Деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади.
Президентнинг 23.11.2021 йил куни ПҚ–20-сон “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.
Қарор билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.
Ижарага беришда деҳқончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, “ДАФТАР”ларга киритилган ЭХТИЁЖМАНД оилаларга устунлик берилади.
100 млн доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.
Кредитлар деҳқон ва фермерларга:
Кичик интенсив боғ ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача.
Полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка эса 3 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача ажратилади.
Кредитлар янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан берилади.