Сергели тумани 305-мактабда бешта муҳим ташаббус доирасида тадбир ўтказилди

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва мухаббат уйғотиш, уларда китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида Сергели тумани 305-умумий ўрта таълим мактабида “Бешта ташаббус-бешта имконият” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир Сергели туман прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилди. Унда Сергели туман мудири С.Э.Мамадалиев, туман ИИБ раҳбари З.Атаев ҳамда шоира З.Мўминова иштирок этди.

Тадбир давомида тумандаги 2,3,264,285,304-сонли мактаблар ҳамда мезбон мактаб сифатида 305-мактаб ўқувчилари ўртасида 5 та муҳим ташаббус доирасида кўрик танловлар ташкил этилди.

Хусусан, биринчи ташаббус “Ёшларнинг мусиқа,рассомчилик, адабиёт, театр ва саънатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади” деб номланиб, ушбу ташаббус бўйича мактаблар ўртасида “Юртимда баҳор” мавзусида расмлар кўрик танлови ўтказилди.

Иккинчи ташаббус “Ёшларнинг жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини номоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган” деб номланиб, ушбу ташаббус доирасида миллий кураш спорт тури бўйича 42-46-50-55-60 вазнлар ўртасида мактабимиз ўқувчиси Нормуродов Сафар фаҳирли 1-ўринни эгаллади. Спортнинг шахмат йўналиши бўйича олиб борилган беллашувда Осиё чемпиони бўлган Валиева Нозима фаҳрли биринчи ўринни эгаллади.

Учинчи ташаббус ахоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилди.

Тўртинчи ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган” деб номланиб, ушбу ташаббус бўйича, асосан, “Китобхонлик” тўгараги аъзолари юқори ўринларни қўлга киритишди.

Бешинчи ташаббус “Хотин-қизларни иш билан таьминлаш масалаларини назарда тутади. Ушбу йўналиш бўйича “Моҳир қўллар” деб номланган 9-синф қизлари ўртасида ўтказилган беллашувда 305-сонли мактаби ўқувчиси Ахунжанова Назокат 2-ўринни эгаллади.