August 11, 2020

⚡️Олий таълимдан кейинги таълим бўйича муҳим саволларга жавоблар

АОКА ҳузуридаги штабда Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари Шароф Ражаббоев иштирокида бўлиб ўтган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️
❓Таянч докторантурага (PhD) онлайн қабул ҳали ҳам давом этяптими?
➖ Ҳужжатлар ОТМ ва ИТМ қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️ ❓Мен таянч докторантурага талабгорман. Бу йил карантин шароитидан келиб чиқиб, кириш имтиҳонлари онлайн тест орқали бўлиши мумкинми?
➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига мувофиқ "Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантурага кириш учун суҳбат ҳар йили 1–25 ноябрь даврида ўтказилади.
Пандемияга боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб, ноябрь ойида ўтказиладиган имтиҳонлар масаласига қўшимча ахборот берилади.

〰️〰️〰️〰️
❓Мустақил илмий изланувчиликка фақатгина педагогик стаж бўлиши керакми? ➖ Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка расмийлаштиришда илмий-педагогик стаж талаб этилмайди.

〰️〰️〰️〰️
❓Мустақил изланувчиликка хужжатлар топшириш қачондан қачонгача давом этади? ➖ ОТМ ва илмий ташкилотлар талабгорларнинг мустақил изланувчиликка ҳужжатларини 15 сентябрдан 15 октябргача, 15 январдан 15 февралгача, 15 апрелдан 15 майгача, 15 июлдан 15 августгача бўлган даврларда қабул қилиши мумкин бўлади.

〰️〰️〰️〰️ ❓Таянч докторантурага киришга ҳужжат топширишда мақолалар конференцияларда чиққан бўлса ҳам бўладими? ➖ Бўлади. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорининг 1-иловаси 3 боб 9-бандида берилган.

〰️〰️〰️〰️
❓Стажёр-тадқиқотчиликка квота сўраш учун кимга мурожаат қилиш керак? ➖ Стажёр-тадқиқотчилик квоталарига талабномалар бўйича ОТМ
ва илмий ташкилотлар ўзининг юқори турувчи вазирлик ва идораларга мурожаат этади.

〰️〰️〰️〰️ ❓Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка талабгорга қўйиладиган талаблар нималардан иборат? ➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорининг
1-иловаси 3-боб 9-12 бандларида талабгорларга қўйиладиган талаблар келтирилган.

〰️〰️〰️〰️
❓Илмий унвонга эга бўлган PhD нечтагача изланувчига илмий раҳбарлик қилиши мумкин? ➖ Биринчи марта раҳбарлик қилаётган бўлса, 1 та ва фаолиятидаги самарали натижасига қараб максимум 2 та PhD илмий даражасига талабгор бўлган изланувчига раҳбарлик қилиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️ ❓Яқинда PhD ни ёқлаган киши таянч докторантура учун раҳбарлик қила оладими? ➖ Йўқ. Доцент ёки профессор унвонини олган PhD ёки DSc бўлсагина раҳбар бўла олади.

〰️〰️〰️〰️
❓Мутахассислиги инглиз тили бўлганлар C1 сертификати бўлса имтиҳонидан озод бўладими? ➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорининг
2-иловаси 3 боб 22-бандига асосан таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

〰️〰️〰️〰️
❓Вақтида ҳимоя қилинмаса ёки умуман ҳимоя қилинмаса стипендияни қайтариб бериладими? ➖ Йўқ, лекин илмий раҳбарга нисбатан чора кўрилади. Кейинги йилларда мазкур ташкилотга докторантурага квота бериш давомида салбий қарор қабул қилишга асос бўлади.

〰️〰️〰️〰️
❓Таянч докторантларга ўқиш қачондан бошланади? ➖ Янги календарь йилининг биринчи иш кунидан.

〰️〰️〰️〰️
❓Докторантурада ҳам академик таътил бериладими? ➖ Узоқ муддат бетоб бўлса ёки туғруқ билан боғлиқ ҳолатдагина.

🎓 @TalabaYoshlar - O'zbekiston talabalari sahifasi
👉O‘zbekiston talaba-yoshlari kanaliga ulanish👈