“МАҲАЛЛИЙ ГРАНТЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ” СЕМИНАР №2
1-ҚИСМ. АМАЛИЙ ВА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР
Ø Амалий лойиҳалар — амалий мақсадларга эришиш ва аниқ вазифаларни ҳал этиш учун асосан янги билимларни ва фундаментал тадқиқотлар натижаларини қўллашга йўналтирилган тадқиқотлар;
Ø Инновацион лойиҳалар — амалга ошириш муддати, инфратузилмаси, ижрочилари, молиялаштириш манбаи ва ҳажмига эга инновацияни яратиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган тадқиқотлар.
Ø Лойиҳалар танлови эълонларини қидириш.
Лойиҳалар танловига эълонлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий веб-сайтининг “ТАНЛОВЛАР” рукнида (https://mininnovation.uz/uz/competitions) бериб борилади.
Ø Лойиҳа раҳбарига ва ижрочиларига қўйиладиган талаблар:
‒ лойиҳа раҳбари илмий даражага эга бўлиши шарт;
‒ лойиҳани амалга оширишнинг тўлиқ муддати давомида лойиҳа раҳбари ташкилот билан меҳнат муносабатларида бўлиши керак, лойиҳа раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси масофадан туриб ишни бажариш бўйича шартнома бўлиши мумкин эмас;
‒ лойиҳани амалга ошириш бошланган вақтда тузилган илмий жамоанинг ўртача ёши, қоида тариқасида, 45 ёшдан ошмаслиги керак. Тадқиқот гуруҳининг ўртача ёши ижрочилар ёшининг арифметик ўртача даражаси сифатида ҳисобланади;
‒ ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш, шунингдек, илмий изланувчилар институтини ривожлантириш учун илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот гуруҳига илмий стажёр лавозими киритилиши лозим;
‒ лойиҳа раҳбари аризани топшириш муддатидан аввал лойиҳа мавзуси бўйича “Фан тармоғи” (Web of Science Core Collection) ёки “Скопус” (Scopus) маълумотлар базасида индексланган нашрларда, рецензияланадиган маҳаллий ва хорижий илмий нашрларда камида битта илмий ишга эга бўлиши керак;
‒ лойихани амалиётга татбиқ этиш жараёнида республиканинг турли ҳудудларидаги муассасалар билан ўзаро интеграцияни таъминлаш, у ердаги илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган 40 ёшгача бўлган ёш олимлар ва тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, “Академик ҳаракатчанлик” йўналишида малака ва тажрибасини ошириш учун камида бир нафар ёш олим ёки тадқиқотчини лойиҳани бажарувчи жамоа таркибига киритиш керак.
Ø АМАЛИЙ лойиҳага қўйиладиган талаблар:
‒ ишлаб чиқариш ва/ёки ижтимоий, шунингдек, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида янги конструкциялар, материаллар, усуллар, хизматларни яратишга ёки мавжудларини такомиллаштиришга хизмат қилиши;
‒ иқтисодиётнинг реал секторини шакллантиришга кўмаклашиш, ишлаб чиқариш соҳасида энергия ва ресурсларни тежашни таъминлаш, миллий иқтисодиёт субъектлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг инновацион таркибини ва қўшимча қийматини ошириш;
‒ юқори технологияли маҳсулотлар намуналарини тайёрлаш ва/ёки ишланмаларнинг техник ва технологик синовларининг натижалари ва/ёки олинган илмий-техник натижани иқтисодиётнинг реал секторига жорий қилиш;
‒ илмий-техник маҳсулотлар ва унга илмий-техник ҳужжатлар тўпламини, шу жумладан лойиҳалаш ҳужжатларини ва/ёки технологик ҳужжатларни тасдиқлаш, лаборатория қоидалари ва/ёки техник шартлар ва паспортлар, шунингдек, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқиш;
‒ амалий лойиҳаларни амалга оширишнинг энг кўп муддати уч йилгача бўлиши мумкин;
‒ лойиҳа матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида 1,15 қатор оралиғида ёзилиши лозим. Ҳар бир бет юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим. Матнни тайёрлашда “Тimеs Nеw Rоmаn” 12 ўлчамли шрифтда “Мiсrоsоft Wоrd” матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади. Бетлар титуль варағидан бошлаб охирги вараққача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титуль варағига 1 рақами қўйилмайди. Лойиҳанинг ҳар бир талаб қилинган ҳужжати ва бошқа таркибий қисмлари янги бетдан расмийлаштирилади;
‒ лойиҳа раҳбари ва иштирокчиларининг мезонларда талаб қилинган илмий ишлар рўйхати (охирги 3 йил давомидаги нашрлар қуйидаги хронологик тартибда келтирилиб, изчил кетма-кетликда рақамланади: монография; патент; илмий мақола; илмий тўпламлар ва бошқа нашр ишлари) 3.4-шаклга қатъий риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилади ва муаллиф, илмий котиб томонидан имзоланиб, ташкилот муҳри билан тасдиқланади;
‒ лойиҳани амалиётга татбиқ этиш жараёнида “Фан тармоғи” (Web of Science Core Collection) ёки “Скопус” (Scopus) базасида индексланган илмий нашрларда камида битта мақола чоп этилиши керак.
Ø ИННОВАЦИОН лойиҳага қўйиладиган талаблар:
‒ аввал бажарилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар асосида маҳаллий хомашёлардан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босувчи, экспортга мўлжалланган янги маҳсулот ва технологияларни яратиш, мавжудларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш, таннархини пасайтириш, меҳнат бозорида янги иш ўринларини яратишни таъминлаш;
‒ кейинчалик улардан амалиётда фойдаланиш мақсадида амалга ошириладиган конструкторлик, тажриба намуналари, асбоблар, материаллар, буюмлар ва бошқа илмий ишланмаларни лойиҳалаш, тайёрлаш ва синовдан ўтказиш, ривожлантириш билан боғлиқ тажриба-конструкторлик ишларини бажариш;
‒ юқори технологияга асосланган маҳсулотлар намуналари ёки прототипларини яратиш ва/ёки тажриба-лаборатория технологиясини татбиқ этиш, илмий ҳажмдор маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёрлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада қўллаш учун янги турдаги хизматларнинг тажриба-синовини ўтказиш (соғлиқни сақлаш, банк-молия сектори ва бошқалар);
‒ инновацион лойиҳаларни амалга оширишнинг энг кўп муддати икки йилгача бўлиши мумкин;
‒ лойиҳа матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида 1,15 қатор оралиғида ёзилиши лозим. Ҳар бир бет юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим. Матнни тайёрлашда “Тimеs Nеw Rоmаn” 12 ўлчамли шрифтда “Мiсrоsоft Wоrd” матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади. Бетлар титуль варағидан бошлаб охирги вараққача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титуль варағига 1 рақами қўйилмайди. Лойиҳанинг ҳар бир талаб қилинган ҳужжати ва бошқа таркибий қисмлари янги бетдан расмийлаштирилади;
‒ лойиҳа раҳбари ва иштирокчиларининг мезонларда талаб қилинган илмий ишлар рўйхати (охирги 3 йил давомидаги нашрлар қуйидаги хронологик тартибда келтирилиб, изчил кетма-кетликда рақамланади: монография; патент; илмий мақола; илмий тўпламлар ва бошқа нашр ишлари) 3.4-шаклга қатъий риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилади ва муаллиф, илмий котиб томонидан имзоланиб, ташкилот муҳри билан тасдиқланади;
‒ лойиҳани амалиётга татбиқ этиш жараёнида “Фан тармоғи” (Web of Science Core Collection) ёки “Скопус” (Scopus) базасида индексланган илмий нашрларда камида битта мақола чоп этилиши керак.
Ø Лойиҳа шаклллари:
‒ «Т» шакл – аризанинг титул варағи (лойиҳа раҳбари ва ташкилот раҳбари имзолари ҳамда ташкилот муҳри қўйилади);
‒ 1-шакл – лойиҳа тўғрисида маълумот (лойиҳа раҳбари ва ташкилот раҳбари имзолари ҳамда ташкилот муҳри қўйилади);
‒ 2-шакл – лойиҳа раҳбари ҳақида маълумот (лойиҳа раҳбари имзоси ва сана қўйилади);
‒ 2а-шакл – лойиҳанинг асосий ижрочилари ҳақида маълумот (лойиҳа ижрочиси имзоси ва сана қўйилади);
‒ 3-шакл – ташкилот ҳақида маълумот (ташкилот раҳбари имзоси ва ташкилот муҳри қўйилади) ;
‒ 4-шакл – лойиҳа мазмуни (лойиҳа раҳбари имзоси қўйилади);
‒ 5-шакл – лойиҳани амалга ошириш учун сўралаётган молиялаштириш ҳажми. Лойиҳа бўйича режалаштирилаётган харажатлар (лойиҳа раҳбари ва ташкилот раҳбари имзоси ҳамда ташкилот муҳри қўйилади);
‒ Ёш олимлар лойиҳалари учун (режалаштирилган харажатлар ва уларнинг асосланиши. 5.1-шакл – меҳнатга ҳақ тўлаш, 5.2-шакл – хизмат сафарлари харажатлари, 5.3-шакл – хизмат сафарларининг асосномаси, 5.4-шакл – илмий тадқиқотлар учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулкни сотиб олиш учун харажатлар (шу жумладан, ходимларни ўқитиш, ускуналарни монтаж қилиш, ишга тушириш ва таъмирлаш ишларини бажариш), 5.5-шакл – сотиб олиниши режалаштирилган хомашё, асбоб-ускуналар ва техник воситаларнинг асосномаси);
‒ 6-шакл – интеллектуал фаолият натижаларининг индикатор кўрсаткичлари;
‒ 3.4-шакл – илмий ишлар рўйхати (муаллиф, проректор имзоси ҳамда ташкилот муҳри қўйилади).
Ø Йўлланма хат.
‒ Лойиҳа тайёр бўлганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига (Ҳуқуқий ташаббуслар ва инновациялар маркази томонидан) йўлланма хат тайёрланади.
Ø Ҳужжатларни юклаш.
‒ Ҳужжатлар (расмийлаштирилган лойиҳа, университет кенгаш баённомасидан кўчирма, йўлланма хат) тайёр бўлганидан сўнг, сканер қилиниб pdf шаклда fan-portal.uz га юкланади.
Ø Бошқа масалалар.
‒ Лойиҳа натижаларини билиш учун доимий равишда fan-portal.uz ни текшириб бориш.
‒ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳа раҳбарига ёки ижрочиларига қўнғироқ қилиб, лойиҳа бўйича саволлар бериши, аниқликлар киритиши, қўшимча маълумотлар сўраши мумкин.
2-ҚИСМ. ЁШ ОЛИМЛАРНИНГ АМАЛИЙ ВА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРИ
Ø Лойиҳа ижрочиларига қўйиладиган талаблар:
‒ лойиҳанинг барча аъзолари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси аъзоси бўлиши. Aкадемияга аъзо бўлиш учун Ёшлар академиясининг расмий веб-саҳифаси yoshlarakademiyasi.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш зарур;
‒ лойиҳа ижрочиларининг ёши уларнинг илмий даражаси, унвони, мансаби ва иш жойидан қатъи назар 40ёшдан ошмаслиги;
‒ лойиҳа ижрочилари таркибига илмий стажёр лавозимининг киритилгани;
‒ лойиҳа доирасида унинг ижрочи ташкилотининг асосий штатидаги ходимлари таркибидан киритилган ижрочилардан камида биттаси томонидан фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш бўйича диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш режасининг мавжудлиги;
‒ лойиҳани амалга оширишнинг тўлиқ муддати давомида лойиҳа раҳбари ташкилот билан меҳнат муносабатларида бўлиши керак, лойиҳа раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси масофадан туриб ишни бажариш бўйича шартнома бўлиши мумкин эмас;
‒ лойихани амалиётга татбиқ этиш жараёнида республиканинг турли ҳудудларидаги муассасалар билан ўзаро интеграцияни таъминлаш, у ердаги илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган 40 ёшгача бўлган ёш олимлар ва тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, “Академик ҳаракатчанлик” йўналишида малака ва тажрибасини ошириш учун камида бир нафар ёш олим ёки тадқиқотчини лойиҳани бажарувчи жамоа таркибига киритиш керак;
‒ лойиҳа раҳбари аризани топшириш муддатидан аввал лойиҳа мавзуси бўйича “Фан тармоғи” (Web of Science Core Collection) ёки “Скопус” (Scopus) маълумотлар базасида индексланган нашрларда, рецензияланадиган маҳаллий ва хорижий илмий нашрларда камида битта илмий ишга эга бўлиши керак.
Ø Лойиҳа мазмуни қуйидаги талабларга мос бўлиши зарур:
‒ илмий лойиҳанинг танлов мавзусига мос тарзда ишлаб чиқилганлиги;
‒ илмий лойиҳанинг танлов шартларига мувофиқ шакллантирилганлиги;
‒ лойиҳа матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида 1,15 қатор оралиғида ёзилиши лозим. Ҳар бир бет юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим, матнни тайёрлашда “Тimеs Nеw Rоmаn” 12 ўлчамли шрифтда “Мiсrоsоft Wоrd” матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади, бетлар титуль варағидан бошлаб охирги вараққача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титуль варағига 1 рақами қўйилмайди, лойиҳанинг ҳар бир талаб қилинган ҳужжати ва бошқа таркибий қисмлари янги бетдан расмийлаштирилади;