March 2, 2020

"Ер қонунчилигига доир тарғибот тадбири давом эттирилмоқда"

Жорий йилнинг 2 март куни Шеробод туман адлия бўлими томонидан "Адлия тадбиркорга дўст лойиҳаси асосида, туман тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Бош вазир қабулхонаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдаги 911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳақида тумандаги тадбиркорларга батафсил маълумотлар берилди ҳамда тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Бош қабулхонаси мудири У.Чориев томонидан таалуқлилиги бўйича 5 та мурожаат қабул қилинди.

Ҳамкорликдаги тадбиркорлар билан бундай учрашувлар уларнинг қонуний тадбиркорлик қилишига кўмаклашмоқда.

Шеробод туман адлия бўлими.