September 15, 2020

Жавоблар варақасидаги чанг тест натижаларини хато ҳисобланишига олиб келганми? — ДТМ расмий баёноти

AОКАда бўлиб ўтган «Олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг дастлабки якунлари ва таҳлили» мавзусидаги матбуот анжуманидан сўнг оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда баъзи ҳолатлар бир оз нотўғри талқин қилиноқда.

Давлат тест маркази мазкур ҳолатлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади. 1️⃣ Тест натижалари хато ҳисобланмаган.
Матбуот анжуманида тест натижалари қайта текширилиши айтиб ўтилди. Лекин бу ерда тест натижалари хато ҳисобланган, шунинг учун тест натижалари қайта текширилади деб айтилмаган. Давлат тест марказида ҳар доим тест натижаларини бир неча бора текширилади. Жорий йилда ҳам тест натижалари қайта кўриб чиқилади ва бу мандатгача бажарилади. Бу албатта тест натижаларини тўғри текширилганига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш, қандайдир хатоликлар ўтиб кетмаганлигини текшириш, умуман олганда тест натижаларини таҳлил қилиш учун амалга оширилади.

2️⃣ Aйрим абитуриентларнинг тест натижаларини эълон қилишдаги хатолик тузатилган. 11-сентябр куни тест синовлари натижаларини эълон қилишда техник хатоликка йўл қўйилган. Тест натижаларидаги техник хатолик Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида 10-сентябр куни 1-сменада ўтказилган тест синовларида иштирок этган айрим абитуриентларда юзага келган. Ҳозирда мазкур техник хатолик тузатилиб, тест натижалари хато эълон қилинган абитуриентларнинг натижалари янгиланган. Мазкур абитуриентларлар шахсий кабинетлари орқали янгиланган тест натижаларини қайта кўришлари мумкин.

3️⃣ Жавоблар варақасидаги чанг тест натижаларини хато ҳисобланишига олиб келмаган. Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилгани сабабли жавоблар варақасида чанг тўпланган. Бу ҳолат натижалар ҳисобланиши кўпроқ вақт талаб этилишига сабаб бўлган. Чунки маълум миқдордаги жавоблар варақасини сканер қилгандан сўнг, сканер қурилмаларини чангдан тозалаш зарурияти юзага келган. Бу албатта натижалар куннинг охирида эълон қилинишига сабаб бўлган.

4️⃣ Aбитуриентлардан қайта тест олинмайди. 2-сентябрдан 13-сентябргача бўлиб ўтган тест синовларида 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, тест синовларига киритилмади. Бу албатта, бошқа тест топширувчи абитуриентлар ва гуруҳ назоратчилари саломатлигини ўйлаган ҳолда Давлат комиссиясининг 2020-йил 19-июндаги 1-сон баёнига мувофиқ амалга оширилди. Мазкур баёнга асосан, 17-сентябр куни тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.


Давлат тест маркази тест синовларидан норози бўлиб аппеляция бермоқчи бўлган абитуриентларнинг саволларига жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Қуйида эътиборингизга энг кўп берилган саволлар ва уларга қисқача жавоблар келтирамиз:

❓ Апеляцияга бериш учун тўлов қилинадими?
✅ ЖАВОБ: Йўқ, тўлов қилинмайди. Аппеляция бериш бепул.

❓ Aгар саволлар китобига белгиламай, фақат жавоблар варақасига белгиланган бўлса, жавоб хато текширилганлигини исботлаш мумкинми?
✅ ЖАВОБ: Жавоблар варақаси (титул)га белгилаган жавобингизни тўғри деб ҳисобласангиз, аммо ДТМ буни хато дея баҳо берган деб ҳулосага келсангиз бемалол аппеляцияга беришингиз мумкин.

❓ Aссалому алайкум, мен апеляцияга бериб ютиб чиқсам, масалан мени 1-блокимдан 1 та тестни исботласам 6,4 балл қўшиладими?
✅ ЖАВОБ: Аппеляцияда ютиб чиққан саволингиз неча баллик бўлса ўша балл берилади. Масалан 3.2 баллик кимё блогидаги ҳар бир ютиб чиқилган савол учун 3.2 баллдан берилади.

❓ Кимга қайерга ёзиш керак апеляцияни менга тушинтиринглар илтимос.
✅ ЖАВОБ: Аппеляция шикоятини ёзма ёки онлайн равишда ДТМ манзилига юборилади. Бу ҳақда кейинроқ яна тўхталамиз

❓ Тўғри белгилаган жавоблар кам чиқсачи, норозиман, қайтадан текширса бўладими?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, албатта. Норози бўлсангиз апеляция бериш ҳуқуқига эгасиз. Мухими, хатони апеляция вақтида исботлаб беришингиз керак.

❓ Тарихдан техник хатолик бор эди. Менга юқори балл бериладими?
✅ ЖАВОБ: Балл берилиши мумкин. Бу сизнинг ДТМ техник хатосини исботлаб беришингизга боғлиқ.

❓ Савол аниқ берилмаган бўлиб, вариантларда ўхшаш жавоблар чиқса ва таваккал белгиласа уша жавоб хато бўлса уни ҳам аҳамияти борми?
✅ ЖАВОБ: Белгилаган жавобингизга сиз жавобгарсиз. Тўғри белгилаганингизни апеляцияда исботлаб беролмасангиз балл берилмайди.

❓ Қанақа ҳолатларда апеляция берса бўлади? Шунcаки саволларни бошқаттан кўриб чиқиш учун ҳам ариза берса бўладими?
✅ ЖАВОБ: Албатта, шунчаки, қайерда хато қилибман деб апеляция берсангиз бўлади. Саволлар китобини қайтадан кўриб чиқиб, балки хато топарсиз.

❓ Аппеляцияда бошқатдан имтихон топшириладими, ёки имтихонда тушган саволлани хатолигини исботлаб бериладими?
✅ ЖАВОБ: Йўқ, бошқатдан тест топширилмайди! Тестда ечган саволларингиз қайтадан берилади.

❓ Жавоб варақасида битта жавоб тўлиқ белгиланмаган, озгина очиқ жойи қолиб кетган, шуни апеляцияга бериб тўғирласа бўладими?
✅ ЖАВОБ: Йўқ, бўлмайди. Тест вақтида қандай бўяш кераклиги ўргатилган бўлади. Белгиланган тартибда бўямаган бўлсангиз бу сизнинг айбингиз

❓ Aссалом алайкум. мен апеляция топширмоқчиман Самарқандда апеляция топширсам боладими ё Тошкентга бориш керакми?
✅ ЖАВОБ: ДТМ Самарқанд бўлимига аппеляция шикоят хатини ёзма тарзда беришингиз мумкин. Аппеляция эса Тошкент ДТМ биносида бўлади.

❓ Биринчи блокни иккинчисига, иккинчини биринчисига қилиб белгилаб қўйилган бўлса шуни апеляция орқали тўғирласа бўладими? Aхир ечганку абитуриент тестни тўғри, шунчаки белгилашда хато бўлган халос.
✅ ЖАВОБ: Сизга ҳам шу жавоб. Ўзингиз қилган хато учун апеляция беришингиз бефойда. Тест олдидан огоҳлантириш олгансиз.

🎓 @TalabaYoshlar - Ўзбекистон талабалари саҳифаси 👉O‘zbekiston talaba-yoshlari kanaliga ulanish👈