February 17, 2025

АВФ 2 ФАСЛ - 3 ҚИСМ 

- Инсонмисиз?!

Али бунинг нималар деяпди.?!

Мурод жахл нигохлари билан Алига қаради

- Иман..

Менга ҳеч нима деманг. Мен сизни тушундим.

Иман ортига ўгирилдида зарда қилиб ҳонадан чиқиб кетди

- Тушунмадим мен унга.

- Ҳаммасини жой жойига қўяман ҳавотир олманг Ака

Али Иманни ортидан югургилаб шошганча чиқди

- Имааан! Иман деяпман. Шошма!

- Ҳўш.?!

Али югуриб бориб Иманни бир қўлини ушлаб тўхтатди

- Мен сенга тушунмаябман.. ахир сен бундай қилмаётган эдинг

- Қандай?! Нима бировни ҳаққини ейишингизга жим қараб туришимни истаяпсизми?!

- Иман?! ким бировни ҳаққини ебди?!

- …

- Иман сен Давронни ёнини оляпсанми?!

- …

- Биз акам билан қанча ҳаракат қилганимизни биласанми?! Тунлари ухламай ахир шу компанияга инвестицияга миллион миллионлаб киритдик. Нима биз бировни ҳаққини ебмизми?!

- Қўлимни қўйиб юборинг.

Иман Алига кўз қиррасидан қараб қўлини жахл билан тортиб олдида ердан кўзини узмай турар эди

- Иман менга қара

- …

- Менга қара деяпман.

Али Иманни иягини мажбурлаб ушлаб ўзига қаратди

- Мен сенга ёмон бўлсин деб қилмаябман. Ҳаммасини порлоқ келажагимиз учун қилябман. Мен харом харждан қўрқишимни жуда яхши биласан! Менга бировни харом ҳаққи керак эмас! Мен бу компанияга қараб қолган жойим ҳам йўқ.! Акамни бир неча йиллик истаги.! Ва бу харом йўл билан олинмади.! Ҳаммаси расмий бўлди.

- Бу компанияга қараб қолган жойингиз йўқ демак.?

- Йўқ!

- Унда компанияни ярмини Давронни ўзига қайтариб ўтказиб берасиз!

Алининг кўзлари бирдан катта катта бўлиб кетди

- Иман..

- Мен билан бахтли бўлмоқчимисиз?!

- …

- Мени севасизми?!

Али Иманни кўзларига лом лум демай тушунарсиз ҳолатда жимгина қараб турар эди

- Агар менга нисбатан нияттингиз жиддий бўлса Давронга ярим компанияни қайтарасиз! Агар менга тупуриб қўйган жойингиз бўлса мени заррача ҳурматим бўлмаса бу ишни қилмай қўяверинг.

- …

- бугун уйингиздан кетаман.   1 кундан сўнг жавобингизни кутаман. Ва шу қарорингизга қараб мен ҳам иш қиламан

- …

Иман гапни якунлаб ортига ўгирилдида тоғри лифт томон юриб кетди

- АКА!!!

Али жахл билан кабинетга кириб келиб акаси Муродга дўқ урди

- Тинчликми?!

- Ака менга ҳозироқ ҳужжатларни беринг!!!

- Тушунмадим?! Қайси ҳужжатларни айтябсан?!

- Давроннинг солиқ ҳужжатларини беринг! Бу компанияни ярми унга ўтади!

Мурод бирдан жиддийлашиб Алининг ёнига келдида унга ҳайротомус ҳолатда қаради

- Сен ҳазиллашябсанми?!

- Ака ҳужжатларни беринг.!

- Али сен ҳазиллашябсан а ҳозир мен билан?!

- …

- Сен акангга бундай иш қилмайсан ука

Муродни Алининг гаплари шу қадар жазавага солган эдики бутун танаси тахликали қўрқувда эди

- Тушунинг агар Давронга ярим мол мулкни қайтариб берсак сизга ҳам менга ҳам яхши бўлади.

- Ўйламай қарор чиқарма йигит!!!

Мурод ғазаб билан Алининг ёқасидан ушлаб ўзи томон тортди

- Энди эришдим деганимда нималар қилябсан..?!

- …

- Ҳааа.. демак.. демак анави ўйнашинг Иман сени бошқарябди тоғрими?!

- …

- Ҳаммасини ўша қиз расво қилябди..! Мен уни ҳозироқ йўқ қиламан.!!!

- Ҳеч қандай!!!

Али Муродни қўлларини қаттиқ ушлаб ўзи томон тортди

- Ака.. ака мен Имансиз тамом бўламан..

Алининг кўзидан ёш аста сузилиб оқди, Мурод бу ҳолатни кўриб бутунлай карахт бўлиб қолди

- Али.. сенга нималар бўлди

- Ака мен.. мен у сиз яшолмайман мени тушунинг..!

Пов_Мурод : Қаршимда мен доимий кўрган кучли эркак Али укам бутунлай йўқ эди, гўёки рўпарамда Али эмас бир ночор бечора йигит тургандек.. Али шунча йил давомида бир томчи ёшини кўрсатмаган йигит.. бир қизни деб адойи тамом бўлибди, эркакни синдирибди!!! мени укамни йўқотибман..! Мен билган жасур Алийимни йўқотибман..

- сен тамом бўлибсан..!

- Ака агар мен ҳозир у айтканини қилмасам у мени ташлаб кетади тушунябсизми?!

- …

- Ака ёлвораман.. ёлвораман мен учун шу ишни қилинг! Менга беринг ҳужжатларни!!!


Иман Алининг уйига бордида нарсаларини еғиштириб ташқарига чиқиб кетганида уй тагида Давроннинг машинасини кўрди

- Даврон..

Даврон Иманни чиққанини кўриб машинадан тушдида тўғри Иман томон юриб келди

- Ассалому алейкум

- …

Даврон Иманга узоқ тикилиб турдида уни сочларидан майин силади

- Маскангни ечибсанда

- Тушунмадим?!

- Пул учун нималар қилмас экансан.

- Даврон..

- Шайтонни урғочиси экансан.!

- …

- 1 йил.. афсус 1 йилимни совурдинг!

- …

- Эртароқ айтканингда мен ўзим сени номинга ўтказиб берардим ўша жин урсин мол мулкни!!!

Даврон ғазаб билан Иманга бақириб гапира бошлади

- Мен ҳеч нима қилмадим!! Даврон нега бундай қилябсиз?! Али ҳамма бойлигингизни қайтариб беради!

- Сен туппа тузук шайтонни урғочиси экансан.! Ланат бўлсин сендакаларга.!!! Афсус! Бир ифлос инсонни севганимдан нафратланаман.!

- …

- Ўша Алини ҳам бошини айлантириб олгандурсан а?! Энди навбат унгами?!

- …

- сени..! Сени учратган кунимга ланат бўлсин!!! Мени кўзларим кўр экан.! Сенга бўлган севгим жин урсин бутунлай мени кўр қилган экан..!!! Афсус!!! Минг Афсуслар бўлсин!

- …

- Ўша Алини ҳам бурнидан ип ўтказиб бошқарябсанми?! Демак энди совуриш гали унга эканда.?! Муродчи?! Муродга нима қилдинг?! Ундан фойдаланиб қўпол қилиб айтканда уни ҳам шилиб энди укасига ўтдингми?!

Иман жахл билан кўз ёшларга ғарқ бўлганча Давронни юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди

- Ўша бойлигингизни тийин тийинигача қайтаради.!

- …

Иман чап кўксини ушлаганча кўз ёшларини тия олмай Давронга қаради

- мени қандайлигимни билар эдингиз! Мен сизга ишонганимни ҳам!

- Менга ўзиндан фаришта ясама!!!

- …

- Мени бор будимни расво қилдинг!! Сени деб бўлди!!! Сени учратган кунимга ланат бўлсин тушундингми!!!

- …

- Яхшиямки.. яхшиямни сен билан турмуш қурмабман

Иман бутунлай жим бўлиб қолди

- …

Даврон шу гапларни айтдида ортига ўгирилиб машинасига ўтириб катта тезликда Иманга зарда қилиб ҳайдаб кетди

“1 кундан сўнг”

Тонг

- Али ўрнингдан тур

Али уйқусираб ғира шира кўзларини очиб Муродга қаради

- Мана бу ҳужжатларни ол. Адвокай Алишерни ёнига борсанг нима қилишни айтади

- нимага ҳужжат..?

- Мен.. мен туни билан ўйлаб чиқдим. Мол мулкни деб ўртамизга совуқчилик тушишини истамайман. Компанияни ярим ҳиссадори деб Давронни мухрладим

- Ака..

Али ўрнидан сакраб туриб кетдида Муродни қаттиқ қучоқлаб олди

- Рахмат!!! Рахмат ака каттакон!!!

- …

- Сиз ҳафамасмисиз?!

- Йўқ ҳаммаси жойида

- Рахмат!!! Рахмат!!

- Тезроқ кийиниб бор, улар пешинга овқатланишга чиқиб кетишса кутиб қоласан

- Ҳоп ҳоп, унда мен Иманни олиб бирга бораман

- …

Мурод индамай бош ирғаб қўйдида ҳонадан чиқиб кетди, Али тез тез кийимларини кийиб қўлига машина калитини олиб уйдан чиқиб кетишга шошилди