September 21, 2020

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокидаги брифинг

❓ Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига ўқишга кира олмасам, хорижий давлатда ўқимоқчиман. Хорижий олий таълим муассасасини танлаганда нималарга эътибор қаратишим лозим? Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломининг Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:
🔹Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг; 🔹Кейинги энг муҳим талаб - таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак. 🔹Бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак. 🔰 Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.
📞Мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (71) 231-07-53 рақамига мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Хорижий олий таълим муассасалари дипломини тан олиш синовларига қандай ўзгартиришлар киритилган? Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди? 📍Янги тартиб бўйича ҳозирда фақатгина бир босқичда «Мутахассислик фанлари»дан тест имтиҳонлари топширилмоқда.
📈Бундан ташқари, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиш ҳолатлари янада кенгайтирилди. Жумладан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1000таликка кирган ОТМларга кенгайтирилди ва яна қатор ўзгартиришлар киритилди.

❗️Янги низомга асосан хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда тан олинмайди: ➖Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса); ➖маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

Олий таълим босқичларида: ➖бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240дан кам кредит тўплаган бўлса; ➖магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса; ➖бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса;

⛔️Айни сабабларга кўра, 2019 йилнинг ўзида 783 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 6,1 фоизи), 2020 йилнинг ўтган даврида 157 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 4,8 фоизи) мурожаат қилганларга синовларга чақирилмасдан дипломини тан олиш рад этилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Менга қўшни давлатдаги олий таълим муассасасида ўқишни таклиф этишмоқда. Ўқиш масофавий тарзда олиб борилар экан. Лекин дипломга ситрқи деб ёзилади, Ўзбекистонда тан олинади дейишмоқда. Уларга ишонсам бўладими? 🔰Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларда масофавий тарзда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида тан олинмаслиги белгилаб қўйилган.
⛔️Шу сабабли масофавий таълим шаклида ўқишни тавсия қилмаган бўлардик. Чунки, хорижий олий таълим муассасасини тамомлаб, диплом олганингиздан сўнг уни Ўзбекистон Республикасида юридик кучга эга бўлиши учун тан олиш жараёнидан ўтказиш лозим бўлади.
🔎Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёнида ҳужжат ҳақиқийлиги ҳамда таълим шаклини аниқлаштириш бўйича расмий сўров амалга оширилади ва ўрганилади.
⚡️Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг лойиҳасига масофавий таълим шакли ҳам Ўзбекистондаги таълим турлари рўйхатига киритилмоқда. Бироқ бунинг ўзи хорижда масофавий тарзда олинган дипломлар ҳам тан олинади, деган маънони англатмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❓Беларус Республикасидаги олий муассасаларидан бирида ўқиш таклиф этилмоқда. Ушбу давлатда олинган олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинадими? 🤝2019 йил 1 августда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим» имзоланган. Мазкур битимга асосан Битим кучга кирган сана (2020 йил 13 июль)дан бошлаб, икки мамлакатдаги давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларининг ўқиш давомийлиги 4 йилдан кам бўлмаган олий маълумот ёки бакалавр даражаси тўғрисидаги дипломлар ўз эгаларига ўқишни олий таълимнинг иккинчи босқичида (магистратура) таълим дастури бўйича давом эттириш ҳуқуқини берувчи таълимга оид ҳужжат сифатида ўзаро тан олинади.

Касбий фаолият билан шуғулланиш учун эса Ўзбекистон Республикасида ҳам, Беларус Республикасида ҳам амалдаги қонунчилик доирасида синов орқали ёки белгиланган имтиёзларга эга бўлган ҳолатларда махсус синовларсиз амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқимоқчиман. Дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим?

2019 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида битимга кўра давлат аккредитациясига эга бўлган таълим дастурлари, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган, кундузги бакалавр дипломи билан тасдиқланган олий таълим иккала давлатда ҳам мос равишда тан олинади ҳамда мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради. Шунингдек, уларнинг эгаларига ҳар иккала давлатда магистратура бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
Россиянинг Фан ва таълим соҳаси назорати бўйича федерал хизмати (Рособрнадзор) веб-сайти орқали олий таълим муасаcсасиниг лицензияси мавжудлигини ёки давлат аккредитациясидан ўтганини текшириб кўриш мумкин.

🎓 @TalabaYoshlar - Ўзбекистон талабалари саҳифаси 👉O‘zbekiston talaba-yoshlari kanaliga ulanish👈