Абитуриентлар учун муҳим янгиликлар
👉 Бакалавриат учун ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади. Имтиҳонлар 1 августдан бошланиши режалаштирилмоқда.
👉 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида имтиёзлар 7 тоифадаги ёшлар учун тақдим этилади.
👉 Тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда.
👉 Бу йилги синовларда тестлар таркибига ҳам ўзгартириш киритилмоқда.
▪️ “Бу йил саволлар таркибига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 30 та савол қуйидагича тақсимланган, яъни 6 та оддий, 18 та ўрта ва 6 та мураккаб. Бу йилги тестларда оддий саволлар 3 тага кўпайтирилди, мураккаб саволлар эса 3 тага камайтирилди. Яъни абитуриентга 9 та оддий, 18 та ўрта, 3 та мураккаб савол тушади”
👉 Аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун тўлов ундириш тартиби 2020 йилда ҳам сақлаб қолинади.
▪️ Маълум қилинишича, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан имтиҳонларда иштирок этиши учун тўлов миқдори 111 500 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари)ни ташкил этмоқда.
▪️ «Олий таълим муассасаларига ҳужжатлар онлайн топширилганда маблағни турли тўлов тизимлари (Payme, Click, Paynet сингари) орқали амалга ошириш мумкин бўлади. Абитуриентда мазкур тўлов тизимларидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, унга ҳисоб рақами чиқариб берилади, банкка бориб тўловни амалга оширади.
👉 Хотин-қизларга имтиёз берувчи ягона ҳужжат маҳаллалардан бериладиган тавсияномалар бўлади.
▪️ Хотин-қизларга имтиёз берувчи ягона ҳужжат маҳаллалардан бериладиган тавсияномалар бўлади. Бу тавсияномалар маҳалла фуқаролари йиғинидан олингандан сўнг хотин-қизлар у асосида танловда иштирок этиш имконига эга бўлишади
▪️ 4 фоизлик қўшимча грант асосида қабул қилинувчи хотин-қизлар тоифасига маҳалла томонидан кам таъминланган деб топилган оилалар фарзанди, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, отаси ёки онасидан етим қолган шахслар каби 6та йўналишдаги фуқаролар киритилиши режалаштирилган.
👉 Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев: «Агар кимдадир телефон аниқланса, тестга яқинлаштирилмайди. Керак бўлса, улар кейинги йил ҳам имтиҳонга киритилмайди»
🎓 @TalabaYoshlar - Ўзбекистон талабалари саҳифаси 👉O‘zbekiston talaba-yoshlari kanaliga ulanish👈