Ибратли ҳикоя.
Бир бор экан бир йўқ экан, қадим қадим замонда уч ака-укарлар бўлган экан. Улар жуда тарбияли, доно ва бир бирига меҳрибон бўлиб ўсиб вояга етибди. Улар асосан тижоратчилик билан шуғулланишар экан. Улар нима иш қилса биргалашиб, ҳамжиҳат бўлиб қилишар экан, бир бири учун ҳатто жонини беришга ҳам тайёр экан. Ҳамманинг уларга ҳаваси келар экан.
Аммо уларнинг бу аҳиллиги ва уддабуронлигини шайтон кўролмас экан. Шу сабабли шайтон уларга нафси орқали таъсир кўрсатибди.
Ака-укалар аста секин топган пулларини кайф-сафо ва бошқа кераксиз нарсаларга сарфлабди. Тўплаган бойликлари ҳам аста секин тугай бошлабди, шунда улар одамлардан қарз ола бошлабди, аммо қарзни қайтаришга келганда ҳар хил баҳоналар қилиб одамларни алдаб юраверишиб, шунда одамлар уларни ғарғай бошлабди, ака-укаларнинг иши яна ҳам орқага кета бошлабди. Аҳвол бориб шу даражага етибдики, ука-укалар ўзаро уришиб қолишибди, ҳатто укасини қарзини акасидан сўрашса, мен укамни танимайман, мени ундай укам йўқ, укамдан кечдим деркан. Ота-онасидан сўрашса бизнинг бундай боламиз йўқ дер экан.
Қиссадан ҳисса, шайтонга хай берингизлар ва нафснинг қули бўлмангизлар.