December 3, 2020

Тошкент шаҳар Хотин - қизлар тадбиркорлик маркази




Хотин қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида Марказ томонидан ташкил қилинган ўқув семинар курслари давом этмоқда.



Мазкур дастур асосида тугаётган йилни "Илм - маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш" номланганлиги боис бу соҳада эришилган ютуқларга семинар курсларида тўхталиб ўтилмоқда.



Хотин - қизларни хунармандлик ва тикувчиликга кўпроқ қатнашмоқчи бўлганликларини хисобга олган ҳолда бу курс тренерлари 2 сменда фаолият юритмоқдалар.



Бу ўқув курсларидан мақсад хотин - қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ва аёлларни тадбиркорлик билан шуғулланишига қизиқишини ошириш ва уларга ёрдам беришдан иборатдир.