November 18, 2019

Афғонистон Ислом Республикаси билан олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик давом этади.

Жорий йил 14 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Афғонистон Ислом Республикаси Молия вазири Муҳаммад Хумоюн Қаюмий ҳамда Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмийларни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 911-сон Қарори ижроси таъминлаш билан боғлиқ жорий масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, мазкур Қарор асосида ташкил этилган марказга АИР томонидан Афғонистон ёшларининг янги бир гуруҳини юбориш, улар таҳсил оладиган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари масалаларида келишилиб олинди.

Шу билан бирга Муҳаммад Қаюмий Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида жойлашган марказда Афғонистон ёшлари учун яратилган барча шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Жорий йилда ушбу марказни ўзбек тили ва адабиёти йўналишида 96 нафар афғонистонлик ёшлар муваффақиятли тамомлаб, бугунги кунда мамлакат равнақи йўлида меҳнат қилаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Manbaa:Edu.uz

TerDU Denov filialining Telegramdagi rasmiy sahifasi