Тошкент шахар Хотин - қизлар тадбиркорлик маркази.
Тошкент шахар туманларидан бандлиги бўлмаган тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кам таъминланган оила хотин қизларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзияев рахбарлигида 2020 йил 14 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 58-баёни 29-бандидаги қарорлари асосида семенар курслари ташкил этилган бўлиб,
бу қисқа муддатли семенар курсларида тадбиркорлик ҳусусида ўқув дарслари ўтиб келинмоқда.
Айниқса тадбиркорликни бошлашга хадикиб турган аёлларга Психолог мотиватор тренерлари уларни қўрқмасдан ўз бизнесларини бошлашга туртки бўлмоқда.
Ҳамда ўз хақ - хуқуқларини яхши билиши учун ташкил қилинган Юридик маслахатлар курслари улар учун фойдали бўлади.
Солиқ ва банк хизматларидан фойдаланишдаги кўникмаларини яхши билиб олиш бу кейинчалик уларни бизнес фаолиятида фойдадан ҳоли эмас.
Мазкур дастурлар аҳолини тадбиркорлик фаолиятини шакллантиришга , уларни туруш тарзини яхшилашга ва иш билан бандлигини оширишга туртки бўлмоқда.
Тадбиркорлик марказини тамомлаган кредит олиш истагида бўлган хотин - қизларга семенар якунида сертификат торширилмоқда.
Семенар курсларига қатнашган хотин - қизлар малакали тренерларимиздан ўзлари учун керакли билим ва кўникмаларни олиб ўз бизнесларини очишни олдилигига катта мақсад қилиб қўйдилар