June 8, 2020

Омадсиз кишиларнинг 7 та одати

Агар ўзингизда бу каби хулқ-атворни сезсангиз, билингки, бирор нарсани ўзгартириш вақти етди.

1) Ҳар қандай имкониятда муаммони кўриш Омадсиз ҳар қандай яхши ишнинг ҳам салбий жиҳатини излайди. Ўзининг бекорчилигини оқлаш учун эҳтимолдаги салбий оқибатларни баҳона қилади. У кўпинча ўзгаларнинг омадли экани ҳақида гапиради. Шу йўл билан ўзининг бирор улкан мақсадга етиша олмаслигини яширади.

2) Масъулиятни ўзгаларга юклаш Ўз-ўзига бўлган ишончнинг етишмаслиги қурбон сифатида кўринишга олиб келади. Омадсизликларида ўзгаларни айблайди.

3) Доимий равишда ўзини оқлаш У кўпинча жавоб тариқасида “Бу менинг ишим эмас”, “Мен ҳеч нарса учун жавобгар эмасман” қабилидаги ибораларни қўллайди.

4) Мағлубиятга тезда таслим бўлиш Омадсиз киши орзусидан воз кечиб, янги орзу ортидан иш жойини тез-тез ўзгартириши мумкин. Бироқ ҳеч нима қилмаслик учун доим баҳона топади.

5) ТВ ва лотереяларга тобелик Омадсиз фойдали ишлар ўрнига телевизор экрани рўпарасида жуда кўп вақт ўтказади. Бундан ташқари, у бир лаҳзада бойиш ҳақида орзу қилади.

6) Ўзгаларнинг маъқуллашини кутиш Омадсиз ўзгаларга манзур бўлишга ҳаракат қилади. У ўзи ҳақидаги тасаввурни атрофдагилар фикрига қараб шакллантиради.

7) Ўзи нима исташини билмаслик Омадсиз дарҳол мукофот олишни истайди. Унинг фикрлари жуда тез ўзгаради. У ўзини тушунмайди ва ҳаётдаги мақсадини топа олмаслиги мумкин.

🎓 @TalabaYoshlar - Ўзбекистон талабалари саҳифаси
Ўзбекистон талаба-ёшлари каналига қўшилинг!