January 21, 2021

“МАҲАЛЛИЙ ГРАНТЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ” НОМЛИ СЕМИНАР МАТЕРИАЛЛАРИ (2021 йил 21 январь куни соат 15.30)

1-ҚИСМ. ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ УЧУН МАВЗУ ЮБОРИШ.

  • Мавзуга қўйиладиган талаблар:

‒ Мавзуда мамлакат учун аниқ ва фойдали натижа кўрсатилиши (махсулот, дастур);

‒ Мазкур натижани тижоратлаштириш имконияти мавжуд бўлиши;

‒ Мавзу ҳозирги кун муаммоларини ечилишига қаратилганлиги.

  • Мавзу бўйича топшириладиган ҳужжатлар:

‒ Лойиҳа ҳақида умумий маълумот берилган жадвал;

‒ Университет кенгаши баённомасидан кўчирма;

‒ Юқори турувчи органга хат.

  • Мавзу юбориш босқичлари:

‒ Юқори турувчи органнинг Инновацион ривожланиш вазирлигига йўллаган хатини олиш;

‒ Ҳужжатларни (1. Лойиҳа ҳақида умумий маълумот берилган жадвал. 2. Университет кенгаши баённомасидан кўчирма. 3. Юқори турувчи органга юборилган хат. 4. Юқори турувчи органнинг Инновацион ривожланиш вазирлигига йўллаган хати.) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтига (http://send.mininnovation.uz/) юклаш.

2-ҚИСМ. ФУНДАМЕНТАЛ ЛОЙИҲАЛАР.

Лойиҳалар танлови эълонларини қидириш.

Лойиҳалар танловига эълонлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий веб сайтининг “ТАНЛОВЛАР” рукнида (https://mininnovation.uz/uz/competitions) бериб борилади.

Лойиҳа раҳбарига ва ижрочиларига қўйиладиган талаблар:

  • лойиҳа раҳбари илмий даражага эга бўлиши шарт;
  • лойиҳа раҳбари томонидан охирги уч йил мобайнида лойиҳа мавзуси йўналишида Web of Science ҳамда Scopus халқаро базаларига киритилган журналларда камида 1 та илмий мақола чоп этилган ва унинг Хирш индекси ижтимоий фанлар йўналиши учун 1 ва ундан юқори бўлиши (илмий мақоланинг нусхаси илова қилиниши лозим);
  • лойиҳанинг ҳамраҳбари нуфузли хорижий университет ва илмий марказларда (охирги уч йилда Times Higher Education World University Rankings бўйича ТОП-1000 таликка киритилган университетларда) фаолият кўрсатаётган ва лойиҳа мавзуси йўналишида муҳим натижаларга эришган (илмий мактаб яратган), Хирш индекси 5 ва ундан юқори бўлган етакчи олим (шу жумладан, ватандош олим) бўлиши (лойиҳа ҳамраҳбари тўғрисидаги маълумотлар, шунинг унинг муҳим илмий натижалари илова қилиниши лозим);
  • лойиҳа доирасида унинг ижрочи ташкилотининг асосий штатидаги ходимлари таркибидан киритилган ижрочилардан камида биттаси томонидан фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш бўйича диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш режасининг мавжудлиги;
  • лойиҳа илмий жамоасининг ўртача ёши 45 ёшдан ошмаслиги лозим (ўртача ёш ижрочилар ёшининг арифметик ўртача қиймати сифатида ҳисобланади);
  • лойиҳа раҳбарининг бир вақтнинг ўзида бошқа фундаментал лойиҳага раҳбарлик қилмаслиги;
  • лойиҳа доирасида илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги (лойиҳага илова қилиниши лозим);
  • лойиҳа ижрочиларининг соҳадаги нуфузли халқаро конференцияларда маърузачи сифатида иштирок этиши бўйича аниқ режанинг мавжудлиги (лойиҳага илова қилиниши лозим);
  • лойиҳа ижрочиларининг тегишлилиги бўйича дунёдаги нуфузли фан жамиятлари билан алоқаларининг мавжудлиги ва концорцумларда фаол иштирок этиши тўғрисида асослантирилган маълумотларнинг илова қилинганлиги;
  • тадқиқот мавзуси бўйича зарур илмий салоҳият ва илмий маълумотларнинг мавжудлиги (юқори малакали олимлар жамоаси, сўнгги беш йил ичида нашр этилган илмий нашрларнинг сони ва сифати, патентларнинг мавжудлиги, етакчи миллий ва хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликнинг мавжудлиги ва бошқалар);
  • лойиҳа ижрочилари таркибида 35 ёшгача бўлган ёш олимларнинг мавжудлиги, уларнинг сони ва сифат хусусиятлари;
  • зарур моддий-техник базадан (бинолар, жиҳозлар, инвентарлар, дастурий таъминот, маълумотлар базаси, ахборот ресурслари ва бошқалар) фойдаланиш имконияти.

Лойиҳага қўйиладиган талаблар:

  • табиат, жамият, инсон, онг ва сунъий равишда яратилган объектларнинг тузилиши, фаолияти ва ривожланишининг асосий қонуниятларини очишга қаратилган янги билимларни эгаллаш;
  • илм-фаннинг муайян соҳасидаги тадқиқотлар натижаларини назариялар, тушунчалар, методологиялар, усуллар, тавсиялар шаклида қўллаш мақсадида тадқиқ этиш;
  • илм-фан назарияси ва методологиясини бойитишга, келгусида бажариладиган амалий тадқиқотлар ҳамда уларни амалий қўллашга қаратилган инновация ишлари учун асос сифатида хизмат қилиш.
  • фундаментал лойиҳаларни амалга оширишнинг энг кўп муддати беш йилгача бўлиши мумкин.
  • тадқиқот натижаларини лойиҳа якуни билан амалий тадқиқотларга ва келгусида тажриба-конструкторлик ҳамда инновацион лойиҳаларга ўтиши цикли аниқ кўрсатилганлиги;
  • тақдим этилган лойиҳанинг ижрочи ташкилот илмий (илмий-техник) кенгашида пухта муҳокамадан ўтказилиб, халқаро ҳамкорлар хулосалари билан асослантирилганлиги ҳамда юқори турувчи ташкилот (вазирлик/идора) томонидан лойиҳадан кутилаётган натижалар республика иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарурлиги (эҳтиёжнинг мавжудлиги) таъкидланган тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги.
  • лойиҳанинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлиги;
  • лойиҳанинг мақсадли танлов мавзуси ва шартларига мувофиқлиги;
  • мавзунинг долзарблиги, тадқиқотнинг янгилиги ва ушбу йўналишда илмий натижаларнинг мавжудлиги ва даражаси ҳамда янги билимларни олиш, янги назариялар, усуллар, тушунчаларни яратишга қаратилганлиги;
  • Лойиҳа матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида 1,15 қатор оралиғида ёзилиши лозим. Ҳар бир бет юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим. Матнни тайёрлашда “Тimеs Nеw Rоmаn” 12 ўлчамли шрифтда “Мiсrоsоft Wоrd” матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади. Бетлар титуль варағидан бошлаб охирги вараққача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титуль варағига 1 рақами қўйилмайди. Лойиҳанинг ҳар бир талаб қилинган ҳужжати ва бошқа таркибий қисмлари янги бетдан расмийлаштирилади. Лойиҳа раҳбари ва иштирокчиларининг мезонларда талаб қилинган илмий ишлар рўйхати (охирги 3 йил давомидаги нашрлар қуйидаги хронологик тартибда келтирилиб, изчил кетма-кетликда рақамланади: монография; патент; илмий мақола; илмий тўпламлар ва бошқа нашр ишлари) 3.4-шаклга қатъий риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилади ва муаллиф, илмий котиб томонидан имзоланиб, ташкилот муҳри билан тасдиқланади.

Лойиҳа шаклллари:

  • «Т» шакл – аризанинг титул варағи (лойиҳа раҳбари ва ташкилот раҳбари имзолари ҳамда ташкилот муҳри қўйилади);
  • 1-шакл – лойиҳа тўғрисида маълумот (лойиҳа раҳбари ва ташкилот раҳбари имзолари ҳамда ташкилот муҳри қўйилади);
  • 2-шакл – лойиҳа раҳбари ҳақида маълумот (лойиҳа раҳбари имзоси қўйилади);
  • 2а-шакл – лойиҳанинг асосий ижрочилари ҳақида маълумот (лойиҳа ижрочиси имзоси қўйилади);
  • 3-шакл – ташкилот ҳақида маълумот (ташкилот раҳбари имзоси ва ташкилот муҳри қўйилади) ;
  • 4-шакл – лойиҳа мазмуни (лойиҳа раҳбари имзоси қўйилади);
  • 5-шакл – лойиҳани амалга ошириш учун сўралаётган молиялаштириш ҳажми. Лойиҳа бўйича режалаштирилаётган харажатлар (лойиҳа раҳбари имзоси қўйилади);
  • 6-шакл – интеллектуал фаолият натижаларининг индикатор кўрсаткичлари;
  • 3.4-шакл – илмий ишлар рўйхати (муаллиф, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор имзолари ҳамда ташкилот муҳри қўйилади).

Йўлланма хат.

  • Лойиҳа тайёр бўлганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига (Ҳуқуқий ташаббуслар ва инновациялар маркази Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими томонидан) йўлланма хат тайёрланади.

Ҳужжатларни юклаш.

Ҳужжатлар (расмийлаштирилган лойиҳа, университет кенгаш баённомасидан кўчирма, йўлланма хат) тайёр бўлганидан сўнг, улар сканер қилиниб fan-portal.uz га юкланади.

Бошқа масалалар.

Лойиҳа натижаларини билиш учун доимий равишда fan-portal.uz ни текшириб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳа раҳбарига ёки ижрочиларига қўнғироқ қилиб, лойиҳа бўйича саволлар бериши, аниқликлар киритиши, қўшимча маълумотлар сўраши мумкин.

Иловалар:

3.4 - шакл

Грант титули

Грант шакллари

Мавзу таклиф қилиш учун жадвал