Тошкент шаҳар Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази
Йиллар ўтиб, бир нарсани тушундим:
Пул бор жойда, инсон ўзини йўқотиб, иложи борича тагига тортиб кетишга харакат қилар экан ва бу йўлда, агар шу инсоннинг иймони бақувват бўлмаса, У хеч нарсадан тоймайди...
Нима қипти, эплабди, боплабди, деймиз... Лекин қилар экан... Инсон, хеч ким кўрмасада, ўзи нотўғри иш қилаётганини билади ва у рухан, жисмонан эмас, рухий дунёда қилган нотўғри иши учун Обод Охиратга олиб борадиган йўлдан четга чиқиб кетиб, адашиб қолади,.. Адашган инсон эса, тўғри йўлни топгунига қадар, шу йўлнинг энг бошига-пастки зинасига тушиб кетиб, зинадан тепага чиқиши учун анчайин вақт, соғлиқ, қувватини йўқотиши аниқ бўлиб, асосийси, бу қувват ва саломатлик фақат унинг ўзидан эмас, балки яқинларидан ҳам кесиб олинади, яьни боласи, навараси, отаси, онасининг тақдирига хам чанг солиши муқаррар-чунки бу ТАБИАТ ҚОНУНИ!!!
УЛАР ЭСА АСРЛАР ДАВОМИДА АВЛОДДАН АВЛОДГА ЎТИБ КЕЛАЁТГАН ҚОНУНЛАРДИР...
Яьни бошқаларга зулм қилиб, уларнинг хақини ейсизми, касал авлод, бахтсиз тақдирлик фарзандлар атрофингизни ўраб, чирмаб олади ва шу бегонанинг хақи минг мартта ОРТИҒИ БИЛАН СИЗНИНГ ҚУВВАТ ВА ПУЛИНГИЗНИ СЎРИБ ЁТАВЕРАДИ, ЙИЛЛАР МАБОЙНИДА....
Мехр, иймон, халол луқма хаётингиз ва охиратингизни ОБОД АЙЛАСИН, дея психолог Мадина Восиқовна...