January 7, 2023

Болани бир вақтнинг ўзида учтагача боғчага навбатга қўйиш мумкин

Қонунчиликка кўра, ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

🔹 сўровномада мактабгача таълим ташкилотининг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

🔹 болани туғилган вақтдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш;

🔹 бир вақтда учтагача мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўйиш;

🔹 хато киритилган маълумотларни тузатиш;

🔹 давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

Термиз шаҳар шаҳар адлия бўлими

ЮХКМ бошлиғи М.Турдиев