December 4, 2020

Тошкент шаҳар Хотин - қизлар тадбиркорлик маркази




"Ёшлар келажагимиз" ижтимоий дастури доирасида ёшларга тадбиркорлик алифбосини ўргатиш уларни бизнес режа, бухгалтерия хисобларини қисқа семинар курсларида илк сабоқларини бериш мақсадида,




Тошкент шаҳар Хотин - қизлар тадбиркорлик маркази ҳамда Тошкент Молия институи рахбарлари томонидан талаба қизларга тадбиркорлик ғояларини сингдириш бўйича семинар курслар ташкил қилинди.



Бу семинар курсларида Психолог - мотиватор, Тадбиркорлик сабоқлари, Тадбиркорлик турлари ҳамда Бухгалтерия сабоқларидан тренерлар дарс ўтдилар




Ёшларда қизиқиш тадбиркорликга катта бўлганлиги боис уларни дарсдан кейин бўш вақтларида яна семинар курслар ташкиллаштириш режалаштирилди.





Семинар якунида Юнус обод тумани Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи 1 - ўинбосари Ибрагимова Шахзода Ибрагимовна қатнашиб талаба қизларга ўз тилакларини билдириб сертификат топширдилар.