Якунланган 2020 йил тарихдаги энг ноодатийси бўлиб қолмоқда. Бу йилни кейинчалик кўпроқ пандемия билан ёдга олсак-да, инсоният ҳаётига жиддий таъсир қилган ва кишини ларзага солувчи бошқа йирик воқеалар ҳам кўп бўлди. Қуйидаги фотогалереяда одамни йиғлашга ҳам, хурсанд бўлишга ҳам ундайдиган, ҳаяжонга солувчи ва қўрқитувчи, одамийликка ишонч йўқолмаганини кўрсатувчи суратлар жамланди.
Каъба пандемия сабаб 6 март куни бўшаб қолди. Австралияда бошланган ўрмон ёнғинлари 100 минг квадрат километрдан ортиқ майдондаги ўрмонларни йўқ қилиб, миллиарддан ортиқ жониворларнинг ҳаётига зомин бўлди. Австралия табиати аввалги ҳолатига қайтиши учун камида бир аср талаб этилади. Генерал Қосим Сулаймонийнинг АҚШ президенти Доналд Трамп топшириғи билан ўлдирилиши Эрон ва АҚШ ўртасида зиддиятлар келтириб чиқарди. Ижтимоий тармоқларда учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. 13 январ куни Филиппин пойтахти Маниладан 70 км масофада жойлашган Таал вулқони уйғонди ва ундан лава оқа бошлади. Вулқондан атрофга қуюқ тутун тарқала бошлагач, яқин атрофдаги ҳудудлардан 8 минг киши эвакуация қилинди. Январ ойи охирида Шарқий Африка давлатлари чигирткалар ҳужуми туфайли сўнгги 25 йилликдаги энг оғир оқибатларга дуч келишди. Миллионлаб ҳашаротлар ўн минглаб гектар майдондаги қишлоқ хўжалиги экинларини йўқ қилишди. 3 феврал куни коронавирус беморларини даволаш учун Уҳанда илк шифохона фойдаланишга топширилди, унинг қурилиши учун 10 кун етарли бўлди. Шарқда коронавирус тарқалиши авж олиши туфайли тиббий ҳимоя тиқоблари ва бошқа индивидуал ҳимоя воситалари танқислиги юзага келди. 2020 йил февралида Антарктидаги Пайн-Айленд музлигидан Мальта ҳажми билан тенг (350 кв. км) айсберг ажралиб чиқди. Пайн-айленд - Амундсен денгизи қирғоқларидаги энг тез эриётган музликлардан биридир. Март ойи охирига келиб сайёра аҳолисининг тахминан ярми жорий этган турлича карантин чоралари остида яшай бошлашди. Дунёнинг 41 давлатида камида 3 млрд киши изоляцияга олинди, 1,5 млрд.дан ортиқ киши қатъий карантин шароитида қолди. Апрелда Қўшма Штатлар касалланиш ҳолатлари сони бўйича биринчи ўринга чиқди. Нью-Йорк шаҳри коронавирус эпидемияси марказига айланди. Улкан мегаполис кўчалари бўшаб қолди. Май ойи ўрталарида дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 4 миллиондан ошди. Суратда: Минскдаги травматология ва ортопедия шифохонасидаги дезинфекция жараёни. 21 май куни Pakistan International Airlines авиакомпаниясининг Airbus 320 русумли йўловчи самолёти Карачидаги «Жинна» аэропорти яқинида қулаб тушди. Лайнер бортида 99 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзосининг барчаси ҳалок бўлишди. 25 май куни Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд полиция қўлидан ўлим топиши АҚШда намойишлар тўлқинига сабаб бўлди. Намойишлар тўлқини Вашингтонгача етиб келди, фаоллар бир неча кун давомида Оқ уй атрофини ўраб олишди. 30 май куни SpaceX компаниясининг бортида икки астронавт бўлган Crew Dragon кемаси синов парвозлари доирасида Халқаро космик станцияга автоматик равишда муваффақиятли туташди. SpaceX компанияси Crew Dragon орқали космик туристларни ташишни мўлжаллаган. 25 июн куни Россияда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бошланди. Ўзгаришлар сайловчиларнинг 77,92 фоизи томонидан қўлланди ва бу ўзгаришлар 4 июлдан кучга кирди. Июлда Ер юзи аҳолиси сўнгги 7 йил ичида энг ёрқин кометани кузатишга муваффақ бўлди, бу кометани астрономлар 2020 йилнинг 27 мартида Neowise телескопи орқали аниқлашганди. 25 июлда Япониянинг MV Wakashio номли кемаси Маврикия қирғоқлари яқинида қумлоққа ўтириб қолди. Аварияга учраган кемадан океанга минг тоннага яқин нефт оқиб чиқди, орол давлат қирғоқлари яқинидаги сувлар ифлосланди. Маврикия ҳукумати фавқулодда экологик вазият ҳақида эълон қилди. Ўзига хос табиат ва маржон қоялари хавф остида қолди 4 август куни Байрутдаги порт ҳудудида давомли портлашлар содир бўлди. Ҳодиса сабаби 6 йил муқаддам мусодара қилиниб, омборда сақланаётган 2 750 тонна миқдоридаги аммиак селитра эди. Портлаш оқибатида 170дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 6 мингга яқин киши жабрланди. 9 август куни Индонезияда Суматра оралининг шимолий қисмида жойлашган Синабунг вулқони уйғонди. Атрофдаги уйлар ва йўллар қалин кул қатлами билан қопланди. Бунга қадар вулқон 400 йил давомида уйғонмаган. 9 август кунидан буён Минскда ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида президентлик сайловлари натижаларидан норози бўлган аҳоли норозилик намойишлари ўтказиб келмоқда. Август ойи ўрталарида бутун дунё бўйлаб Covid-19 билан касалланганлар сони 20 миллион кишига етди, коронавирус қурбонлари сони 730 мингдан ошиб кетди. Суратда: коронавирусдан вафот этган аёлнинг дафн маросимидан олдин дам олаётган тиббий ходим, Нью-Деҳли. 10 сентябрда Сан-Франциско осмони йирик ўрмон ёнғинлари туфайли тўқсариқ рангга кирди. Бу ҳолат АҚШнинг бутун ғарбий қирғоғини қамраб олди. Калифорния штатида табиий ёнғинлар кўлами бўйича 2018 йилги рекордни янгилади ва жами ёнғин майдони 900 минг гектарни ташкил этди. Сентябр ойи ўрталарида Жанубий Америкадаги энг йирик ботқоқликлардан бири — Пантанални ёнғинлар қамраб олди. Бразилияда сўнгги 47 йилдаги энг йирик қурғоқчилик, кучли шамоллар ва ҳарорат 40 даражада исиши вазиятни янада мураккаблаштирди. Ушбу ҳудуднинг 29 фоизи ёниб кетган. 27 сентябрдан 9 ноябргача Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилди. Икки томондан ҳам ҳарбийлар ва тинч аҳоли ўртасида йўқотишлар бўлди. Тоғли Қорабоғдаги уруш Россия ва Туркия воситачилигида тўхтатилгач, 7 туман Озарбойжонга ўтди ва бу ҳудудларда яшовчилар ўз уйлари ва мулкларини ташлаб кетишга мажбур бўлишди. 30 октябр куни Туркиянинг Измир шаҳрида 7 балли зилзила содир бўлди. Ўчоқ 10 км чуқурликда жойлашганди. Табиий офат қурбонлари сони 102 нафарни ташкил этди, мингдан ортиқ киши жабрланган. АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп сайловда Жо Байденга ютқазди. Овоз бериш жараёни 3 ноябр куни ўтказилди. Трамп ҳамон мағлубиятини тан олмаган ва сайлов натижаларини судлар орқали бекор қилишга бефойда уринмоқда. Декабр ойи бошида Калифорнияда табиий ёнғинлар туфайли оммавий эвакуация эълон қилинди. Ўрмон ёнғинлари штатда йил бошидан буён 1,62 млн гектар майдондаги ўсимликларни йўқ қилган.
Time журнали ҳам 2020 йил воқеалари акс этган суратларни эълон қилди.
2020 йил воқеалари билан узоқ вақт хотираларда қолади. Time журнали йил давомида бўлиб ўтган йирик ҳодисотларни акс эттирувчи 100та суратни танлаб эълон қилди.
Жанубий Aвстралиянинг Кенгуру ороли. 16 январ. Ёнғинда жароҳатланган коала устига сув қуйилмоқда. У тезда бошқа ҳайвонларга қўшиб яқин атрофдаги бошпанага жойлаштирилган. «Илтимос, зўравонликни тўхтатинг», деб ёзилган кўйлак кийган намойишчини Жорж Флойд ўлдирилганидан 4 кун ўтиб, 29 май куни Бруклиндаги Barclays Centre яқинига судраб боришмоқда. 15 ноябр куни Орландодаги стадиондан SpaceX Falcon 9 ракетасининг учирилиши. Ливаннинг Байрут шаҳридаги портда рўй берган портлашдан кўп ўтмай 11 ёшли Ҳода Киннони амакиси Мустафо қутқармоқда. Жорж Флойд учун Миннеаполисда ўрнатилган ёдгорликнинг бўрон вақтидаги кўриниши. Aтлантика океани тўлқинлари 22 сентябр куни Aвон шаҳридаги пляж уйига кириб борди. 19 октябр куни Бангкок яқинидаги Касет чорраҳасида намойиш пайтида демократия тарафдорлари 3 бармоқ билан саломлашмоқда. Москванинг 15-сонли касалхонаси ёпиқ бассейни овқатланиш жойига айлантирилди. Коронавирус билан касалланган бемор ўпкасини қутқариш учун шардан фойдаланяпти. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва Франция президенти Эммануел Макрон суратга тушаётганда ижтимоий масофа сақламоқда. COVID-19'дан тузалгандан кейин Оқ уйга қайтган Дональд Трамп. Оливиа Грант бувиси Мери Грейс Силео билан 24 май куни Нью-Йорк штатининг Хантагадаги ҳовлисида кийим чизиғига ўралган целлофан орқали қучоқлашмоқда. 29 август куни АҚШнинг Луизиана штатида тўфон поездни релсдан чиқариб юборди.
2020 йил ва Ўзбекистон: cиновлар билан, коронавирус билан, офатлар билан, курашлар, шодлик ва ғамлар билан ўтган 2020 йилнинг муҳим воқеалари акс этган фотогалерея
2020 йил 24 январ Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқдаги Олий Мажлисга мурожаат йўлламоқда. 2020 йил 17 феврал Бутунжаҳон аёллар форуми. Саида Мирзиёева Буюк Британия собиқ бош вазири Тереза Мэй, АҚШ президентининг катта маслаҳатчиси Иванка Трамп ва АҚШ Давлат депертаментининг Бутунжаҳон аёллар масалалари бўйича бўлими раҳбари Келли Карри билан. 2020 йил 4 феврал. Ўзбекистон коронавирус тарқала бошлаган Уҳан шаҳридан ўз фуқароларини эвакуация қилиш бўйича биринчи рейсни якунламоқда. 2020 йил 15 март, Баҳром Алматов давлат телевидениеси эфирида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганини эълон қилмоқда. 2020 йил март. Радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари Тошкентни дезинфекция қилмоқда. 2020 йил апрел, Тошкентдаги хайрияларни мувофиқлаштириш маркази 2020 йил май, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт клиникаси ходими Фотима Ҳусанова карантинга ёпилган шифохонадаги бир ойлик фаолиятидан сўнг. 2020 йил 28 апрел. 40 метр/секундгача тезликда эсган шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига ёпирилди. Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари энг кўп талафот кўрди. 1 май куни Ўзбекистон тарихидаги энг йирик техноген офат Сирдарё вилояти Сардоба туманида рўй берди. Қуриб битказилганига энди 3 йил бўлган сув омбори дамбасининг 6-пикет девори ўпирилди. Айни пайтда 17 киши устидан суд жараёнлари ёпиқ тарзда ўтказилмоқда. Ўзбекистон халқи тошқинда қолган Сирдарё аҳлига ёрдамга ошиқди, барча ҳудудлардан юзлаб юк машиналарида кўмак карвонлари йўлга чиқди. Карантин даври ва кўп ўтмай рўй берган техноген офатда ўзбеклар ҳақиқий бирдамлик намунасини кўрсатди. 2020 йил 1 май. Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг кўп мақсадли H125M Fennec енгил вертолёти Сардоба сув омбори яқинида аҳолини қутқармоқда Шавкат Мирзиёев "Сардоба" сув омборида 2020 йил 31 май. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Сўх туманидаги Чашма булоғи бўйидаги оммавий тартибсизлик. 2020 йил 19 июл. Ўзбекистон 10 июлдан иккинчи марта қатъий карантин режимига кирди. Кучайтирилган чекловлар 35 кун амалда бўлди. 2020 йил август. Карантин даврида бир марталик ёрдам пуллари тарқатилди. 2020 йил 2 август, Қорақалпоғистонни 18 йилдан буён бошқариб келган, коронавирус асоратларидан вафот этган Муса Ерниязов вафот этди. 2020 йил август. Карантин туфайли бир неча ойлик танаффусдан қайта очилган масжидларда намозхонлар ижтимоий масофа сақламоқда. 2020 йил сентябр. Карантин режими туфайли ОТМларга кириш имтиҳонлари илк марта очиқ осмон остида ўтказилди. 2020 йил сентябр, 6 ойлик танаффусдан сўнг мактаблар очилди. 2020 йил сентябр. Қумқўрғонда 6,5 млрд сўмга қурилган кўприк фойдаланишга топширилганидан бир ярим йил ўтиб қулаб тушди. Кўприк 9,6 миллиард сўмга таъмирланиши айтилди. 2020 йил 1 декабр, Суперлигага чиқиш учун ўтказилган «Нефтчи» – «Турон» ўйини тартибсизлик билан тугади. 2020 йил 11 декабр. Аксилмонополия қўмитаси UzAuto Motors автомобиллар нархини асоссиз оширганини билдириб, компаниядан нархни туширишни ва асоссиз олинган пулларни мижозларга қайтаришни талаб қилди. Компания буни рад этди ва судда ютиб чиқди. 2020 йил 8 декабр, «Меҳр-3» операцияси. Суриядан 98 нафар ўзбекистонлик аёллар ва болалар ватанга қайтарилди. 2020 йил 25 декабр. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида ёшлар билан мулоқот қилди. 2020 йил 26 декабр. Президент Шавкат Мирзиёев бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов билан Сергели метроси очилишида. ©️ Иззатхўжа Асомиддинов тайёрлади.