⚡️Ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
Ижодий имтиҳонлар қуйидаги баллар кесимида баҳоланади: ◽️ Умумий тактик тайёргарлик — 96 балл. ◽️ Умумий жисмоний тайёргарлик — 93 балл. ⏳ Битта абитуриент учун нормативларни топшириши учун ўртача 1 соату 20 дақиқа вақт ажратилади.
❓Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан нега ижодий имтиҳонлар олиб ташланди? Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи: ✅ Пандемия шароитида 13 та таълим йўналишида тест + ижодий эди. Ушбу имтиҳонларга бир марта келиш таъминланиши учун олий таълим муассалари раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, давлат комиссиясига таклиф киритилди. ❗️Натижада абитуриентларнинг имтиҳонга бир марта келишларини таъминлаш мақсадида ижодий имтиҳонлар олиб ташланди ва ўрнига олдинги учинчи блок фанидан тест имтиҳонлари қўшилди.
⚡️Санъат йўналишидаги ижодий имтиҳонлар видеотасвирга ёзиб олинади
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев:
◽️ Улар учун ташқарида жараённи телевизион кўриш учун шароит яратилади.
◽️ Кузатувчилар рангли ва овозли тарзда абитуриентларни кузата олади. Мазкур институтда бу йил энг кўп ҳужжат топширган. Маълум қилинишича, 15 387 абитуриент айни йўналишда ўқиш учун талабгор бўлган. Юртимиздаги таниқли санъаткорлар имтиҳон жараёнида иштирок этади.
◽️ Бу йил касбий имтиҳон топширган ҳар бир талабгор видеотасвирларга олинади ва кейинчалик очиқ-ойдин кўрсатилади. Қўйилган баҳолар таҳлил этилади.
⚡️Ижодий имтиҳонлар ўтказилади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтини оптималлаштиришни ўйлаяпмиз. Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Иномжон Мажидов. ❗️Ҳар бир йўналишдан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари, мутахассислар томонидан ижодий имтиҳонларнинг дастури ишлаб чиқади. Олий ўқув юрти ўзи моделлаштиради, ректорлар, мутахассислар ўйлаб, таклифларини киритади».
🎓 Ўзбекистон талабалари саҳифаси 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEeANMrRw1QyxjCUCQ