Алишер Навоий.
Бугун бизнинг ўлкамизда буюк шоир, мутафаккир, маданият ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 584-йиллиги нишонланмоқда. Ушбу серқирра инсон, улкан истеъдод соҳибининг хаёти ва ижоди нафақат ўзбек, балки бутун жаҳон олимлари томонидан ўрганилган.
Алишер Навоий 1441 йил 9 февраль куни Ҳиротда Ғиёсиддин кичкина оиласида таваллуд топган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чиқариб, туркий ва форсий тилдаги шеърларни ўқиб, ёд ола бошлаган. Ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилни ҳам мукаммал эгаллаган. Унинг севимли устозларидан бири ўз даврининг машҳур шоири ва файласуфи Жомий Алишердаги шеър ва адабиётга бўлган қобилиятни кўра олган. Кейинчалик эса унинг содиқ дўсти ва фикрдоши бўлган.
Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид Кобулий — шоир, Муҳаммад Али — Ғарибий мусиқачи ва ҳаттот эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар.
Навоий жаҳон аҳлига ўзбек адабий тилининг асосчиси сифатида танилган. Навоий даврида давлат тили форс тили бўлган. Туркий(ўзбек) тили эса оддий халқ орасида кўпроқ қўлланилган. Навоийнинг ўзбек тилини танитишдаги энг асосий хизмати эса ўз даврининг замондош адибларини ўзбек тилида асарлар яратишга чорлаган ва сарой аҳлига ҳам бу мавзудаги фикрларини етказа олган.
Навоий асарларида мукаммал давлат ва идеал ҳукмдор ғояларини тарғиб қилган. Жумладан, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” ва айниқса “Садди Искандарий” достонида ҳукмдорнинг энг яхши фазилатларига тўхталиб ўтади. Алишер Навоий доим Ҳусайн Бойқарони адолатли ва маърифатли ҳукмдор қиёфасида кўриш орзуси билан яшади.
Навоий хаётидаги яна бир қизиқ фактлардан бири бу — у ўз фаолияти давомида жуда катта бойликка эга бўлган. Бойлигининг асосий қисмини у масжидлар ва мадрасалар, шифохоналар барпо этилишига, моддий томондан қийналган талабаларни қўллаб қувватлашга, сув ҳовузлари ва йул қурилишига сарфлаган. Ҳирот шаҳрида шу кунгача шоир томонидан қурилган бир қанча бинолар сақланиб қолган.
Алишер иккита тахаллус билан ижод қилган. Туркий тилдаги асарлари учун — Навоий, ва форс тилидаги асарларини яратишда эса Фоний тахаллусини қўллаган. Навоий шунингдек саройнинг сиёсий ҳаётида ҳам етакчилик қилган. Хусайн Бойқаро даврида унинг бош вазири бўлган.
Навоий Нақшбандий тариқатида бўлган. Унинг суфийлик ғояларини умрининг сўнгги йилларида яратилган “Лисон ут тайр”(“Қушлар тили”) асарида кенг очиб берган. Достондаги бош ғоя, бош муаммо тасаввуфдаги имон, эътиқод ва маънавият масалаларидир.
2009 йилда Меркурий сайёрасидаги кратерлардан бирига Алишер Навоий номи берилди.
Дунёнинг бир неча шаҳарларида Москва, Навоий, Ўш, Тошкент, Самарқанд, Баку, Токио и Шанхайда Навоийга бағишланган ёдгорликлар бор. АҚШнинг Вашингтон штатида ҳам ёдгорлик ўрнатиш режалаштирилган.
Навоий каби ноёб инсонлар ўз даврида туб бурилишлар учун дунёга келган. Ҳозирги кундаги замонавий жамиятда инсонлар китоб мутолаа қилишдан чекланиб кўпроқ виртуал оламга ғарқ бўлмоқдалар. Балки янги Навоийлар даври келгандир? Сизнинг фикрингиз қандай?