May 17, 2019

2222

Марказий банк тизими ходимларининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш

савол – жавоблари

Меҳнатни муҳофаза қилиш

               1 - савол: Меҳнатни муҳофаза қилиш деганда нимани тушунасиз ва уни изоҳлаб беринг.

Жавоб: Меҳнатни муҳофаза қилиш – бу тегишли қонун, бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилиятининг сақланишини таъминлашга қаратилган қатор тадбирлар ва воситалар тизимидан иборатдир. Бунга,

-         меҳнат муҳофазаси;

-         хавфсизлик техникаси;

-         ишлаб чиқариш санитарияси;

-         шахсий ҳимоя воситалари;

-         электр ва ёнғин хавфсизиги масалалари киради.

2 - савол: Ўзбекистон  Республикасининг “Меҳнатни  муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинган ва унинг моҳияти.

Жавоб: “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун 2016 йил         22 сентябрда қабул қилинган бўлиб, 36 моддадан иборат. У ишлаб чиқариш усуллари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, жойларда меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этилишининг ягона тартибини белгилайди ҳамда фуқароларнинг соғлиғи, ва меҳнатини муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилган.

               3 - савол: “Банк тизими ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари” қачон амалга киритилган ва унинг моҳияти.

Жавоб:  Ушбу Қоида 2003 йил 15 декабрдан амалга киритилган бўлиб, 12 та бўлим ва 162 та банддан иборат. Унда банк ходимлари, мутахассислари, касса ва инкассация хизмати ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш         бўйича йўл-йўриқлар ўтиш, ишлаб чиқариш санитарияси, электр ва ёнғин хавфсизлиги талаблари баён этилган.

4 - савол: Банк тизимида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолият қайси меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади?

               Жавоб: Банкларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолият, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун, “Банк тизими ходимлари учун меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари” ҳамда амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида олиб борилади.

5 - савол: Ходимларни ишга қабул қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳуқуқи кафолатлари нималардан иборат?

Жавоб:            Меҳнат шартномаси (битими) шартлари меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ бўлиши шарт.

Фуқароларни уларнинг саломатлигига зид бўлган ишга қабул қилиш ман этилади.

Маъмурият ходимни касб касаллигининг пайдо бўлиш эҳтимоли юқори даражада эканлиги тўғрисида олдиндан аён бўлган ишга қабул қилаётганда уни бу ҳақда огоҳлантириши шарт.

6 - савол: Ходимларни тиббий кўриклардан ўтказиш масаласини тушунтириб беринг. 

               Жавоб: Корхона соғлиқни сақлаш идоралари томонидан белгиланган тартибга мувофиқ равишда бир қатор касблар ва ишлаб чиқаришларнинг ходимларини меҳнат шартномасини имзолаш пайтида – дастлабки тарзда ва меҳнат шартномаси амал қиладиган даврда вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт. Ходимлар тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортишга ҳақли эмаслар.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бош тортсалар ёки ўтказилган текширишларнинг натижалари бўйича тиббий комиссиялар берадиган тавсияларни бажармасалар, маъмурият уларни ишга қўймаслик ҳуқуқига эгадир.

Ходим, агар у ўзининг саломатлиги ёмонлашиши меҳнат шароити билан боғлиқ деб ҳисобласа, навбатдан ташқари тиббий кўрик ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Тиббий кўрикларни ўтказиш пайтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.

               7 – савол:  Меҳнат таътиллари тўғрисида асосий маълумотларни айтиб беринг.

               Жавоб: Барча ходимларга иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Биринчи иш йили учун йиллик асосий таътил олти ой ишлагандан кейин берилади. Иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун эса асосий таътиллар жадвалига мувофиқ берилади. Таътил ҳар йили таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши керак.

Ходимлар йиллик таътилдан ташқари қуйидаги таътилларни олиш ҳуқуқига эгадирлар:

-          ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари;

-          болани парвариш таътиллари;

-          ўқиш муносабати билан таътиллар;

-          ижодий таътиллар.

Ходимнинг аризасига мувофиқ иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича белгиланади.