February 11, 2020

Шеробод туман адлия бўлими томонидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режага мувофиқ тумандаги жорий йилнинг 11 февраль куни"Меҳробод" МФЙда сайёр қабул ўтказилди...

Сайёр қабул давомида 8 нафар фуқарога жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 4 нафар фуқаролар А.Қаххоров, А.Ҳайдаров, Н.Сафарова, Б.Бобоқуловларнинг мурожаати адлия бўлими иш юритувига олинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 18 декабрдаги 390-ум-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон "Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида"ги буйруғининг тегишли бандлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, ҳамда Шеробод ҳокимлиги ва кадастр бўлими билан ҳамкорликда,"Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси" юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилиб тарқатма материаллар тарқатилди ва савол-жавоблар ўтказилди.