February 9, 2022

Бу қанақа СМС.

⚡️САВОЛ;
Мен болалар нафақаси олиш учун ариза берган эдим. Менга манашу СМС келди. Шу бўйича тушунчага эга бўлмоқчиман. Нима дегани бу ўртача ойлик жами даромад ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўртача ойлик жами даромад деганда, сиз билан турмуш ўртоғингиз бир ойда топаётган даромад тушунилади.

📃 Ҳукуматнинг 654-сонли қарори балин тасдиқланган низомда, болалар нафақасини олиш учун оиланинг ўртача ойлик жами даромади киши бошига хисобланганида минимал истеъмол харажатлари миқдори (498 000 сўм)дан ошмаслиги керак дейилган шарти бор.

❗️Сизларни оилавий даромадингиз оила аъзоларингиз (Сиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз) сонига бўлинганида ўша 498 000 сўмдан ошиб кетган. Шу сабабли сизга мана шундай СМС келган.

❗️Белгиланган мезон дегани хам манашу 498 000 сўм дегани.