June 10, 2020

Профессионал таълим муассасасида сиртқи ва кечки таълим қандай тартибда ташкил этилиши очиқланди

💠 Профессионал таълим муассасасида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш тартиби тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Профессионал таълим муассасасида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Профессионал таълим муассасасида сиртқи таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, профессионал таълим муассасаларида сиртқи таълим тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган қабул квоталарига мувофиқ ташкил этилади.

💠 Сиртқи таълим қуйидаги шаклларда олиб борилади: сиртқи шакл, иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи шакли.

👉 Сиртқи таълимга ўқувчиларни қабул қилиш:
▪️ сиртқи шаклда – умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти ёки Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат;
▪️ иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи шаклда – бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

👉 Сиртқи таълимда ўқиш муддатларини белгилашда кундузги таълим шаклидаги тегишли таълим дастурлари бўйича жами ўқув юкламанинг камида 30 фоиз миқдоридаги соатлар ҳажмини бевосита профессионал таълим муассасасида ўқитиш ва қолган қисмини мустақил таълим шаклида ўзлаштириш ҳисобга олинади.

👉 Сиртқи шаклда – ўқиш муддати тегишли касб ёки мутахассисликнинг кундузги таълим шаклининг таълим дастурларида белгиланган муддатдан кам бўлмаган ҳолда белгиланади.

👉 Иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) сиртқи шаклда – ўқиш муддати ўқувчиларнинг олдинги таълим олган дастурларни кўриб чиққан ҳолда касбларнинг ўқув режасида мазкур квалификацияларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлардан келиб чиқиб белгиланади.

👉 Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқувчилик гувоҳномаси берилади.

👉 Профессионал таълим муассасаларида сиртқи таълим ўқувчилари ўқув адабиётлар ва материаллар билан таъминлаш ва билим олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш профессионал таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.

👉 Сиртқи таълим ўқувчилари профессионал таълим муассасасининг тегишли ўқув жиҳозлари, аудиторияси, лабораторияси, кутубхонаси ҳамда ўқув-ёрдамчи тузилмалари хизматидан фойдаланади.

👉 Сиртқи таълимда ўқув жараёни кундузги таълим учун таълим соҳаларининг тегишли таълим стандартлари, малака талаблари асосида тайёрланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва фан (модул) дастурлари асосида ташкил этилади.

👉 Сиртқи таълимда касблар ёки мутахассисликлар ўқув жараёни графиги, ишчи ўқув режаси ва фан дастурлари профессионал таълим муассасаси директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади. Ўқув жараёни графигида семестрлар кўрсатилади.

👉 Сиртқи таълим ўқувчиси учун қоидага кўра ўқув жараёни графигининг биринчи ва иккинчи ҳафтасида бевосита профессионал таълим муассасасида ўқув жараёни билан дастлабки таништирув ҳамда семестр давомида ўқитиладиган фанлар бўйича қисқача маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари ўтказилади. Ўқувчиларга мавзулар бўйича топшириқлар ва уларни бажариш юзасидан методик кўрсатмалар берилади.

👉 Ўқув сессиясигача бўлган муддатда сиртқи таълимда ўқиш мустақил, жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади.

👉 Бунда ўқувчи методик кўрсатмалардан фойдаланган ҳолда семестр учун режалаштирилган фанларнинг дастурларида белгиланган мавзуларни мустақил ўзлаштиради.

👉 Ўқувчи фан (модул) бўйича топшириқларни бажаргандан сўнг, уни фан ўқитувчисига белгиланган муддатларда (одатда, масофадан туриб Интернет орқали) юборади ҳамда қайддан ўтказади. Фан ўқитувчиси ўқувчи юборган материалларни текшириб, оралиқ иши сифатида баҳолайди. Фан ўқитувчиси мавзулар бўйича навбатдаги топшириқлар ва кўрсатмаларни юбориши, шунингдек, онлайн режимида ўқув машғулотларини ўтказиши мумкин.

👉 Сиртқи таълим ўқувчиси ҳар бир семестр давомида бир марта профессионал таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади. Бунинг учун унга ўқув сессияси бошланишига қадар (камида 10 кун олдин) белгиланган шаклда хабарнома юборилади.

💠 Ўқув сессияси давомида: ▪️ ўқувчи семестр учун берилган топшириқларни ҳимоя қилади. Фан (модул) бўйича барча топшириқлар ижобий баҳоланган тақдирда ўқувчига фан (модул) бўйича якуний баҳолашга кириш ҳуқуқи берилади;
▪️ фан (модул)лар бўйича якуний баҳолашлар ўтказилади;
▪️ навбатдаги семестр давомида ўқитиладиган фан (модул)лар қисқача (ишчи ўқув режасида белгиланган ҳажмда) маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари орқали таништирилади. Ушбу машғулотлар ўқувчига навбатдаги семестр давомида фанларни ўзлаштириши ва топшириқларни бажариши учун асосий ва қўшимча адабиётлар билан ишлаш усуллари ва технологияларини ўргатишга қаратилади. Мавзулар бўйича топшириқлар билан уларни бажариш юзасидан методик кўрсатмалар берилади.

👉 Ўқув сессияси давомида ўтказиладиган маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларида илғор усул ва технологиялардан (жумладан, муаммоли, интерактив, ижодий фаолиятни ривожлантириш, ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ҳал этиш, ҳамкорлик педагогикаси, табақалаштириш, индивидуаллаштириш ва бошқалардан) фойдаланилади.

👉 Сиртқи таълимда ўқувчи тасдиқланган ишчи ўқув режасидаги барча ўқув фан (модул)ларини ўзлаштириши шарт. Ўқувчилар билимини баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

👉 Сиртқи таълимда оралиқ ва якуний баҳолаш турлари жорий қилинади.

💠 Оралиқ баҳолашнинг мазмуни, уни бажариш усул ва тартиблари ҳамда сони (бир ўқув семестри давомида икки мартагача) ҳар бир фан бўйича сиртқи (махсус сиртқи) таълим учун тайёрланган ишчи фан (модул) дастурларида белгилаб берилади ва қуйидаги мустақил иш турларидан иборат бўлади: ▪️ курс (лойиҳаси) иши;
▪️ назорат саволлари ва топшириқлари;
▪️ тест-синов саволлари;
▪️ кейслар, машқлар, мисол ва масалалар;
▪️ тажриба натижалари;
▪️ ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган махсус методик
▪️ ишланмалар ва тавсиялар;
▪️ ҳисоб-жадвал ишлари ва бошқалар.

👉 Оралиқ баҳолаш масофавий алоқа орқали онлайн режимида ўтказилиши ҳам мумкин.

👉 Сиртқи таълим ўқувчиларининг малакавий амалиётлари ишчи ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Одатда, битирув малакавий иши олди амалиётидан бошқа амалиётлар (таълим йўналишига мос бўлган ҳолда) ўқувчининг ишлаб турган иш жойида мустақил равишда ўтказилади.

👉 Битирув малакавий иши олди амалиёти ўқувчининг иш жойи таълим олаётган касби ёки мутахассислиги (квалификацияси)га мос бўлмаган ҳолда, шунингдек, ишламаётган ўқувчилар учун барча малакавий амалиётлар профессионал таълим муассасаси томонидан белгиланган объектда белгиланган тартибда амалга оширилади.

👉 Малакавий амалиётларнинг ҳисоботлари ўқув сессияси даврида белгиланган тартибда ҳимоя қилинади.

👉 Муайян курсдаги фан (модул)ларни тўлиқ ўзлаштирган ўқувчи профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан кейинги курсга ўтказилади.

👉 Узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий аҳвол ва бошқалар) туфайли муайян курсдаги фан (модул)ларни белгиланган муддатларда ўзлаштира олмаган ўқувчиларга муддати қўйилган шахсий жадвал берилади. Шахсий жадвал тегишли директор ўринбосари томонидан тасдиқланади ва ундаги муддат навбатдаги ўқув йилига ўтмаслиги лозим.

👉 Шахсий жадвални белгиланган муддатда бажара олмаган ўқувчи қайта ўқиш учун курсда қолдирилади. Ўқувчи биринчи курснинг биринчи семестридаги академик қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмаган тақдирда, ўқувчилар сафидан четлаштирилади, касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар бундан мустасно.

💠 Сиртқи таълимда ҳар бир ўқувчи учун шахсий варақа очилади ҳамда унда профессионал таълим муассасасидаги фаолиятининг тўлиқ мониторинги юритилиб, қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: ▪️ оралиқ ишларининг бажарилиши;
▪️ оралиқ ва якуний баҳолашлар натижалари;
▪️ курсдан курсга ўтганлиги;
▪️ битирув малакавий иши бўйича баҳо;
▪️ давлат аттестацияси баҳолари.

👉 Сиртқи таълимда давлат аттестацияси кундузги таълим шакли учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.

👉 Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқув сессиясида иштирок этиш учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади. Курсда қолдирилган ўқувчиларга эса ҳақ тўланмайдиган таклиф хабарномаси берилади.

👉 Сиртқи таълим битирувчисига якуний давлат аттестацияларидан ўтиш, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш учун ўқув жараёни графигида белгиланган муддатларда ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача маоши сақланган қўшимча таътил берилади.

👉 Битирув малакавий ишини якунлаш даврида битирувчи хизмат қилаётган муассаса унга 30 календарь кунлик маоши сақланмаган қўшимча таътил бериши мумкин.

👉 Профессионал таълим муассасасида кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, профессионал таълим муассасаларида кечки таълим тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган қабул квоталарига мувофиқ ташкил этилади.

👉 Кечки таълим қуйидаги шаклларда олиб борилади: кечки шакл, иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг кечки шакли.

💠 Кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш: ▪️ Кечки шаклда – умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти ёки Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат;
▪️ иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг кечки шаклда – бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

👉 Кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш, ўқувчилар сафидан четлаштириш ва ўқишини қайта тиклаш ва ўқишни кўчириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

👉 Кечки таълимда ўқиш муддати тегишли касб ёки мутахассисликнинг кундузги таълим шакли таълим дастурларидаги умумий ўқув юкламани ҳисобга олган ҳолда ўқув режада белгиланган ҳафталик юклама ҳамда ўқув жараёни графигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

👉 Кечки таълимга кирган шахсларга ўқувчилик гувоҳномаси берилади.

👉 Профессионал таълим муассасаларида кечки таълим ўқувчилари ўқув адабиётлар ва материаллар билан таъминлаш ва билим олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш профессионал таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.

👉 Кечки таълим ўқувчилари профессионал таълим муассасасининг тегишли ўқув жиҳозлари, аудиторияси, лабораторияси, кутубхонаси, ахборот-ресурс марказлари ҳамда ўқув-ёрдамчи тузилмалари хизматидан фойдаланади.

👉 Кечки таълимида ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш кундузги таълим учун амалдаги бўлган меъёрлар асосида ҳал этилади.

👉 Кечки таълимдан сиртқи таълимга ҳамда кечки таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчисига кўчиришга йўл қўйилмайди.

👉 Кечки таълимда ўқув жараёни кундузги таълим учун таълим соҳаларининг тегишли таълим стандартлари, малака талаблари асосида тайёрланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва фан (модул) дастурлари асосида ташкил этилади.

👉 Кечки таълимнинг тегишли касб ва мутахассисликлари ишчи ўқув режаси ва фан(модул) дастурлари белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва фан(модул) дастурлари асосида ишлаб чиқилади ҳамда профессионал таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланади.

👉 Кечки таълимда ўқув жараёни графиги профессионал таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

👉 Кечки таълимда ўқув жараёни бир ўқув йилида икки семестрли бўлиб, ўқув машғулотларини ўтказиш кундузги таълим билан бир хил тартибда ташкил этилади.

👉 Кечки таълим ўқувчиси тасдиқланган ишчи ўқув режасидаги барча ўқув фанларини ўзлаштириши шарт.

👉 Кечки таълимда ўқиш одатда кундузги смена меҳнат фаолиятидан кейинги вақтда аудитория машғулотлари (маъруза, амалий, лаборатория) шаклида ҳамда ўқувчиларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда мустақил, жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклида амалга оширилади.

👉 Ўқув машғулотларининг айрим қисми профессионал таълим муассасаси ҳамда ўқитувчиларнинг вақт ва имкониятларини инобатга олган ҳолда ўқувчиларнинг меҳнат фаолияти сменасига мувофиқлаштирилиб куннинг биринчи ярмида ҳам ташкил қилиниши мумкин. Бунда гуруҳ ўқувчиларининг ўқув машғулотларда иштирок этиш имконияти ҳисобга олинади.

👉 Кечки таълимда ўқиш (кундузги таълимдан фарқли равишда) бир ҳафтада, одатда, 4-5 кун амалга оширилади ва ҳафталик ўқув соати ҳажми 20 соатдан ортмайди.

👉 Кечки таълимда маъруза ўқиш, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларини ўтказишда илғор усул ва технологиялардан (жумладан, муаммоли, интерактив, ижодий фаолиятни ривожлантириш, ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ечиш, ҳамкорлик педагогикаси, табақалаштириш, индивидуаллаштириш ва бошқалардан) фойдаланилади.

👉 Кечки таълимда ўқувчилар билимини баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

👉 Кечки таълимда оралиқ ва якуний баҳолаш турлари жорий қилинади.

💠 Оралиқ иш мазмуни, уни бажариш усул ва тартиблари ҳар бир фан бўйича тайёрланган ишчи фан (модул) дастурларида белгилаб берилади ва қуйидаги мустақил иш турларидан иборат бўлади: ▪️ курс (лойиҳаси) иши;
▪️ назорат саволлари ва топшириқлари;
▪️ тест-синов саволлари;
▪️ кейслар, машқлар, мисол ва масалалар;
▪️ тажриба натижалари;
▪️ ишлаб чиқариш муаммоларини ечишга йўналтирилган махсус методик ишланмалар ва тавсиялар;
▪️ ҳисоб-жадвал ишлари ва бошқалар.

👉 Кечки таълим ўқувчиларининг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ўқув режасида белгиланган муддатларда ўқув жараёни графигига мувофиқ амалга оширилади. Одатда, ишлаб чиқариш амалиёти ўқувчининг ишлаб турган иш жойида мустақил равишда ўтказилиши мумкин.

👉 Ишлаб чиқариш амалиёти жойи касб ёки мутахассисликка мос бўлмаган ҳолда, ушбу амалиётлар профессионал таълим муассасаси томонидан белгиланган объектда ўтказилади.

👉 Муайян курсдаги фан (модул)ларни тўлиқ ўзлаштирган ўқувчи профессионал таълим муассасаси директори буйруғи билан кейинги курсга ўтказилади.

👉 Узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий аҳвол ва бошқалар) туфайли муайян курсдаги фан (модул)ларни белгиланган муддатларда ўзлаштира олмаган ўқувчиларга муддати қўйилган шахсий жадвал берилади. Шахсий жадвал тегишли директор ўринбосари томонидан тасдиқланади, ундаги муддат навбатдаги ўқув йилига ўтмаслиги лозим.

👉 Шахсий жадвални белгиланган муддатда бажара олмаган ўқувчи қайта ўқиш учун курсда қолдирилади. Ўқувчи биринчи курснинг биринчи семестридаги академик қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмаган тақдирда, ўқувчилар сафидан четлаштирилади, касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар бундан мустасно.

💠 Кечки таълимда ҳар бир ўқувчи учун шахсий варақа очилади ҳамда унда профессионал таълим муассасасидаги фаолиятнинг тўлиқ мониторинги юритилиб, қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: ▪️ оралиқ ишларининг бажарилиши;
▪️ оралиқ ва якуний баҳолашлар натижалари;
▪️ курсдан курсга ўтганлиги;
▪️ битирув малакавий иши бўйича баҳо;
▪️ давлат аттестацияси баҳолари.

🎓 @TalabaYoshlar - O'zbekiston talabalari sahifasi
👉O‘zbekiston talaba-yoshlari kanaliga ulanish👈