМАНИ БИЛМАЙСАН?! ТИККА ЯШАШИНГГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛЯБДИКУ!!!
Мурод ўрнидан ғазаб билан туриб Алига бақириб кетди
- МАНА ШУ ИМАНИНГ СЕНИ СЕВМАЙДИ!!! УНИ ДАВРОНДА КЎНГЛИ БОР.! СЕН ЭСА УНИ ШУНЧАКИ МЕХРИБОНЧИЛИГИНИ СЕВГИ ДЕБ ҚАБУЛ ҚИЛЯБСАН.!
- ШУНДАЙ!!! БИЛАСАНМИ НИМА? ЎРТАДА ИККИ ТОМОНГА ЎЙНАЁТГАН ИМАН БЎЛАДИ.
- Сен бу ерга келиб мана бу ишларга аралашиб хато қилдингми дейман Ука.
- Нима қилай?! Ахир ўзингизни ташлаб қўёлмасдим!
Мурод Алига қараб бироз ўйланиб қолди
- Биласанми нима.. бир йўли бор.
- Барчасидан қутулишни.. Иман билан бахтли бўлишни ва мен ҳам тинч яшашимни.. барча барчасини ягона ечими бор.
- Ака айтинг!!! Ўша ечимни айтинг!!!
- Даврон?! Нима Даврон билан дўст тутунайми?!
- Давронни йўқот . Тамом. Агар у ўйиндан чиқса сен ҳам мен ҳам тинчликда яшаймиз
Али Муроднинг гапларига ҳайрон қолиб қошларини чимириб қаради
- Йўқ Али. Бори шу, агар Иман билан бахтли бўламан десанг йўлингдаги Давронни олиб ташлашинг керак. Ана ўшанда ҳаммаси жой жойига тушиб кетади
- Йўқ ака бу ишимиз яхши бўлмайди.
Мурод ғазаб билан Алига бақирдида эшик томон катта қадамлар ташлаб юриб кетишни бошлади
- МАНА МЕН АЙТДИ ДЕЙСАН ЭРТАГА ИМАНИНГНИ БОШИНИ АЙЛАНТИРИБ ОЛСА ОҒЗИНГДАГИ ОШНИ ҲАМ ОЛДИРИБ ЎТИРАСАН.! ВАҲОЛАНКИ МАНА МЕН ТУРИБМАН ОРТИНГДА!!! НИМАДАН ЧЎЧИЯБСАН?! ТЕМИРНИ ИССИҒИДА БОСГАН МАҚУЛ.!
Мурод эшикни зарб билан ёпиб ҳонадан чиқиб кетди, Али эса бир чеккада бутунлай ҳаёлларига шўнғиб ўйланиб қолган эди
- Ҳа Мурод яхшимисан, соғликларинг яхшими
- Эх айтма жонимга тегди бу машмашалар.!
- Нега тинчликми?! Нимадур бўлдими?!
- Али. Сен айтган ишни айтгандим
- Уффф!!! Мурод кўндир.! Давронни бирон нима қилиб йўқ қилсин.! Ва қолгани бизники.!
- Тушуниб турибман аммо биласанку Алини кўнгли бўш
- Агар ҳозир Алини ишга солмасанг кейин кеч бўлади.
- Укангдан ҳавотир олма қамалса 3,4 йилга қамалади, қолганини ўзимиз ҳал қилиб ўша қамоқдан олиб чиқамиз
Мурод ўйлангангча телефонда гаплашиб кетар эди
- Дўстим.. бундай имконият қайта бўлмайди. Мен сен ўзинг Давронни бир ёқлик қил дердим аммо.. аммо сен мени дўстимсан умрингни ҳазон бўлишини истамайман
- Али эса.. сенга ўгай бўлса.. йўқотадиган ҳеч ниманг йўқ.
- Ҳуллас гапни қисқаси. Алини кўндир тамом ишимиз битади.
“Орадан бир неча соат вақт ўтди”
Иман сумкасини ушлаганча уйга ҳомуш кириб келди
Уй ичидан Али Иманнинг ёнига чиқди
- Нозима?! Соатга қарадингми?! тунги 12 да ҳам Нозима биланмидинг?!
Иман бошини аста Алига кўтардида унга ҳайрон нигоҳлари билан қаради
- Мен сендан қаердан келябсан деб сўраябман.
Али ғазаб билан Иманни билагино ушладида ҳонага олиб кирди
- ЭЙЙЙ!!! Қўлимни қўйиб юборинг.!
- Тушунмадим Али сизга! Нималар бўлябди?! Нега менга бақирябсиз?!
Али Иманни билагини қўйиб юбормай унга қўпол оҳангда бақириб гапира бошлади
- ДАВРОН БИЛАНМИДИНГ ДЕЯПМАН?!
- МЕН СЕНДАН СЎРАЯБМАН, МЕНГА ҚАРА!!!
- Сизни нима ишингиз бор мен қаердалигим билан?! Менга нега бақирябсиз?! Нима бор аламингизни мендан олябсизми келиб?!
- Мени нима ишим бор?! ИШИМ БОР!!! ЛАНАТ БЎЛСИН ШУ ДАВРОНИНГА.!!!
- ЎШАНИ ДЕБ ҲАЛОВАТИМИЗ йўҚ.!!!
- Али илтимос етар.. мен шундоқ ҳам жуда чарчаганман.. қўлимни қўйиб юборинг
Али бирдан Иманни қаттиқ қучоқлаб олиб ортидан кийимларини тортиб еча бошлади
- СЕН МЕНИКИ БЎЛИШИНГ КЕРАК!!!
- Али.. Али нима қилябсиз қўйиб юборинг!!! Али илтимос тегманг менга..!!
Иман қўрқув остида бутунлай қалтирашни бошлади Алини бор кучи билан ўз ўзидан итаришга ҳаракат қиларди
- Али ундай қилманг, илтимос Али.!!!
Али Иманга ёпишиб кетди устидаги киймларини тортиб мажбурлаб еча бошлади, ғазабда бор кучи билан ҳаракат қилар эди
- мен.. мен сизга ишонган эдимку ахир Али!!! Илтимос тегманг менга.!!! АЛИ ТЕГМАНГГГ!!! ҚЎЙИБ ЮБОРИНГ МЕНИ!!!
Иман додлаб еғлаб юборди, Алини ўзидан мажбурлаб тепиб юбордида икки қўли билан елкарини яшириб беркитиб олдида бақириб еғлай бошлади
Иманнинг қўрқув туфайли бутун танаси қалтирар эди, Али Имандан бир қадам узоқда унга тикилиб қаради
Пов_Иман : Бутун танам тинмай қалтирар эди.. қаерга қочишни кимга жар солишни билмасдим.. уни кўзи қонга тўлганди, устимдаги кофтамни ярмини мажбурлаб юлиб олди, ўз ўзимдан нафратланиб тинмай қўрқиб ўтирар эдим.. ҳимояга муҳтож эдим..! Ишонган дўстим бор деб юрар эдим шунча вақтдан буён аммо ишонганим.. ишонганим менга ҳирс кўзи билан қарашини билмаган эканман..!
Али лом лум демай ортига ўгирилдида ваннага кириб қўлига узун сочиқни кўтариб чиқди
Иман бир бурчакга букилиб ўтириб олганди, қизариб тинмай еғлар эди, Сочиқни Иманни устига ташладида ўзи кофтасини тугмаларини қадаб қўлига машинасини калитини олдида
Аста чўккалаб ўтириб шок холатида тинмай қалтироқлаб еғлаётган Иманни юзларини ушлаб силади
Али машинани катта тезликда ҳайдаб кетар экан бир қўлида Муродга қўнғироқ қилди
- Менми..? мен уйдаман, нима бўлди ярим кечаси
- Нега Али?! Нега овозинг бундай?! Ким билан урушдинг?
- МЕНГА ДАВРОННИ ҚАНДАЙ йўҚОТИШИМНИ АЙТАСИЗ.!!!
Али телефонни қўйдида машинани тезлигини янада ошириб ҳайдашда давом этди
Пов_Иман : Мен "Яхшиям сен билан танишибман" дейишнинг ўрнига, "Кошки сен билан танишмасам эди", дейишга мажбур қилган инсонлардан хафаман. Уларни асло кечирмайман.
Борган сари "Яхшиям сен билан танишибман", дейдиган инсонларим камайиб бораётгани билан бир қаторда, "Кошки сен билан танишмасам эди" дейдиган инсонларим кўпайиб бормоқда... Чиндан ҳам одам боласига яхшилик ёқмайди. Ҳеч ким кўрсатган ҳурмат-эътиборингга, қадр қимматингга ва асосийси ҳеч ким муҳаббатингга арзимайди. Қайтанга яхшилик қилганинг учун сен ёмон бўласан. Ўйлаганинг учун сен ёмон бўласан, севганинг учун сен ёмон бўласан. Энг маъқули ҳаммасини узоқдан кузатишдир. Агар ҳеч ким билан овора бўлмай, ҳеч кимга аҳамият бермай, ҳеч кимга парво қилмай, фақат бир озинг ҳаммасини узоқдан кузатадиган бўлсанг, билгинки, сендан хотиржам инсон бўлмайди. Ваҳоланки, қадрлаган тарзда қадрсиз ва севган ҳолингда севилмаган сен бўлаётган экансан, кун келиб кўнгил қўйган инсонинг ҳеч нарсанинг қадрига етмай, ҳаммасига нуқта қўйиб кетар экан, сен дунёдаги энг тоза қалбни кўтариб юрсанг ҳам бунинг ҳеч қандай маъноси қолмайди. Чунки буларнинг бадалини сен тўлайсан. Ва айнан бунинг учун икки карра азобланасан.