November 20, 2020

Тошкент давлат юридик университети янги логотипига изоҳлар

1. Нима учун янги логотипни ишлаб чиқиш зарурати юзага келди?

Эски логотипда бир нечта камчиликлар мавжуд эди.

Биринчидан, ягона ғоя ва композиция мавжуд эмас. Бино, унинг тагида китоб, китобнинг устида тароз ва магистр шапкаси – логотипни расмлар йиғиндисига айлантиради, холос. Ҳеч қандай ўзига ҳос мазмуни мавжуд эмас.

Иккинчидан, эски логотип талабаларда позитив ғурур кайфиятини уйғотмайди, уларни ягона ғоя устида бирлаштирмайди, маънавий функцияни бажармайди. Ўзида адолат мезонларини акс этмайди.

Учинчидан, эски логотипни промомахсулотларни учун ишлатишда технологик муаммолар юзага келади. Масалан, логотип қайсидир мақсадларда кичрайтирилганда асл логотипнинг аксини бермай унинг кўриниши таниб бўлмас ҳолатга келмоқда. Бунан ташқари, эски логотип ранг-баранг бўлганлиги учун монохром кўринишида ишлатиш ёки шеврон усули билан кийим устига қўйиш, кичик кўринишда ишлатиш имконияти мавжуд эмас.

2. Янги логотип концепцияси нимадан иборат.

Ушбу логотип лойиҳаси дунёнинг етакчи университетлари тажрибасидан келиб чиқиб, замонавий дизайн тенденциялари асосида ишлаб чиқилган.

Логотипнинг асосий элементлари:

а) Ҳумо қуши

Ҳумо қуши ҳалқимизнинг анъанавий рамзи бўлиб, юридик таълим учун муқаддас бўлган инсонпарварлик, адолатсеварлик, донолик ва тинчликпарварлик сифатлари билан ажралиб туради. Шу билан бирга, Ҳумо қуши образи юристлар жамоасининг инсон ҳуқуқ
ва эркинликлари, адолатнинг бузилишига қарши курашишга доимо тайёрлигини билдиради.

б) Бино

Логотипда Тошкент давлат юридик университети 3-ўқув биносининг техник мақсадларида соддалаштирилган кўриниши ишлатилмоқда. Барча талаба, профессор-ўқитувчи ҳамда олимлар учун таълим даргоҳи ўз биноси билан таниқли бўлади.

в) «TDYU» ёзуви

Тошкент давлат юридик университетининг лотин графикасидаги қисқартирилган номи логотипнинг бошқа ёзувларсиз тегишлилигини таъминлайди.